18.07.2018 йилдаги 547-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.07.2018 йилдаги 547-сон
Дата вступления в силу
18.07.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Транспорт воситалари ҳайдовчилари, шу жумладан республика ҳудудига ташриф буюрадиган туристлар учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 1 августдан бошлаб, жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан пулли асосда фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги — 30 фоиздан кам бўлмаган даражада, шунингдек, М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари (туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган субъектларнинг М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари, шунингдек, минивенлари бундан мустасно) ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги — 30 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) тасдиқланган давлат стандарти бўйича, шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси юқорида белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмаган даражада ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йил муддатга бериладиган рухсатномага асосан амалга оширилади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) автотранспорт воситалари орқа ойнасининг тусини, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг, шунингдек, автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б1) ойналар тусини ўзгартиришга рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автоматик тарзда сақлаб қолинади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарорига асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган ушбу тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:
(2-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/465/0714-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз баравари миқдорини ва Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн тўрт баравари миқдорини ташкил этади.
(2-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 июндаги ПҚ-298-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга), шунингдек, хорижий давлатларнинг ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатилган, эркин муомалага чиқариш (импорт) ва вақтинча олиб кириш божхона режимларига расмийлаштирилган ушбу тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланишга рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида белгиланади.
(2-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 465-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/465/0714-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г1) туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган субъектларнинг М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари, шунингдек, минивенлар ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун бир марталик тўлов ставкалари ушбу банднинг «г» кичик бандига мувофиқ белгиланади;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 710-сонли қарорига асосан «г1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
д) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш учун тушадиган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати моддий-техника базасини ривожлантириш, ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар рухсатномалар бланкларини ва тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатноманинг мавжудлигини тасдиқловчи махсус эмблема (голограмма)ларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплашга, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ва автомобиль паркини ривожлантиришга, рақамли технологияларни жорий этишга, шунингдек, ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.
(2-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
е) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома беришдан тушадиган маблағлар ҳисобидан ДЙҲХХ ходимларининг (ишчи ва хизматчилар) қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ж) хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушадиган 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловлар ставкаси энг кам иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги 646-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ойналарнинг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш учун тушадиган маблағларни тақсимлаш ҳамда улардан «Инновация лойиҳалари ва аҳолига сервис хизматлар кўрсатиш маркази» ДУКнинг ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) билан боғлиқ харажатларини қоплашга, шунингдек, ДЙҲХХ моддий-техника базасини ривожлантириш ва ходимларини ижтимоий рағбатлантириш учун фойдаланиш тартибини бир ой муддатда тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) бўйича давлат стандартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хизмат енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ва ўзгартириш бепул амалга ошириладиган давлат органлари рўйхатини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш, уни рўйхатга олиш ва рухсатноманинг амал қилишини бекор қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ойналарининг туси рухсатномасиз ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 18 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
547-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 547-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 298-модда) билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламент 74-бандининг биринчи хатбошига «шунингдек, ички ишлар органлари рухсатномаси асосида ойналарининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларига» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.07.2018 й., 09/18/547/1531-сон, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон; 09.10.2020 й., 09/20/635/1360-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 09/21/465/0714-сон; 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон; 29.06.2022 й., 07/22/298/0571-сон; 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон)