Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 9 ноябрь,
531-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорида:
а) 9б-иловада:
илова номидаги «ва статистика» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ҳоким ўринбосари — бўлим бошлиғи» сўзлари «Бўлим бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«15» ва «14» рақамлари тегишли равишда «14» ва «13» рақамлари билан алмаштирилсин;
б) 10б-иловада:
илова номидаги «ва статистика» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ҳоким ўринбосари — бўлим бошлиғи» сўзлари «Бўлим бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«14» рақами «13» рақами билан алмаштирилсин;
в) 11б-иловада:
илова номидаги «ва статистика» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ҳоким ўринбосари — бўлим бошлиғи» сўзлари «Бўлим бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«15» ва «14» рақамлари тегишли равишда «14» ва «13» рақамлари билан алмаштирилсин;
г) 12б-иловада:
илова номидаги «ва статистика» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ҳоким ўринбосари — бўлим бошлиғи» сўзлари «Бўлим бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«14» ва «13» рақамлари тегишли равишда «13» ва «12» рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартириш тўғрисида» 2000 йил 3 августдаги 303-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «тенглаштирилган ҳолда» сўзлари «тенглаштирилган ҳолда молиялаштиришни таъминласин» сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,45-46-сон, 470-модда)