Ҳужжат кучини йўқотган 15.09.2025 27.07.2018 йилдаги 588-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.07.2018 йилдаги 588-сон
Дата вступления в силу
01.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 15.09.2025
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПҚ-3389-сон қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш, абитуриентдан ижодкорлик ва индивидуал маҳорат талаб этиладиган соҳалардаги таълим йўналишларига қабулни адолатли, холис ва шаффоф ўтказиш орқали пухта билимга эга бўлган иқтидорли ёшларнинг ўқишга қабул қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 27 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
588-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 июлдаги 588-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Олий таълим муассасалари алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига талабаликка даъвогарларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарори билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги қабул квоталарига мувофиқ касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиш орқали қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан касбий (ижодий) имтиҳонлар натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Олий таълим муассасаларининг алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишига қабул барча учун (ҳам давлат гранти, ҳам тўлов-контракт бўйича) ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниши таъминланади. Қолган абитуриентлар касбий (ижодий) имтиҳонлар рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Касбий (ижодий) имтиҳон ҳар бир олий таълим муассасаси бўйича бакалавриат таълим йўналишлари, ўқитиш тиллари ва таълим шаклларига кўра алоҳида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳудудлар кесимида мақсадли қабул квоталари тасдиқланган тақдирда, касбий (ижодий) имтиҳон ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказилади. Мақсадли қабул квотаси фақат давлат гранти асосидаги ўринларга белгиланганида мақсадли қабул танловида қатнашиб, давлат гранти асосида қабул қилинмаган абитуриентлар мазкур таълим йўналишида тўплаган баллари билан ушбу йўналиш учун тасдиқланган умумий тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари доирасидаги танловда иштирок этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари жойларда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Касбий (ижодий) имтиҳонлар қабул квотасига мувофиқ олий таълим муассасасида таълим олиш (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа) тилида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбек гуруҳларига ҳужжат топширган абитуриент ўз аризасига асосан касбий (ижодий) имтиҳонларни лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга (имтиҳон саволлари олий таълим муассасаси томонидан қандай алифбода берилишидан қатъи назар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касбий (ижодий) имтиҳон фанлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда амалий, оғзаки шаклларда ўтказилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталари доирасида, абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилингунига қадар тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Сиртқи (махсус сиртқи) таълимга талабаларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжатларни қабул қилиш, халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолибларини, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларни, кўзи ожизлар тоифасига кирувчи абитуриентларни, хорижий фуқароларни, абитуриентларни давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳар йили 25 июлдан 10 августгача бўлган даврда олий таълим муассасаларида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Касбий (ижодий) имтиҳон бошланишидан бир ҳафта олдин абитуриентларга олий таълим муассасасининг қабул комиссияси раиси ва масъул котиби имзолаган ҳамда олий таълим муассасасининг муҳри қўйилган ва ушбу Низомга 2-иловада намуна сифатида келтирилган рухсатнома берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар абитуриентларнинг танланган бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларнинг фанлар бўйича билим, малака, касбий кўникма, ижодий ва жисмоний қобилиятларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар топшириқлари умумий ўрта (11-синф негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар (шу жумладан маданият, санъат, мусиқа, спорт ва жисмоний тарбияга ихтисослаштирилган) таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ олий таълим муассасалари томонидан тузилади ва олий таълим муассасаси ректори томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Спорт ва жисмоний тарбия фанлари бўйича имтиҳонлар топшириқлари абитуриентларнинг алоҳида тоифалари учун (жинси ва ёши бўйича) белгиланган меъёрий талабларга мувофиқ тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар таклифлари асосида ҳар йили Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Касбий (ижодий) имтиҳонларни ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиш ва адолатли ўтказиш масъулияти, шу жумладан уларни видео тасвирга олиш олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси, масъул котиби, унинг ўринбосари, фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари, шунингдек, имтиҳон комиссияси аъзоси ҳисобланадиган гуруҳ назоратчиси зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Касбий (ижодий) имтиҳонни белгиланган талабларга қатъий риоя этган тарзда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, имтиҳонлар ўтадиган хоналарни зарур кўргазмали воситалар, ўқув қуроллари ва ашёлар билан жиҳозлаш бўйича шахсий масъулият олий таълим муассасасининг қабул комиссияси ва фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, шунингдек, касбий (ижодий) имтиҳонлар давомида имтиҳон топшириқларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, касбий (ижодий) имтиҳонлар учун ажратилган вақт тугаганидан кейин имтиҳон топшириқларини топширишдан бош тортса, имтиҳон топшириқларини гуруҳдан ташқарига чиқарса, мазкур ҳолатларда абитуриент касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва фан бўйича имтиҳон комиссия раиси ҳамда гуруҳ назоратчилари томонидан далолатнома тузилиб четлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим муассасасининг қабул комиссияси фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раислигига номзодни ўз вақтида тасдиқлаш учун бўйсунишига қараб тегишли вазирлик, идорага тақдим этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тегишли фанлар бўйича имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш учун 3 кишидан кам бўлмаган таркибда тажрибали, малакали ва масъулиятли профессор-ўқитувчилардан шакллантирилган фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбий (ижодий) имтиҳон ҳар бир гуруҳда, қоида тариқасида 2 нафар гуруҳ назоратчиси кузатувида, қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касбий (ижодий) имтиҳонларга ажратиладиган вақт имтиҳон дастурларига мувофиқ олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фан бўйича имтиҳон комиссияси таркибига соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган фанлар бўйича имтиҳон дастурлари ва ҳар бир фан хусусияти ҳисобга олинган ҳолда баҳолаш мезонлари, шунингдек, тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи фан мажмуалари олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Олий таълим муассасасининг қабул комиссияси имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига имтиҳон дастурлари, баҳолаш мезонлари, маслаҳатлар ва имтиҳонлар жадвалини маълум қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Касбий (ижодий) имтиҳонлар, тегишли бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мувофиқ келувчи 3 та фан мажмуаларида тўпланиши мумкин бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Касбий (ижодий) имтиҳонлар (спорт ва жисмоний тарбия соҳасидаги таълим йўналишлари бундан мустасно) коллегиал тартибда қабул қилинади ва баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда фан бўйича имтиҳон комиссияси аъзоларининг ҳар бири талабаликка даъвогарни алоҳида-алоҳида баҳолайди ва унинг якуний баҳоси фан бўйича имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳоларнинг ўртача қийматига тенг бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Абитуриентларнинг амалий шаклда бажарган имтиҳон ишларини текшириш ва баҳолаш шифрлаш орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Гуруҳ назоратчиси касбий (ижодий) имтиҳон тугаганидан сўнг абитуриентларнинг амалий ишларини қабул қилиб олиш, ҳар бир амалий иш ва унинг ушбу Низомга 3-иловада намуна сифатида келтирилган титул варағига идентификация рақамлари (шифр)ни қўйиш ҳамда имтиҳон комиссияси раисига ушбу имтиҳон ишларини текширишга бериш учун масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалий имтиҳон ишларига қўйилган шифрларнинг махфийлигини таъминлашга гуруҳ назоратчиси шахсан масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалий имтиҳон ишларини шифрлаш ва қайта тиклаш ҳамда уларни текшириш ва баҳолаш махсус ажратилган хоналарда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалий имтиҳон ишларини объектив текшириш, баҳолаш ҳамда абитуриент томонидан тўпланган балларни титул варағида акс эттириш учун масъулият фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари зиммасига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалий имтиҳон ишлари қабул комиссияларининг махсус хоналарида бир йил сақланади ва ушбу муддат ўтганидан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларга (имтиҳон босқичи ёки турига) келмаган абитуриентлар учун қайта касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилмайди ва улар ўқишга қабул қилинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Тегишли бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ фанлар мажмуасидаги ҳар бир фан бўйича имтиҳон натижалари касбий (ижодий) имтиҳон хусусиятига қараб, имтиҳон ўтказилганидан кейин 1 — 3 кун муддатда олий таълим муассасаси расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Олий таълим муассасасида касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилиши даврида белгиланган тартибда норозилик (апелляция) аризаларини кўриб чиқиш учун соҳанинг етук мутахассислари ва бошқа олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Апелляция комиссияси таркибига фан бўйича имтиҳон комиссияси аъзоларининг киритилиши тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Имтиҳонни қабул қилган фан бўйича комиссия аъзоси апелляция жараёнида қатнашиб, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Норозилик (апелляция) аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апелляция комиссияси томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари фанлар кесимида алоҳида имтиҳон қайдномаларига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу имтиҳон қайдномаларининг ҳар бири фан бўйича имтиҳон комиссияси раиси ва олий таълим муассасаси қабул комиссиясининг масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда муҳрланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Касбий (ижодий) имтиҳонлар якунланганидан сўнг имтиҳон қайдномалари олий таълим муассасаси қабул комиссияси томонидан бўйсунишига қараб тегишли вазирлик (идора) орқали ҳар йили 15 августга қадар қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Абитуриент рухсатномаси

3-ИЛОВА

Титул варақаси

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/588/1596-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)