13.07.2018 йилдаги 535-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 13.07.2018 йилдаги 535-сон
Дата вступления в силу
17.07.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 13 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
535-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус қабулхона — ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус қабулхона маъмурияти — махсус қабулхонани бошқаришни амалга оширувчи махсус қабулхона бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий қамоққа олиш — маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз суткагача бўлган муддатга қўлланилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъмурий қамоққа олинган шахс — ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилган фуқаро.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди тергов судьясининг, шунингдек, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида ундирилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди. Маъмурий қамоққа олинган, меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳам бу харажатларнинг ундирилишидан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди тергов судьясининг, шунингдек, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра озод қилиниши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ ундирилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундиришни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага олиб келинган куни унга нисбатан махсус қабулхона навбатчиси томонидан йиғма жилд юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Навбатчи кун давомида қабул қилинган шахсларнинг йиғмажилдлари ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни жамлаб, махсус қабулхона бошлиғи томонидан тайинланган махсус қабулхонанинг ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи масъул ходим (ҳисобчи)га топширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Масъул ходим (ҳисобчи) йиғмажилдларнинг юритилишини ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларнинг сақланишини таъминлайди ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда алоҳида китобда қайд этиб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёлар масъул ходим (ҳисобчи) хонасида ўрнатилган, алоҳида ячейкалардан иборат, рақамланадиган ҳамда қулфланадиган шкафларда сақланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Масъул ходим (ҳисобчи) маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг йиғма жилдига меҳнатга жалб этиш варақасини қўшиб юритади ва маъмурий қамоққа олинган шахслар озод бўлгунга қадар меҳнатга жалб этилган кунларини қайд этиб борган ҳолда махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб-китоб қилиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ушбу шахс махсус қабулхонадан озод этилаётган вақтда унга махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома берилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишламаган ёки ишлаган бўлса-да, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган бўлса, қолган қисмини бир банк иш куни мобайнида махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тўлаши лозимлиги тўғрисида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ёзма билдириш берилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан тўловлар тегишли хизмат кўрсатувчи банкка тўланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар маъмурий қамоққа олинган шахснинг яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан ҳам қопланиши мумкин. Бундай холларда, яъни махсус қабулхона маъмуриятига маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш истаги билдирилганда ушбу шахсдан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда ариза олинади ва ёзма билдириш ушбу шахсга берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонадан озод этилганидан сўнг бир банк иш куни мобайнида сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти ушбу харажатларни суд тартибида ундириш бўйича шахсни маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган судга мурожаат этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисоби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобини юритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан махсус қабулхона учун алоҳида ҳисоб рақами очилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан ундирилган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳамда уларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида ташкилотлардан олинган пул маблағлари махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тушади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари (маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахснинг йўл ҳужжатлари учун сарфланган суммадан ташқари) бир банк иш куни мобайнида Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар тушуми ва ушбу маблағларни Давлат бюджетига ўтказиш бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш тегишли махсус қабулхонанинг масъул ходими (ҳисобчи) томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Махсус қабулхона маблағлари тушуми ва харажатлари ҳисобини юритиш ва харажатлар сметасини тузиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Махсус қабулхона маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ва тушумни назорат қилиш Ички ишлар вазирлигининг Назорат тафтиш инспекциясига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 сентябрдаги 459-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси

Фуқароларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқариш билан бирга маъмурий қамоққа олинган шахслардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундирилишини белгилаб беради.

Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан озод қилиниши мумкин.

Доимий

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилигига кўра уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этади. Уларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган пул маблағлари ушбу шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади.

Доимий

Махсус қабулхона

Масъул ходим (ҳисобчи) томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан меҳнатга жалб этиш варақаси юритилади ва маъмурий қамоққа олинган шахслар озод бўлгунга қадар меҳнатга жалб этилган кунлари қайд этиб борилган ҳолда махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисоб-китоб қилиб борилади.

15 кунгача

муддатда

3-босқич

Махсус қабулхона

Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ушбу шахс махсус қабулхонадан озод этилаётган вақтида унга махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

Доимий

Махсус қабулхона

Маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.

Зудлик билан

Махсус қабулхона

Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишламаган ёки ишлаган бўлсада, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган бўлса, қолган қисмини махсус қабулхонанинг ҳисобрақамига тўлаши лозимлиги тўғрисида ёзма билдириш берилади.

