Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА АВТОБУСЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА ҲУДУДЛАРИ БЎЙИЧА ЎТИШИ УЧУН ЙИҒИМЛАР УНДИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши ва транзит ўтиши учун қонунчилик билан белгиланган тўловлар Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг иловага мувофиқ йўналишлар бўйича ўтиши учун ундирилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари кириб келиши ва транзит ўтишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 10 октябрь,
391-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 октябрдаги 391-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобусларининг Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараларидан ўтишида тўловлар ундирилмайдиган йўналишлар
РЎЙХАТИ
1. Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудуди орқали Қирғизистонга транзит ўтиши.
2. «Маданият» ўтказиш пункти (Андижон вилояти) орқали «Майлисой» электролампа заводининг юк тушириш ва ортиш базасига ўтиш ва орқага қайтиш.
3. «Фарғона» ўтказиш пункти (Фарғона вилояти) орқали Қадамжой сурма комбинатининг «1-Фербаза» ва «2-Фербаза»сига ўтиш ва орқага қайтиш.