ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 3 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3032]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ШИН
Тошкент ш.,
2018 йил 18 июнь,
1-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари
Мазкур Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари (бундан буён матнда Давлат талаблари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан илк ва мактабгача ёшдаги болаларни (бундан буён матнда болалар деб юритилади) ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шакли ва идоравий тасарруфидан қатъий назар, қуйидаги таълим муассасаларига қўлланилади:
давлат мактабгача таълим муассасалари;
нодавлат мактабгача таълим муассасалари;
мактабгача ёшдаги гуруҳлари мавжуд бўлган «Меҳрибонлик» уйлари.
2. Мактабгача таълим турлари учун кадрлар тайёрловчи ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, мактабгача таълим турлари бўйича педагогик кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширадиган муассасалар, мактабгача ёшдаги болалар тарбия олаётган оилалар мазкур Давлат талабларига риоя қилишлари лозим.
2-боб. Давлат талабларининг мақсад, вазифа ва асосий тамойиллари
3. Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мактабгача таълим — мактабгача ёшдаги болалар қизиқиши, иқтидори, индивидуал руҳий ва жисмоний хусусиятлари, маданий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда болада маънавий меъёрларни шаклланиши, ҳаётий ва ижтимоий тажриба эгалланишини кўзда тутган ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган яхлит жараён;
ривожланиш — инсон танаси тузилиши, руҳияти ва хулқида биологик жараёнлар ҳамда атроф муҳит таъсирида рўй берадиган ўзгаришлар;
ривожланиш соҳаси — бола ривожланишидаги аниқ бир йўналишлар;
кичик соҳа — соҳанинг кичик гуруҳлари. Асосий соҳаларнинг кичик соҳаси ривожланишнинг маълум бир томонларини ўз ичига қамраб олади ва уларнинг аниқ бир йўналишини кўрсатиб беради;
кутилаётган натижа — болаларда кутилаётган билим, кўникма ва малакалар кўрсаткичи;
бола компетенцияси — маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакалари ҳамда қадриятлари;
интеграция — бола таълими ва ривожланишидаги мазмун таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқлик;
инклюзив таълим — болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларини инобатга олган ҳолда таълим ва тарбия олинишини тенг таъминловчи жараён;
«Мен» концепцияси — болани ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятини бир қисми;
рефлексив фаолият — болада ўз тушунчалари ва хатти-ҳаракатларини англаш ва мустақил таҳлил қилиши асосида хулосалар шаклланиши жараёни.
4. Давлат талабларининг мақсади — мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, хорижий мамлакатлар илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий информацион коммуникатив технологияларни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим тизимида маънан мукаммал ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдир.
5. Давлат талабларининг вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида болаларга таълим-тарбия бериш, ривожлантиришнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
таълим-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш.
6. Давлат талаблари қуйидаги тамойиллар асосида татбиқ этилади:
боланинг ноёблиги;
«Мен» концепцияси ва шахсий таълимини яратишда боланинг фаол роли;
боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашнинг муҳимлиги;
бола таълими ва ривожланишида катталарнинг асосий роли;
болалар ривожланишида индивидуал фарқланишлар мавжудлиги сабабли, ҳар бир болага мослашувчан бўлиб, индивидуал вариативлик асосида ёндашиш.
3-боб. Давлат талабларининг таркиби
7. Давлат талаблари ривожланиш соҳалари интеграциясини кўзда тутади ва бола ривожланишига кўмаклашади.
Давлат талаблари туғилгандан 7 ёшгача бўлган болаларнинг бешта асосий ривожланиш соҳаларига бўлинган. Ҳар бир ривожланиш соҳаси ўз ўрнида кичик соҳаларга бўлинган бўлиб, улар ҳар бир ёш гуруҳига мос бир нечта талаблардан (кутилаётган ривожланиш кўрсаткичларидан) иборат.
