Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019 30.07.2018 йилдаги 596-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.07.2018 йилдаги 596-сон
Дата вступления в силу
01.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги ПФ-5303-сон Фармонини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор билан биргаликда икки ой муддатда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига импорт қилишни ташкил этиш мақсадида давлат харидларининг махсус ахборот портали ишга туширилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлов ташкилотлари томонидан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси белгилайдиган ҳажмларда Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига рақобат асосида харид қилинишини ташкил этиш учун ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига жаҳон бозоридаги нархлар конъюнктурасининг доимий мониторингини олиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 30 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
596-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 596-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллий тайёрлов ташкилотлари томонидан Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига харид қилиниши тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳудудий комиссиялар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссиялар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари — аҳоли истеъмолининг асосий рационини ташкил қиладиган, улар бўйича ички бозорда талаб ва таклифларнинг мавсумий ҳамда бошқа кескин ўзгаришлари кузатиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, биринчи навбатда, гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти), ўсимлик ва ҳайвон ёғи, шакар, ғалла, ун, картошка, сабзи, бошпиёз ва рўйхати Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрлов ташкилотлари реестри — ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун омборхоналарга ҳамда уларни Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилиш учун савдо шохобчаларига эга бўлган Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилувчи, тайёрловчи, ғамловчи, сақловчи ва сотувчи ташкилотлар реестри;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ташкилотлари — Тайёрлов ташкилотлари реестрига киритилган ва ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилувчи, тайёрловчи, ғамловчи, сақловчи ва сотувчи ташкилотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртмачи — ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилувчи тайёрлов ташкилоти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
етказиб берувчи — харидларни амалга оширишга талабгор сифатида харид тартиботида иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти бўлган харид тартиботлари иштирокчиси. Харид тартиботлари якунлари бўйича ғолиб деб топилган ва у билан харидларни амалга оширишга шартнома тузилган иштирокчи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг махсус жамғармаси шаклида ташкил этиладиган ва ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этмасдан амалга оширадиган ҳамда маблағларидан фақат Республика комиссиясининг қарорлари асосида фойдаланиладиган Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон қарорига мувофиқ).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Жамғарма маблағлари ҳисобига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш, ички бозорда, биринчи навбатда, муҳим турдаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун талаб ва таклифларнинг мавсумий ва бошқа кескин ўзгариб туришини юмшатиш мақсадида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишда иштирок этиш учун Тайёрлов ташкилотлари реестрини шакллантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ички бозордаги талаб ва таклифларнинг мавсумий ва бошқа кескин ўзгариб туришига нисбатан тезкор чоралар кўриш учун Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилиш бўйича тайёрлов ташкилотларининг мунтазам янгилаб бориладиган реестри Республика комиссияси томонидан олдиндан шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тайёрлов ташкилотлари реестрини шакллантириш ва тизимли равишда юритиш ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этиладиган материаллар асосида Республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрлов ташкилотлари реестри ҳудудий комиссиялар таклифлари ҳисобга олинган ҳолда ҳар ойда жорий ойнинг 5-кунигача янгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Республика комиссияси Тайёрлов ташкилотлари реестрини шакллантириш учун ҳар йили январь ойида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ва xarid.uz давлат харидлари ахборот порталида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари харидида иштирок этишга Тайёрлов ташкилотлари реестрига киритиш учун тайёрлов ташкилотини танлаш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонни жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрлов ташкилотларини танлаш бўйича танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон танлов ўтказилиши ва тайёрлов ташкилотларидан таклифларни қабул қилиш муддати тамом бўлиши санасидан камида ўн кун олдин жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товарнинг батафсил тавсифи ва нархи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ташкилотларига қўйиладиган талаблар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ташкилоти билан алоқа қилиш учун алоқа қилувчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир неча мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими ва манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳужжатларнинг қоидаларини тушунтиришга сўров бериш шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклифлар билдирилган буюртманомаларни бериш муддати тамом бўлиши санаси ва вақти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эълонда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Тайёрлов ташкилотлари Тайёрлов ташкилотлари реестрига киритиш мақсадида тайёрлов ташкилотларини танлаш бўйича танловда иштирок этиш учун ҳудудий комиссияларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика комиссияси тасдиқлаган шаклдаги ариза;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисоб-китоб рақами ҳолати тўғрисида маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига лицензия мавжудлиги тўғрисида маълумот;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини тегишли равишда сақлаш ва сотиш учун ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналари ҳамда савдо шохобчаларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномаларни ижро этиш учун зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурслари ва бошқа ресурслар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлиги учун тайёрлов ташкилотлари жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таклифлар билдирилган буюртманомаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган эълонда кўрсатилган муддат бошлангандан кейин тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Озиқ-овқат маҳсулотлари харидларида иштирок этиш учун тайёрлов ташкилотларининг таклифларини ҳудудий комиссиялар томонидан кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тамом бўлган пайтдан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Тайёрлов ташкилотларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шартномаларни ижро этиш учун талабгорда зарур техник, молиявий, моддий, кадрлар ресурслари ва бошқа ресурсларнинг мавжудлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг йўқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
талабгорда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини тегишли равишда сақлаш ва сотиш учун ўзининг омборхоналари ёки ижарага олинган омборлар ҳамда савдо шохобчаларининг мавжудлиги.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда кўрсатилган мезонлар ҳисобга олинган ҳолда шартномаларни ижро этиш учун энг яхши шарт-шароитларни таклиф этган тайёрлов ташкилоти ғолиб деб эътироф этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир неча тайёрлов ташкилотларидан тенг қийматли таклифлар тушган тақдирда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари харидларида иштирок этиш учун биринчи бўлиб ариза берган тайёрлов ташкилотига устунлик берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижалари ҳудудий комиссиянинг баённомасида қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ташкилотларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш санаси ва вақти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолашда қатнашган ҳудудий комиссия аъзолари ва тайёрлов ташкилотларининг ваколатли вакиллари таркиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклифлари кўриб чиқилган тайёрлов ташкилотлари рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда таклифлари рад этилган тайёрлов ташкилотлари рўйхати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тайёрлов ташкилотларини танлаш бўйича қабул қилинган қарор;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танлаб олинган тайёрлов ташкилотларининг тўлиқ номи, жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси ҳудудий комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ундан кўчирма у имзоланган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида махсус ахборот веб-порталида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрлов ташкилотлари таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш баённомаси эълон қилингандан кейин тегишли ҳудудий комиссияга танлов натижалари бўйича тушунтириш бериш тўғрисидаги сўровни юбориш ҳуқуқига эгадирлар. Бундай сўров тушган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида ҳудудий комиссия тайёрлов ташкилотига ўз танлови асосланган тегишли тушунтиришни тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Баҳолаш якунлари бўйича ҳудудий комиссия уч кун мобайнида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш бўйича тайёрлов ташкилотлари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди ҳамда уни Республика комиссиясига тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Республика комиссияси ҳудудий комиссияларнинг таклифлари асосида икки кун мобайнида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилувчи ва сотувчи Тайёрлов ташкилотлари реестрини шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тайёрлов ташкилоти танлов натижалари бўйича ҳудудий ёки республика комиссияларининг қарорига рози бўлмаган тақдирда ҳудудий ёки республика комиссияларининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ҳудудий комиссиялар ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги ва кутилаётган нархлари мониторингини олиб бориш доирасида ҳар куни ички бозордаги нархларнинг жорий ҳолатини ҳамда омборхоналарда сақланаётган ва савдо ташкилотларидаги (савдо шохобчаларидаги) маҳсулотлар қолдиғини ўрганадилар. Мониторинг натижаларига кўра Республика комиссиясига келгуси давр учун ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига прогноз қилинаётган нархлар ва эҳтиёж бўйича асосланган таклифларни ҳар ўн кунда тақдим этади, ички ва ташқи бозорларда уларни харид қилиш рўйхати ва ҳажмларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Республика комиссияси келгуси даврга ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг прогнозлаштирилаётган нархлари ва уларга бўлган эҳтиёж бўйича ҳудудий комиссияларнинг таклифлари олингандан кейин икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига импорт контрактлар бўйича харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида Республика комиссиясига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Жамғарма маблағлари ҳисобига импорт контрактлар бўйича етказиб беришга нархлар бўйича тавсияларни тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жаҳон бозорида товарлар нархлари конъюнктурасини ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бошқа хорижий ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ёки маҳаллий экспорт қилувчи корхоналардан ёзма шаклда олинган шунга ўхшаш маҳсулотлар нархлари тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
расмий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган экспорт қилинадиган маҳсулотга жаҳон нархлари даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
товар-хомашё биржалари, турли агентликлар, консалтинг ташкилотлари, махсус ваколатли органлардан ва жаҳон нархлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва эълон қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик шахслардан ёзма шаклда олинган хулосалар ёки маълумотлар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Республика комиссияси ҳудудий комиссиялар раҳбарлари тақдим этган нархлар ва ҳажмлар бўйича таклифларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тавсияларини ҳисобга олиб Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ушбу маҳсулотлар ҳажмлари ва харид қилиш бозорларини (ички ва ташқи) кўрсатган ҳолда тасдиқлайди, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг режалаштирилаётган хариди тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ва xarid.uz давлат харидлари ахборот порталида жойлаштиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари Жамғарма маблағлари ҳисобига ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича харид қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ички ва ташқи бозорларда Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиш-баҳор даврига ғамлаш учун етказиб берувчилар ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузилган шартномалар (контрактлар) асосида харид қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиш-баҳор даврига ғамлаш учун деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3418-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси ташкилотлари томонидан деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ харид қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари Жамғарма маблағлари ҳисобига фақат товар-хомашё биржалари, шу жумладан, хорижий биржаларнинг очиқ электрон савдолари тизими орқали импорт қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун Жамғарма маблағлари тайёрлов ташкилотлари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан уч томонлама шартномалар тузиш асосида ҳамда ушбу шартномаларда қарзни қоплаш жадваллари ва тайёрлов ташкилотларига хизмат кўрсатувчи банкларнинг қарзни қайтариш бўйича кафолатлари назарда тутилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан фоизсиз қарз шаклида ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ички етказиб берувчилар учун тўловлар миллий валютада, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда эса АҚШ долларида тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қарзлар Жамғармага тайёрлов ташкилотлари томонидан фоизсиз қарз ажратиш тўғрисидаги уч томонлама шартномаларнинг ажралмас қисми ҳисобланган ўзаро келишилган жадвалларга мувофиқ қайтарилади. Қоплаш жадвалларида, қоидага кўра, харид қилинган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун рухсатнома олинган санадан бошлаб 30 кун мобайнида қарзни қоплаш назарда тутилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Валютадаги қарз Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарзни қайтариш санасидаги курси бўйича миллий валютада қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини товар-хомашё биржаларининг очиқ электрон савдолар тизими орқали харид қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Жамғарма маблағлари ҳисобига товар-хомашё биржаларининг очиқ электрон савдолар тизими орқали харид қилиш давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш учун белгиланган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарини етказиб беришга маҳаллий товар-хомашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида таклифлар бўлмаган тақдирда буюртмачи ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини хорижий биржаларнинг очиқ электрон савдоларида сотиб олиш ҳуқуқига эгадир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлов ташкилотлари томонидан ички бозордаги нархлар конъюнктураси ҳисобга олинган ҳолда Республика комиссияси белгилайдиган нархлар бўйича сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари фақат Тайёрлов ташкилотлари реестрига киритилган савдо шохобчаларида сотилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Жамғармага маблағларини ўз вақтида қайтариш бўйича жавобгарлик фоизсиз қарз бўйича тузилган шартномалар шартларига мувофиқ тегишли тайёрлов ташкилотларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Тайёрлов ташкилотлари фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш билан боғлиқ ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки тегишли равишда бажармаганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарздорларнинг барча банк ҳисоб рақамларидаги маблағлари ҳисобига қарзларни ва пеняни ҳисобдан чиқариш учун устувор ҳуқуқ берилади, қонунчиликка мувофиқ даъво тақдим этиш мумкин бўлмаган қарздорлар бундан мустасно. Бунда тайёрлов ташкилотларига нисбатан қонунчиликка мувофиқ асосий ҳисоб-китоб рақамига инкасса талаблари қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси Жамғарманинг ажратилган маблағларидан қатъий мақсадли фойдаланиш белгиланган тартибда назорат қилинишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари


