16.08.2018 йилдаги 669-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.08.2018 йилдаги 669-сон
Дата вступления в силу
18.08.2018
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъуллар

Сарфланадиган маблағ миқдори*

Молиялаш-тириш манбалари

1.

Меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган ишчи касблар (мутахассисликлар)ни аниқлаш.

Ҳудудлар бўйича жорий, яқин, ўрта ва узоқ истиқболдаги меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ихтисосликларини аниқлаш. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш:

1. Мавжуд хўжалик юритувчи субъектлардаги бўш (бўшайдиган) иш ўринлари;

2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ишга тушириладиган лойиҳаларда яратиладиган иш ўринлари;

3. Миллий ҳунармандчилик бўйича «Уста-шогирд» анъанаси асосида ўқитиш йўналишлари ва ҳажми;

4. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг чет эллик иш берувчилар билан тузилган шартномаларига мувофиқ талаб этиладиган мутахассислик (ишчи касб)лар;

5. Норасмий сектор ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги мутахассис (касб)ларга бўлган талаб.

2018 йил

август

ойидан

бошлаб доимий

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
Касб-ҳунар таълими маркази,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари сонини ва сифатини ошириш мақсадида нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ҳамда уларни молиялаштиришни кенгайтириш.

1. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, замонавий техника ва технологиялар, ўқув дастурлари асосида ўқитиш имкониятига ҳамда бошқа зарур шарт-шароитларга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари билан ўзаро натижага йўналтирилган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

2. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мазкур таълим муассасаларида мавжуд таълим йўналишлари, муддатлари ва ихтисосликлар тўғрисидаги маълумотларни ишсиз фуқаролар, айниқса ёшларнинг кенг оммасига етказиш бўйича чоралар кўриш;

3. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида юборилган ишсизларни, шу жумладан ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетган харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш.

доимий

Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги

Шартномага мувофиқ

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

3.

Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилган ёхуд касбга ўқитишга йўналтирилган аҳолини ижтимоий заиф қатлами, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ташкил этиш.

1. Аҳолини ижтимоий заиф қатламига мансуб шахсларни касбга ўқитишни қўллаб-қувватлашни белгилаб берувчи тартиб ишлаб чиқиш, бунда қуйидагиларни инобатга олиш:

а) ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилган аҳолини ижтимоий заиф қатлами, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларни иш берувчи томонидан уларни малакасини оширишга кетадиган харажатларни энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаригача бўлган қисмини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан бир марталик субсидия сифатида молиялаштиришни ташкил этиш.

б) ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан рўйхатдан ўтган ишсизлар, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитиш харажатларини молиялаштириш мақсадида касб-ҳунар таълими муассасаларига грант ажратиш.

2018 йил

сентябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги,
Касб-ҳунар

таълими маркази

Талабдан келиб чиқиб

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси

4.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 14 та касб-ҳунар коллежлари базасида хорижий тажриба ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича курсларни ўз ичига олган замонавий марказларни ташкил этиш.

1. Ички ва ташқи меҳнат бозоридаги эҳтиёж таҳлили ҳамда ҳудуд хусусиятини инобатга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этиладиган ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиладиган касб (мутахассислик)лар рўйхатини шакллантириш;

2. Белгилаб олинган ихтисосликлар бўйича касб-ҳунар коллежларининг мавжуд имкониятлари (устахона ва жиҳозлар, ётоқхона ва моддий-техника базасининг ҳолати, ишлаб чиқариш таълими усталарининг мавжудлиги)ни хатловдан ўтказиш ҳамда қўшимча талаб этиладиган жиҳоз ва зарур воситалар, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда бошқа керакли шарт-шароитларни яратиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш;

3. Ушбу касб-ҳунар коллежлари базасида амалдаги таълимга халақит бермаган ҳолда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш.

2019 йил

февраль




2019 йил

март







2019 йил

июнь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Касб-ҳунар

таълими маркази

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси

5.

Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси республика танлови ўтказиш.

1. Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси республика танловини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

2. Мазкур танловни ташкил этиш, ўтказиш
ва ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

3. Ғолиблар томонидан жойларда мастер-класслар ташкил этиш.

