1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.07.00 Фуқароларнинг суд, бошқа давлат органлари ва ўзга ташкилотларга мурожаат қилиши;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисидаги низом 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат иштирокидаги ташкилотлар бир ой муддатда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 7 май,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
341-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига 1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ давлат органларида, давлат муассасаларида (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) ва давлат иштирокидаги ташкилотларда (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) жисмоний ва юридик шахсларнинг, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлари (кейинги ўринларда мурожаат деб аталади) билан ишлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг, ташкилотларининг, шунингдек улар таркибий бўлинмаларининг ўзаро ёзишмаларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қонунга мувофиқ ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ариза — ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шикоят — бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аноним мурожаат — жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек, уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатнинг дубликати — айнан бир жисмоний ёки юридик шахснинг мурожаати нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
такрорий мурожаат — аввалги мурожаатлар бўйича қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилинган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги мурожаат ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган мурожаат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон мурожаат — белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологиялари воситасида берилган, шу жумладан давлат органининг, ташкилотнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилган мурожаат, реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда берилган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий қабул — давлат органи раҳбарининг ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахсининг жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий учрашувларида мурожаатларни қабул қилишга доир ҳаракати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
видео-конференц-алоқа — узоқда жойлашган бир нечта абонентларнинг реал вақт режимида аудио ва видеоахборот алмашиш имконияти билан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив ҳамкорлик қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат иштирокидаги ташкилот — устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти ёхуд тўлиқ ёки қисман давлат органи томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сайёр қабул — давлат органлари ва давлат ташкилотлари раҳбарларининг тасдиқланган жадвал асосида жойларга чиққан ҳолда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиши билан боғлиқ ташкилий ва бошқа чора-тадбирлар мажмуи.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда ариза, таклиф ва шикоят шаклида берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъи назар, бир хил аҳамиятга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларининг, ташкилотларининг «ишонч телефони»га келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органининг, ташкилотининг расмий веб-сайти орқали ёки давлат органининг, ташкилотининг расмий электрон почта манзилига келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси, Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали (кейинги ўринларда Ҳукумат портали деб аталади) орқали келиб тушган мурожаатлар электрон мурожаатлар тарзида қайд этилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали тўғрисида низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оммавий ахборот воситалари таҳририятларидан келиб тушган мурожаатлар Қонунда хамда ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари кафолатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахсларга давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига якка тартибда ёки жамоа бўлиб мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек, жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунга мувофиқ, хорижий давлатларнинг жисмоний ва юридик шахслари, фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси давлат органларига, ташкилотларига ва уларнинг мансабдор шахсларига ушбу Қонунга мувофиқ мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланилаётганда жисмоний шахснинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига, шунингдек, юридик шахсларнинг мулк шакли, жойлашган ери (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ва бошқа ҳолатларига қараб камситишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳамда қонунлари талабларига риоя этиши, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун чоралар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари тикланишини ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мурожаатлар давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт, ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаблари билан бундай мурожатлари кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1022-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2019 й., 09/19/1022/4181-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек, давлат сирини ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ва, агар бу жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотнинг давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахс тўғрисидаги, мурожаатга тааллуқли бўлмаган маълумотларни аниқлашга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этганлиги, шунингдек, мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3 боб. Мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мурожаатлар уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколати доирасига кирадиган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига бевосита ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатни мустақил равишда беришга, шунингдек, бу борадаги ваколатни ўз вакилига беришга ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вояга етмаганлар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг манфаатларини кўзлаб мурожаатлар уларнинг қонуний