13.07.2018 йилдаги ПФ-5482-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти самарадорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилди, суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди, маъмурий судлар ташкил этилди, шунингдек, судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий этилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилганлиги аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимиятининг очиқлигини ошириш йўлида кўрилган муҳим чора бўлди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, суд ҳокимияти органлари фаолиятининг таҳлили улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлари қониқарсиз даражада ташкил этилганлиги суд фаолиятини лозим даражада ёритиш имконини бермаяпти ҳамда аҳолининг суд ҳокимиятига ишончи пасайишига олиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судьяларни моддий таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг амалдаги тизими суд ҳокимиятининг алоҳида мавқеи ва обрўсига, судьялар мустақиллиги принципларига мувофиқ эмаслиги касбий ўсишни янада рағбатлантиришга тўсқинлик қилиб, кадрлар қўнимсизлигига олиб келмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Одил судловни амалга ошириш сифатини яхшилаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Ўзбекистон Судьялар ассоциациясининг қуйидагилар орқали суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди веб-сайтида суд қарорларини тизимли равишда эълон қилиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қабул қилинган суд ҳужжати ўқиб эшиттирилганидан сўнг унинг мазмун-моҳиятини суд процесси иштирокчиларига тушунтирилишини суд амалиётига жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан суд ишларини назорат тартибида, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан суд ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш амалиёти обзорларини ҳар чоракда эълон қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг судьяларни танлаш ва лавозимга тайинлашнинг холислиги ва шаффофлигига ишончни ошириш мақсадида ҳар бир ҳудудда судьялар корпусини шакллантиришга кўмаклашувчи комиссиялар тузиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг судларга мурожаат этишда давлат божларини тўлаш бўйича амалдаги имтиёзлар ва давлат божлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/140/0771-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 августдан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 январдаги ПФ-6143-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.01.2021 й., 06/21/6143/0052-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
малака даражаси ва мансаб даражасига эга бўлган судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
судлар, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши судьялари ва аппаратлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун, лавозим маошларига (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) устамалар ҳамда малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Олий суд матбуот хизмати раҳбари, Одил судлов академияси ректори ва проректорларига алоҳида меҳнат шароитлари учун устама тўланмайди.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПФ-141-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг амал қилиши давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларга белгиланган тартибда, шу жумладан, ушбу Фармон кучга киргунга қадар сайланган ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари фармойиши билан тайинланган, шунингдек, судьялик малака даражаларига эга судьяларга ушбу давлат органлари ва ташкилотларида назарда тутилган барча устамалар ва қўшимча ҳақларни сақлаб қолган ҳолда татбиқ этилади. Бунда ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимларига татбиқ этилмайди.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган судьяларнинг давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходими лавозимида ишлаган вақти уларнинг ушбу орган ва ташкилотлардаги меҳнат фаолияти бошланган пайтдан бошлаб судьялик стажига киритилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ушбу Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Олий суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг юқори малакали, ташаббускор, хизмат мажбуриятларини ҳалол ва самарали бажараётган судьялари ва ходимларига Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча равишда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизигача миқдорда устама (пул таъминоти) тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилаб қўйилсинки, махсус унвон ва даражалар мавжуд бўлиши назарда тутилган назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан тайинланган (сайланган) судьяларга малака даражалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 6-иловага мувофиқ судьялар малака даражаларининг бошқа органлар унвонлари ва даражаларига нисбатини ҳисобга олган ҳолда, лекин эгаллаб турилган лавозим учун назарда тутилганидан юқори бўлмаган ҳолда берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди икки ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига судьялар ҳаёти ва соғлигини давлат томонидан мажбурий суғурталаш тартиби, шунингдек, уларнинг пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ва тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини киритсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Марказий банк билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга автомобиллар сотиб олиш учун, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига эса уй-жой сотиб олиш учун кредитлар тақдим этишни назарда тутадиган таклифларни киритсин;
(9-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) Судьялар олий кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги 164-II-сонли қарори билан тасдиқланган Суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомни қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Судьялар олий кенгаши ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 13 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5482-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 январдаги ПФ-6134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармонига
6-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Судьялар малака даражаларининг бошқа органлар унвонлари ва даражаларига
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИСБАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Судьялар малака даражалари

Ҳарбий унвонлар

Божхона органлари махсус унвонлари

Прокуратура органлари (шу жумладан ҳарбий прокуратура)
мартаба даражалари

Адлия органлари мартаба даражалари

Ички ишлар органлари махсус унвонлари

Миллий гвардия органлари махсус унвонлари

Суд органлари мансаб даражалари

1.

Бешинчи малака даражаси

Лейтенант

Божхона хизмати лейтенанти

3-даражали юрист, адлия лейтенанти

3-даражали юрист

Лейтенант

Лейтенант

3-даражали юрист

2.

Катта лейтенант

Божхона хизмати катта лейтенанти

2-даражали юрист, адлия катта лейтенанти

2-даражали юрист

Катта лейтенант

Катта лейтенант

2-даражали юрист

3.

Тўртинчи малака даражаси

Капитан

Божхона хизмати капитани

1-даражали юрист, адлия капитани

1-даражали юрист

Капитан

Капитан

1-даражали юрист

4.

Учинчи малака даражаси

Майор

Божхона хизмати майори

Адлия кичик маслаҳатчиси,
адлия майори

3-даражали адлия маслаҳатчиси

Майор

Майор

3-даражали адлия маслаҳатчиси

5.

Иккинчи малака даражаси

Подполковник

Божхона хизмати подполковниги

Адлия маслаҳатчиси, адлия подполковниги

2-даражали адлия маслаҳатчиси

Подполковник

Подполковник

2-даражали адлия маслаҳатчиси

6.

Биринчи малака даражаси

Полковник

Божхона хизмати полковниги

Адлия катта маслаҳатчиси,

адлия полковниги

1-даражали адлия маслаҳатчиси

Полковник

Полковник

1-даражали адлия маслаҳатчиси

7.

Олий малака даражаси

Генерал-майор

Божхона хизмати генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-майори

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-майор

Генерал-майор

3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

8.

Генерал-лейтенант

Божхона хизмати генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, адлия генерал-лейтенанти

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-лейтенант

Генерал-лейтенант

2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

9.

Генерал-полковник

Божхона хизмати генерал-полковниги

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Генерал-полковник

Генерал-полковник

1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: бошқа органлар унвонлари ва даражаларини судьяларнинг олий малака даражасига тенглаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПФ-6230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармонига
7-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4459-сон Фармонида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1 — 4 иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 5-илованинг «устама ҳақ миқдори» устунида «35» ва «10» рақамлари тегишли равишда «50» рақамлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3240-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «16» рақами «40» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбошида «24» рақами «40» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) 5-банд «судлар, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, Департамент ва Марказ бинолари ва хоналарини қуриш ва таъмирлаш» сўзларидан сўнг «судларни транспорт воситалари билан таъминлаш» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.07.2018 й., 06/18/5482/1506-сон; 13.01.2021 й., 06/21/6134/0021-сон; 21.01.2021 й., 06/21/6143/0052-сон; 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон, 20.05.2021 й., 06/21/6230/0473-сон; 23.08.2025 й., 06/25/140/0771-сон; 23.08.2025 й., 06/25/141/0772-сон)