2018 йил

октябрь

ҳар ўқув

йилида


доимий

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Касб-ҳунар

таълими маркази

Ташкилий чора-тадбирлар режасида белгиланади

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари,

ҳомийлар маблағлари

6.

Ишчиларни малака даражаси, компететлиги ва кўникмаларини баҳолашнинг миллий тизимини жорий этиш.

1. Малака даражаси, компететлик ва кўникмаларини баҳолашнинг миллий тизими фаолияти тартибини белгилаб берувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини малака даражасини баҳолаш хизматини кўрсатувчи субъектларни аккредитациядан ўтказиш бўйича масъул орган сифатида белгилаш.

2. Тасдиқланган малака даражасига эга бўлган шахслар миллий реестри интернет-сайтини яратиш;

3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида касб-малака даражаси ва компетентлик бўйича Кенгаш ташкил этиш;

4. Мазкур тизимни хориж тажрибаси асосида такомиллаштириб бориш бўйича амалий кўриш.

2019 йил

январь





2019 йил

январь


2019 йил

январ


доимий

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Касб-ҳунар таълими маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Молия вазирлиги

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари,
Халқаро кредит ва грантлар

7.

Иш билан банд бўлмаган ёшларнинг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун ижтимоий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш.

1. Ишчи гуруҳини шакллантириш ва ижтимоий тадқиқот учун сўровнома ишлаб чиқиш;

2. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш режа жадвалини ишлаб чиқиш;

3. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш ва якуний хулосаларни ишлаб чиқиш;

4. Тадқиқот якунлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

2018 йил

октябрь
2018 йил

ноябрь

ҳар йили
тадқиқот

якунидан

сўнг

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Ижрочилар

маблағлари

8.

Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тарқатма материаллар (флаер, брошюралар) чоп этиш ва ҳудудларга тарқатиш

1. Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш;

2. Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи, кенгайтирмоқчи бўлган ёшлар учун амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ берилган барча имтиёзларни умумлаштириш;

3. Ушбу жамланма маълумотларни ҳудудлардаги ёшларнинг кенг оммасига ва иш берувчиларга етказиш учун содда ва қулай бўлган инфографикалар, тақдимот материаллари ва қисқа видеороликлар ишлаб чиқиш;

4. Тайёрланган маълумотларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва бошқа тарғибот тадбирлари орқали ёшлар ва иш берувчиларга етказиш.

2018 йил

октябрь



2018 йил

ноябрь



2018 йил

декабрь



доимий

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи,

Савдо-саноат палатаси,

Бандлик
ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида

Ижрочилар

маблағлари

9.

«Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида кредит асосида молиялаштириладиган лойиҳа эгалари (ёш тадбиркорлар) учун тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги Ёшлар марказларида интернетга уланган компьютер жиҳозлари билан таъминланган ўқув хоналарини ташкил этиш;

2. Муайян иш ўрнига эга бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган ишсиз ёшларни Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Тадбиркорлик асослари» ўқув курсларига жалб қилиш;

3. Тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича махсус профессионал ўқув курсларида (паррандачилик, балиқчилик, сартарошлик, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) ўқитиш ҳамда мазкур курсларни ташкил этиш учун олий таълим муассасаларининг, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчиларини, амалиётчи-мутахассисларни, муваффақиятга эришган тадбиркорларни ва чет эллик мутахассисларни жалб этишни йўлга қўйиш;

4. Ўқув курсини тамомлаган ёшларни Direktor.uz онлайн платформаси орқали «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш» курсларида ўқитиш;

5. Direktor.uz онлайн платформаси орқали «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш» курсларида ўз малакасини оширган ёшларни билимини тегишли онлайн сертификатлаш имтиҳонидан ўтказиш.

2018 йил

декабрь



2019 йилдан
бошлаб

доимий




доимий









доимий




ўқув

курсларидан

сўнг

Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Марказий банк

Ташкилий чора-тадбирлар режа сида белгиланади

Ижрочилар

маблағлари

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)