Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВИЛОЯТЛАР, ШАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ҲУЗУРИДАГИ НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги назорат инспекциялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатларининг жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши устидан таъсирчан назорат ташкил этилишини таъминладилар.
Шу билан бирга иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлини изчиллик билан амалга ошириш давлат назорати тизимида энг аввало давлатнинг назорат ва бошқариш функцияларини қисқартиришга, унинг корхоналар хўжалик фаолиятига аралашувини чеклашга йўналтирилган янги ёндашувлар ва усулларни талаб этмоқда.
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузуридаги назорат инспекцияларининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2001 йил 1 январдан бошлаб вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари назорат инспекцияларининг раҳбарлари лавозимлари тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларининг бажарилишини назорат қилиш, тегишли ҳудудларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, ижро интизомини такомиллаштириш масалалари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
3. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари назорат инспекциялари аппарати негизида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини назорат қилиш бўйича бўлимлари (кейинги ўринларда назорат бўлими деб аталади) ташкил этилсин ва улар бевосита вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига бўйсундирилсин.
Назорат бўлимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида бош инспекторлар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг бажарилишини назорат қилиш, шунингдек, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар билан биргаликда корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятини ўрганиш бўйича ўтказилаётган текширишларни тартибга солиш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш функциялари юклансин.
4. Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари назорат бўлимларининг тузилмаси ва инспекторларининг чекланган сони иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига назорат инспекцияси аппарати тузилмасини мазкур қарорга мувофиқлаштириш тавсия этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 17 июндаги 301-сон қарорига (1 ва 2-иловаларга) ва 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорига (1, 1а, 2, 2а, 3, 3а, 3б, 4 ва 4а-иловаларга) тегишли ўзгартиришлар киритилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 21 ноябрь,
455-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 455-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари назорат бўлимининг тузилмаси ва инспекторларнинг
чекланган сони
| Лавозимларнинг номи | Штат бирликларининг сони | Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари | |||
| тоифада бўлмаган | 1 тоифа | 2 тоифа | 3 тоифа | ||
| Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |||||
|
Бўлим бошлиғи |
1 | 16 | 15 | 14 | 13 |
| Бош инспектор* | 1 | 14 | 13 | 12 | 11 |
| етакчи инспектор | 1 | 13 | 12 | 11 | 10 |
|
Вилоятлар марказларида шаҳарлар ҳокимликлари | |||||
| Бош инспектор | 1 | — | 11 | 10 | — |
| Етакчи инспектор | 1 | — | 10 | 9 | — |
|
Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳокимликлари | |||||
| Бош инспектор | 1 | — | 10 | 10 | — |
| Қишлоқ туманлари ҳокимликлари | |||||
| Бош инспектор | 1 | — | 11 | 10 | — |
| Шаҳарлардаги туманлар ҳокимликлари | |||||
| Бош инспектор | 1 | — | 10 | 9 | — |
* ) Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри — 2 тадан
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 144-модда)