1-ИЛОВА
Т/р | Йирик битимлар ва хизматлар | Битимларни амалга оширувчи |
1. | Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар) | Нотариал идоралар |
2. | Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар) | |
3. | Янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш. | «Ўзавтосаноат» АЖ |
4. | Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш, шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари | Тижорат банклари |
5. | Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш) | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги) |
6. | Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитани)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш) | «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги) |
7. | Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш | Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий органлари (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги) Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) |
8. | Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш | |
9. | Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини (паспортини) тайёрлаш | |
10. | Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш (Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари)* | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиачипталар сотиш кассалари |
11. | Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари)* | «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг темир йўл чипталари сотиш кассалари |
12. | Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш | Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги) |
13. | Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш | Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (Ўзбекистон Республикаси |
14. | Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш | |
16. | Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш. | Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) |
17. | Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) |
18. | Бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлаш) келишиш | |
19. | Объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш | |
20. | Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш | |
21. | Электрон давлат харидларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида иштирок этиш | «Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси» АЖ Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) |
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Ижро муддати | |||
1-босқич | Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси | 1. Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорлик деб аталади) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар — қарздорлар тўғрисида тегишли маълумотлар базаларини шакллантиради. 2. Тасдиқланган регламентларга мувофиқ ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг шакллантирилган маълумотлар базасига монеликсиз киришини таъминлайди. | Доимий равишда | |||
2-босқич | Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар | Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга ошириш, айрим молия-кредит хизматларини кўрсатиш, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари кўрсатишда қарздорларнинг маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларда қарзларнинг мавжудлигини олдиндан текширади. | Йирик битимларни амалга ошириш ва айрим молия-кредит хизматлари кўрсатишгача | |||
3-босқич | Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар | Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. | Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда | |||
4-босқич | Жисмоний ва юридик шахслар | 1. Мавжуд қарздорликни қоплайди. | 1. Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда | |||
Бюро (ижро ҳужжатлари қисми бўйича) | 2. Қарздор томонидан қарз тўланганлиги ҳақидаги маълумот Бюронинг маълумотлар базасига тезкорлик билан киритилишини (тақдим этилишини) таъминлайди. | 2. Мавжуд қарздорлик қопланганидан сўнг зудлик билан | ||||