Доимий

Махсус қабулхона

Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонадан озод этилганидан сўнг бир банк иш куни мобайнида сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти томонидан ушбу харажатларни суд тартибида ундириш бўйича шахсни маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган судга мурожаат этади.

24 соатдан сўнг

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни қайд этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАФТАРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Шахснинг Ф.И.О.

Шахсдан олиб қўйилган муҳим нарсалар қайд этилган ҳужжат тури ва санаси

Сақлаш учун қабул қилинган муҳим нарсаларнинг сони, тури, тавсифлари ва идентификация рақамларининг ҳужжатда улар ҳақида қайд этилган маълумотлар билан мослиги ёки тафовутлар мавжудлиги

Қабул қилиб олинган сана ва вақт

Сақлашга топширган масъул ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О.

Сақлаш учун жойлаштирилган ячейканинг рақами

Маъмурий қамоққа олинган шахснинг муҳим нарсалари тўлиқ қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тилхати, қабул қилиб олиш санаси ва имзоси

...

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА

МАЪЛУМОТНОМА

Берилди ушбу маълумотнома ___.___.__________ йилда туғилган, __________________

(кун, ой, йил)

__________________________________________________________________ яшовчи

(яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади)

фуқаро ________________________________________________________________га,

(Ф.И.О. тўлиқ ёзилади)

ҳақиқатдан ҳам туман (шаҳар) ________________________________________________ _____________________________________________________________________нинг

(жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ________________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун тайинланган «____» сутка маъмурий қамоқ жазосини ўташ давомида «____» кун мобайнида ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилиши орқали махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ бўлган ____________________________________________________ сўм

(сумма рақам ҳамда ҳарфларда акс эттирилади)

миқдоридаги харажатларни махсус қабулхонанинг _______________________________

(махсус ҳисобварақ акс эттирилади)

ҳисобварағига тўлиқ миқдорда қоплади.
‎‎____________ вилояти ИИБ Махсус қабулхона бошлиғи

______________

________________________

(имзо, муҳр)

(Ф.И.О.)

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

(маълумотноманинг қирқиб олинадиган қисми)

Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ _______________________________________

(сумма сақланган шахс томонидан тўлдирилади)

сўм миқдоридаги харажатларни тўлиқ қоплаганлигим тўғрисидаги маълумотномани қабул қилиб олдим.

_________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА

Фуқаро _______________________________га

(маъмурий қамоқни ўтаган шахснинг Ф.И.О.)

БИЛДИРИШНОМА

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг _____________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жиноят ишлари бўйича _______________________туман (шаҳар) _____________________________________________________________________нинг

(жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

қарорига асосан 20___ йил «___» ____________ дан 20___ йил «___» ____________ га қадар махсус қабулхонада сақланганлигингиз учун _______________________________
‎________________________________________________________________________

(суд, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

томонидан ундирилиши белгиланган _____________________ сўмнинг _________________ сўм миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ бир банк иш куни мобайнида қопланиши лозимлиги маълум қилинади.

____________ вилояти ИИБ Махсус қабулхона бошлиғи

__________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

-------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

(билдиришноманинг қирқиб олинадиган қисми)

Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан тўланмай қолган ________________________________________________ сўмни бир банк иш куни мобайнида қоплаш тўғрисида расман огоҳлантирилдим.

_________________

________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

_____________________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона бошлиғи _________________
________________________________(Ф.И.О.)га

‎фуқаро (Ф.И.О., туғилган санаси, доимий яшаш манзили, уяли телефон рақами, паспорт серияси ва берилган вақти кўрсатилади)

А Р И З А

_____________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада сақланган фуқаро __________ _______________________________________________________________________га

(Ф.И.О., туғилган санаси, ойи, йили кўрсатилади)

__________туман (шаҳар) ___________________________________________________

‎‎(жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи)

томонидан ундирилиши белгиланган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ __________________________ сўм миқдоридаги харажатларни бир банк иш куни мобайнида ўз маблағим ҳисобидан қоплашга рухсат беришингизни сўрайман.

_________________

_____________

_________________________

(ариза ёзилган сана)

(имзо)

(Ф.И.О)

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.07.2018 й., 09/18/535/1517-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 11.09.2023 й., 09/23/459/0690-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)