8. Давлат талаблари боланинг қуйидаги ривожланиш соҳалари бўйича белгиланади:
жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;
ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;
нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари;
билиш жараёнини ривожланиши;
ижодий ривожланиш.
9. «Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
йирик моторика;
майда моторика;
сенсомоторика;
соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик.
10. «Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
«Мен» концепцияси;
ҳиссиётлар ва уларни бошқариш;
ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот.
11. «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
нутқ ва тил;
ўқиш малакалари;
қўл бармоқлари майда моторикаси.
12. «Билиш жараёнининг ривожланиши» соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
интеллектуал-англаш малакалари;
элементар математик малакалар;
тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият.
13. «Ижодий ривожланиш» соҳа қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади:
дунёни бадиий тасаввур этиш;
бадиий-ижодий қобилиятлар.
14. Давлат талаблари асосидаги ёш даврлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
гўдаклик (туғилгандан 1 ёшгача);
эрта ёшдаги болалик (1 ёшдан 3 ёшгача);
кичик мактабгача ёш (3 ёшдан 4 ёшгача);
ўрта мактабгача ёш (4 дан 5 ёшгача);
катта мактабгача ёш (5 ёшдан 6 ёшгача);
мактабга тайёрлов ёши (6 ёшдан 7 ёшгача).
15. Илк ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар мазкур Давлат талабларининг 1-иловасида белгиланган.
16. Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган талаблар мазкур Давлат талабларининг 2-иловасида белгиланган.
4-боб. Якуний қоидалар
17. Мазкур Давлат талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
18. Мазкур Давлат талаблари Вазирлар Маҳкамаси қошидаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва «Оила» Республика илмий-амалий маркази билан келишилган.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига 1-ИЛОВА
Илк ёшдаги болалар ривожланишига қўйилаётган талаблар
ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ
Кичик соҳа: Йирик моторика
Талаб: Бола ўз танаси ва унинг аъзоларини бошқаради, мақсадли тўғри ҳаракатланади
0-1 ёш
1-2 ёш
2-3 ёш
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
боши ва кўкрагини кўтаради;
орқасидан қорнига ва қайта ўгирилади;
ёрдамсиз ўтиради;
оёқларини излайди ва топиб, оғзига тортади;
турли йўналишларда эмаклайди;
тўрт оёқлаб ҳаракатланади;
тиргакка суянган ҳолда оёқда туради;
катталар ёрдамида ва ёрдамисиз оёқда туради ;
юра бошлайди ;
кичик тўсиқлар устидан хатлаб ўтади.
катталар ёрдамисиз турли йўналишларда юради;
тиззасига ўтиради;
югуради;
энгашиб ўйинчоқларни олади;
зинапоядан юқорига қадама-қадам кўтарилади.
бир оёқда туриб мувозанатни сақлайди;
мустақил зинапоядан кўтарилади ва тушади;
тепаликдан сирғаниб тушади;
икки оёқлаб бир жойда сакрайди, олдинга силжиб сакрайди;
боланинг ҳаракат тажрибасини турли хил жисмоний машқлар билан бойитиш;
бола билан йўналишини топиши ва бўш жойда ҳаракатланиши учун ҳаракатли ўйинлар ўтказиш;
болага кичик тепаликка чиқиш ва тушишида кўмаклашиш;
болаларни ҳаракат фаоллигини ташкиллаштиришда жамоавий шаклларга жалб этиш;
таниш ҳаракатларни биргаликда осон ва эркин, бир маромда ва келишган ҳолда бажариш;
полда турли катаклар, йўлакчалар, доирачалар чизиш ҳамда болага қувонч ва хурсандчилик бағишлайдиган машқлар бажариш.
Кичик соҳа: Майда моторика
Талаб: Бола қўли ва бармоқларини турли мақсадларда мувофиқлаштиради ва ишлатади
0-1 ёш
1-2 ёш
2-3 ёш
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
предметларни ушлайди;
предметларни бир қўлидан иккинчи қўлига олади;
бир вақтда бир неча предметларни қўлида ушлайди;
бармоқлари билан турли ўйинчоқларни айлантиради;
оддий ўйинчоқларни бўлакларга ажратади ва йиғади;
қарсак чалади;
қўлини силкитади.
