13.08.2018 йилдаги 651-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.08.2018 йилдаги 651-сон
Дата вступления в силу
15.08.2018
Ҳужжат 15.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Таълим тўғрисида»ги ҳамда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармони талабларини бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаси қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича маслаҳат кенгашини (кейинги ўринларда Маслаҳат кенгаши деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Маслаҳат кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминланиши юзасидан уларга тавсиялар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларига ҳужжатлар топшириши, таълим олиши ва таълим муассасаларини тугатганидан кейин иш билан таъминланиши юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасаларининг ҳар йиллик рўйхатини шакллантиришда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари билан ҳамкорликда фуқароларга хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш бўйича маълумотлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига уларнинг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига амалий ёрдам кўрсатишда иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ташқи ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши учун тавсия этиладиган таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бир ой муддатда Маслаҳат кенгаши таркибини ҳамда Маслаҳат кенгаши тўғрисида низомни тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар хорижий диний таълим муассасаларида таълим олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантирсин ва унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний таълим олаётган ҳамда ўқишга кириш учун ҳужжат топшираётган хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, ўзаро тизимли маълумот алмашинувини йўлга қўйишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ҳар йиллик режага асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диний таълим олаётган хорижий давлатлардаги элчихоналар ва консулликлар орқали мазкур давлатлардаги таълим муассасаларида диний таълим олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан доимий ҳамкорлик олиб бориш ва уларга ҳар томонлама кўмаклашиш, хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлатимизнинг тинчликсевар сиёсати, демократик ҳуқуқий давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш борасида Ўзбекистоннинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек, бугунги кунда мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида эришилаётган муваффақиятларни кенг тарғиб қилишни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳар йили Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши тавсия этиладиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланганидан кейин мазкур рўйхат оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига етказилишини, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари билан ҳамкорликда жойларда тадбирлар ўтказиб, фуқароларга хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиш бўйича маълумотлар берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари, диний таълим муассасалари ва масжидларга ўзларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олиши бўйича тавсиялар, маълумотларни жойлаштириб бориш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Зиё» медиа маркази ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур қарорнинг мазмун ва моҳиятини очиб берувчи телекўрсатувлар ҳамда радиоэшиттиришлар тайёрлаш ва мақолалар чоп этиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К. Акрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 13 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
651-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.08.2018 й., 09/18/651/1701-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2023 й., 09/23/193/0260-сон)