вакиллари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек, мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мурожаатга у бўйича илгари қабул қилинган мавжуд қарорлар ёки уларнинг нусхалари, шунингдек, уни кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин, мазкур ҳужжатлар қайтарилмайди, мурожаат этувчи уларни қайтариш ҳақида ёзма ариза берган ҳолатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига юборилганда мурожаатга илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Мурожаат почта алоқа воситаси орқали конвертда келиб тушганда конвертда мурожаат ва унга иловалар мавжудлиги текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Конвертда мурожаат мавжуд бўлмаса ёки у шикастланган бўлса, шунингдек, мурожаатда кўрсатилган иловалар мавжуд бўлмаса, далолатнома тузилиб, унинг бир нусхаси мурожаат этувчига конвертда кўрсатилган манзил бўйича юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Келиб тушган мурожаатлар конвертлари мурожаат этувчининг манзилини, мурожаатнинг жўнатилган ва олинган вақтини аниқлаш учун сақлаб қолиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мурожаатларни бериш муддатлари, қоида тариқасида, белгиланмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Айрим ҳолларда, агар давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсларининг мурожаатни кўриб чиқиш бўйича имкониятларига, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ўз вақтида амалга ошириш ва ҳимоя қилишни таъминлаш заруратига боғлиқ бўлса, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа асосларга кўра мурожаатни бериш муддати белгиланиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ариза ёки шикоят жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузувчи ҳаракат (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги ёхуд қарор қабул қилинганлиги маълум бўлган пайтдан эътиборан узоғи билан бир йилдан кечиктирмай берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ёки шикоят беришнинг узрли сабабга кўра ўтказиб юборилган муддати аризани ёки шикоятни кўриб чиқувчи давлат органи, ташкилот ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тикланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Жисмоний ва юридик шахслар ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиш ҳуқуқига эга. Бундай ариза тушган тақдирда мурожаатни кўриб чиқиш тўхтатилади ва уч кун мобайнида мурожаат давлат органининг хати билан мурожаат қилувчига қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза давлат органлари, ташкилотлари томонидан қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Давлат органларида, ташкилотларида мурожаатлар билан ишлашни ташкиллаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Давлат органларида, ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тушган мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш учун юбориш, шунингдек мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва кўриб чиқилишини назорат қилиш мақсадида давлат органида, ташкилотида белгиланган умумий штатдаги ходимлар сони доирасида мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлинма (кейинги ўринларда мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси деб аталади) ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси давлат органларига тушган мурожаатлар ҳажмидан, ходимлар сони ва иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бўлим, бўлинма ёки гуруҳ шаклида ташкил этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси мурожаатларнинг кўриб чиқилишини назорат қилиш масалаларида бевосита давлат органи, ташкилоти раҳбарига бўйсунади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таркибий бўлинмалар томонидан мурожаатлар кўриб чиқилишини доимий назорат қилади ва унинг мониторингини олиб боради, уларнинг ўз вақтида ва зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида давлат органи, ташкилоти раҳбарини дарҳол хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда давлат органи, ташкилоти раҳбарига мурожаатлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурият бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган давлат органи, ташкилоти ходимларига нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинманинг ходимларига қуйидаги қўшимча талаблар қўйилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлиш, шу жумладан, бўлинма раҳбари олий маълумотга эга бўлиши;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
камида уч йиллик иш стажи бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уларнинг ходими бўлган давлат органи, ташкилоти бўлинмаларининг фаолияти, функцияларига оид мажбуриятлари тўғрисида хабардор бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
киришимлилик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий ахборот-коммуникация технологияларни қўллашни билиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бўлинма ходимлари мурожаатлар билан ишлаш бўйича ўз фаолиятини амалга оширишда илтифотли, қатъиятли, эътиборли бўлиши керак, мурожаат қилувчиларга нисбатан хушмуомалали, вазмин ва эътиборли, шахснинг шаънини камситмаслиги, унга нисбатан меҳрибон бўлиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ташқи кўриниши бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органларига, ташкилотларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш тартибига риоя этиши вазмин ва интизомли бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Давлат органлари, ташкилотлар мурожаатлар билан иш олиб борувчи ўз ходимларини ўқитади ва уч йилда камида бир марта уларнинг малакасини оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Давлат органлари, ташкилотлари ушбу Низомнинг талабларига кўра, мурожаатлар билан ишлашда электрон ҳужжат айланиши тизимини жорий этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида, ташкилотларида мурожаатлар билан ишлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ва Ҳукумат портали орқали келиб тушган мурожаатлар электрон шаклда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлардаги (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар ёзма ва ёки электрон шаклда олиб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