кўпинча бир неча варақни ўтказиб, китоб бетларини варақлайди;
предметларни теради ва бирлаштиради (пирамида ва ҳоказо);
предметларни бураб қўяди ва бураб олади;
«бармоқлар ўйини»ни ўйнайди.
5 — 7 ҳалқали пирамидани бўлакларга ажратади ва йиғади;
тешик шаклига мос келадиган ясси ва ҳажмли шаклдаги предметларни жойлаштиради ;
ҳалқага арқонни ўтказади ;
катта ҳажмли содда мозайкаларни йиғади ;
осон қурилиш конструкцияларини қуради;
катталар ёрдамида йирик мунчоқларни ипга ўтказади.
БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ
ҳар бир ҳаракатни аниқ тушунтирган ҳолда ҳаракатни кўрсатиш;
қурилмалар билан ўйнаш;
болага ўйинчоқлар бериб, уларни ўрганиб чиқишига имконият бериш;
болага хавфсиз предметлар, шақилдоқлар, кичик пирамидалар ва бошқа предметларни катталар назорати остида танлаши ва саралаши учун бериш.
болага, очиш/ёпиш мумкин уй-рўзғордаги ўйинчоқ ва предметларни тақдим этиш (синмайдиган қопқоқли банкалар, кастрюллар).
бола билан мунтазам шуғулланиш: ҳамкорликда ҳайвонларни, уй-рўзғор буюмларини (ликопча, пиёла, қошиқ) лойдан ёки пластилиндан ясаш, ушбу барча предметларни чизиш;
қумдонда бола билан ўйнаш, қумдонда кичкина ўйинчоқларни бекитиш мумкин, бола эса уларни ўзи қидиради;
қўллар майда моторикасининг сенсомотор мувофиқлигини ривожлантириш учун боғлаш ўйинларини ўтказиш
болага кубикларни йиғиш, қулфларни ёпиш ва очиш имкониятини бериш ва ҳ.к.
Кичик соҳа: Сенсомоторика
Талаб: Бола сезги органлари ёрдамида ўз ҳаракатларини бошқаришга қодир
0-1 ёш
1-2 ёш
2-3 ёш
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
муҳитни қўллари ва оғзи билан ўрганади;
предметларни бир-бирига уради ;
қарсак чалади ;
қизиқтираётган объектга интилади.
ёқтирган таоми ва бошқа буюмларга қўлини чўзади;
ликопчани (пиёла) ушлайди ва ундан ичади ;
сувни бир идишдан бошқасига тўкади;
икки қўли билан коптокни ирғитади;
коптокни думалатади ва отади;
оёғи билан коптокни итаради;
ипга боғланган аравача ёки машинани бошқаради.
коптокни бошқаларга думалатади;
катталарга коптокни отади;
тортилган арқон устидан коптокни отади;
пирамидани ранги, шакли ва катталигига қараб йиғади;
таниш сабзавот ва меваларнинг таъмини аниқлаши мумкин;
паст ва баланд овозларни ажратади;
қўл ва оёқларини бир маромда уйғун ҳаракатлантиради.
БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ
овқатланиш ва тамадди қилишнинг аниқ вақтини белгилаб қўйиш
болага қути бериш ва ўйинчоқларини унга йиғишини илтимос қилиш;
болага севимли таомларини таклиф қилиш;
болага у кўраётган нарсаси ва ҳаракат ўртасидаги боғлиқликни англашига кўмаклашиш (қара, копток думалаяпти, бор, уни тутиб ол);
боланинг ҳар бир муваффақиятини рағбатлантириш.