Республика комиссияси

Тайёрлов ташкилотларининг реестрини ҳудудий комиссиялар тақдим этадиган материаллар асосида шакллантириш ва тизимли равишда юритиш.

Ҳар йили, январь ойида


Ҳудудий комиссиялар

1. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларига амалдаги ва кутилаётган нархлар мониторингини олиб бориш.

2. Республика комиссиясига ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларда харид қилиш ҳажмларини белгилаган ҳолда ушбу маҳсулотлар учун прогноз қилинадиган нархлар ва эҳтиёж бўйича асосланган таклифларни тақдим этиш.

Ҳар куни

Кейинги ўн кунликнинг биринчи кунида ҳар ўн кунда


Республика комиссияси

Ташқи савдо вазирлигига импорт контрактлар бўйича харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини тақдим этиш.

Икки кун мобайнида


Ташқи савдо вазирлиги

Республика комиссиясига Жамғарма маблағлари ҳисобига импорт контрактлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш нархлари бўйича тавсиялар тақдим этиш.

Рўйхат олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида


Республика комиссияси

Жамғарма маблағлари ҳисобига харид қилинадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатини ушбу маҳсулотлар ҳажмлари ва харид қилиш бозорларини (ички ва ташқи) ҳамда тайёрлов ташкилотларини ҳудудлар бўйича кўрсатган ҳолда тасдиқлаш.

3 кун мобайнида


Молия вазирлиги, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, тайёрлов ташкилотлари

1. Етказиб бериладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари тўлови учун фоизсиз қарз ажратиш тўғрисидаги уч томонлама шартномаларни тузиш.

2. Хизмат кўрсатувчи тижорат банкида тайёрлов ташкилотларига махсус ҳисоб рақамлари очиш.

3. Етказиб берувчи ва тайёрлов ташкилоти ўртасида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган шартномада кўрсатилган суммада Жамғармадан тайёрлов ташкилотининг махсус ҳисоб рақамига Молия вазирлиги томонидан маблағлар йўналтириш.

Шартномалар тузилгандан кейин уч кун мобайнида


Тайёрлов ташкилотлари,

Товар-хомашё

биржаси

1. Биржада клиринг иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш.

2. Электрон тизимда белгиланган муддатларда харид қилиш жадвалининг режаси ва ҳар бир харид учун буюртманомани жойлаштириш.

Харидлардан олдинги ойнинг 25-кунидан кечикмай


Тайёрлов ташкилотлари

1. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини, шу жумладан, импорт контрактлар бўйича харид қилиш.

2. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини фақат рўйхати ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган савдо ташкилотлари (савдо шохобчалар) орқали сотиш.

3. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг қолдиқларини омборхоналар ва савдо ташкилотларида (савдо шохобчаларида) сақлаш.

Аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ



Жадвалларга мувофиқ

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/596/1599-сон)