болага бир неча таомдан бирини танлаш имконини бериш;
болани кун мобайнида мустақил пиёладан ичишини рағбатлантириш;
болага сезгиси билан ҳаракатларни бирлаштирувчи жисмоний машқлар имконини таклиф қилиш (соялар ўйини, оёқлар билан чизиш, сигнал бўйича ҳаракат );
турли материал ва турли шаклдаги предмет ва ўйинчоқларни таклиф этиш ва уларни номини айтиш.
бола билан доимий мулоқотда бўлиш, у билан ўйнаш, у кубларни, пирамидаларни, матрешкаларни қисмларга ажратиш, йиғиш, предметларни қутиларнинг мос келадиган тешигига киргизиш;
салатлар тайёрлаётганда, болага сабзавотларни татиб кўриб, таъми ва ҳидига қараб аниқлаш имконини бериш ;
«Секин ва баланд», «Нима жаранглаётганини аниқла!, «қадам ташлаймиз ва рақсга тушамиз», «Нимани эшитяпсан?» каби ўйинларни ўйнаш.
ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ШАКЛЛАНИШИ
Кичик соҳа: Соғлом турмуш тарзи ва хавфсизлик
Талаб: Бола саломатликни сақлаш кўникмаларини намоён қилади, хавфсиз соғлом овқат ва ҳаётни сақлаш қоидалари ҳақида тушунчага эга
туғилгандан-1 ёш
1-2 ёш
2-3 ёш
КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
яхши иштаҳа ва уйқуга эга ;
қошиқ билан мустақил ейишга ҳаракат қилади;
қўлининг барча бармоқларини қўллаб губкани сиқади;
юзи, оғзи ва қўлларини артади;
бутилкадан ичади;
чўмилаётганда сувни сачратади.
катталар ёрдамида тишларини тиш чёткаси билан тозалайди;
мустақил юзи, оғзи ва қўлларини артади;
кийимини ечишга ҳаракат қилади;
стол ва полларни артишга тақлид қилади.
қўлини совун билан ишқалайди, кўпигини ювади ва сочиққа артади;
мустақил қошиқ билан таомланади;
қўл сочиғидан (салфеткадан) овқатланиш жараёнида фойдаланади;
сув муолажаларига ижобий муносабат билдиради.
БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ
бола билан биргаликда жўмракдан оқаётган сувни кузатиш;
бошқа одамнинг эмоционал ҳолатини тушуна бошлайди ва шунга мос муносабат билдиради.
БОЛАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТ
боланинг ҳар бир ютуғини мақташ ва қўллаб-қувватлаш;
ўйинчоқларга овоз бериб, турли ҳиссиёт ва ҳаракатларни таниш имкониятини бериш;
оилада эмоционал ижобий ҳолатни яратиш ва ҳар куни бола билан ўйнаш;
ўйин вақтида болага ўзига ишонч ҳиссини ошириш учун яқин туришга ҳаракат қилиш ва барча биргаликда бажарилаётган ҳаракатларни болага аниқ ва лўнда тушунтириш;
баланд товуш ва шовқинларни чеклаш.
бола билан у билан боғлиқ бўлган турли вазият ва ҳиссиётларни муҳокама қилиш;
болага рад жавобини берилиши сабабини тушунтириш;
боланинг жаҳли чиқганда, хафа бўлганда ёки ўзини ёмон ҳис этганда ёнида бўлиш.
бола билан суҳбатда ҳиссиётларни таърифловчи сўзларни қўллаш;
мультфильм қаҳрамонларининг ёрқинлигини таҳлил қилиш; ҳиссиётларни ифодаловчи сўзли ўйинлардан фойдаланиш, кайфият ва ҳис туйғулар ҳақидаги ҳикоялар ва шеърларни ўқиш.
ИЖТИМОИЙ-ҲИССИЙ РИВОЖЛАНИШ
Кичик соҳа: Ижтимоийлашув, катталар ва тенгдошлар билан мулоқот
Талаб: Бола тенгдошлари ва катталар билан мулоқот малакаларини ривожлантиришга қодир