231. Келиб тушиш манбаидан қатъи назар, барча мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказилиши ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари, шу жумладан, шахсий, сайёр ва оммавий қабуллар ўтказиш натижалари мазкур тизимга киритиб борилиши шарт. Бунда мурожаатлар бўйича жавоб хатлари имзоланган куннинг ўзида ушбу тизимга киритилиши лозим.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш мақсадида давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ўз виртуал қабулхоналарини ташкил этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Виртуал қабулхоналар қайси давлат органи, ташкилот ёки уларнинг қайси мансабдор шахслари томонидан тузилган бўлса ўша давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари номидан фаолият кўрсатади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида кўрсатилган масалани ҳар томонлама ва ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида, мурожаатда кўрсатилган масалани кўриб чиқиш (ҳал қилиш) бир нечта давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатига кирса, мурожаатни кўриб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти бошқа давлат органлари ва ташкилотларига жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатини коллегиал эшитишни ўтказиш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Ёзма ва электрон (агар давлат органлари, ташкилотлари ва маҳаллий ижро этувчи органларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда электрон ҳужжат айланиш дастури жорий этилмаган бўлса, қоғозга босиб чиқарилган) мурожаатлар мурожаатларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзувларни киритиш, ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкасини тўлдириш ва мурожаатнинг биринчи саҳифаси қуйи ўнг қисмида рўйхатга олиш штампини қўйиш йўли билан мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада рўйхатга олинади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатлар ёзма ёки электрон тарзда рўйхатга олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатларни рўйхатга олиш журналида мурожаатнинг тартиб рақами, мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси (исми ва отасининг исми), унинг яшаш жойи, юридик шахснинг номи, унинг жойлашган жойи, мурожаатнинг қисқача мазмуни, мурожаат қабул қилинган сана, дубликат ёки мурожаатларнинг такрорийлиги, назоратга олинганлиги тўғрисидаги белги, ижрочи этиб белгиланган давлат органи, ташкилоти таркибий бўлинмасининг номи, сана кўрсатилган ҳолда ижро этиш тўғрисидаги белги кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қайд этиш штампида давлат органининг, ташкилотининг расмий номи (умумқабул қилинган қисқартирилган ном ёки қисқартма кўрсатилиши мумкин), мурожаатнинг келиб тушган санаси ва қайд рақами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатларнинг тартиб рақамлари ҳар йил бошидан янгидан ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари давлат органига, ташкилотига оғзаки мурожаат этишганда улар томонидан тақдим қилинган ёзма мурожаатлар ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниши ва ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ тўлдирилган ҳисобга олиш карточкасига илова қилиниши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай давлат органи, ташкилоти раҳбарига, унинг ўринбосарига ёки таркибий бўлинма раҳбарига киритилади, у масъул таркибий бўлинмани (ходимни) белгилаган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш бўйича резолюцияни (топшириқнома) қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Резолюция (топшириқнома) қўйилган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма мурожаатни ижро этувчи сифатида белгиланган таркибий бўлинмага (ходимга) имзо қўйдирган ҳолда беради. Бунда ижрочи этиб белгиланган таркибий бўлинма (ходим)томонидан ижро этиш тўғрисидаги белги қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Давлат органига, ташкилотга келиб тушган мурожаатлар давлат органининг, ташкилотнинг иш юритувига қабул қилиниши, бўйсуниш тартибида давлат органининг, ташкилотининг қуйи бўлинмасига (ташкилотга) (кейинги ўринларда қуйи орган деб аталади) юборилиши ёки тегишлилиги бўйича бошқа давлат органига, ташкилотга юборилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қуйи орган томонидан кўриб чиқилиши керак бўлган мурожаатлар унга келиб тушган кунидан бошлаб беш кун муддатдан кечиктирмай хат билан ёки давлат органининг, ташкилотининг раҳбари ёки таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган топшириқ билан бирга юборилиши, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар берилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Агар мурожаатда бир нечта таркибий бўлинмага тегишли масалалар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси мурожаатни кўриб чиқиш бўйича ижро этувчилар этиб белгиланади. Ижро этувчилар орасида биринчи бўлиб кўрсатилган таркибий бўлинма бошқа таркибий бўлинмалар билан биргаликда мурожаат кўриб чиқилишини таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Мурожаатни тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш учун қўшимча маълумотлар, маълумотномалар ва материалларга зарурат пайдо бўлган тақдирда, мазкур мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчидан, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат органларидан, бошқа ташкилотлардан ва мансабдор шахслардан қўшимча ахборотни сўраб олиши мумкин. Агар ахборот давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган бўлмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, давлат органлари, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари ўзларидан сўралаётган ахборотни ўн кун ичида тақдим этиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Агар мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида мурожаатнинг дубликати келиб тушса, ушбу мурожаат аввал тушган мурожаат билан биргаликда кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича ягона жавоб берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар мурожаатнинг дубликати мурожаат кўриб чиқилганидан ва жавоб юборилганидан кейин келиб тушса, бу ҳақда давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчини ёзма тартибда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Агар мурожаатда ўртага қўйилган масалалар хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига дахлдор бўлса, уларнинг вакиллари мурожаатни кўриб чиқишда иштирок этиш учун давлат органлари, ташкилотлари томонидан ўз ваколатлари доирасида жалб этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда мурожаатларни кўриб чиқиш учун давлат органи, ташкилоти томонидан тегишли мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўзининг ваколати доирасига кирмайдиган давлат органига, ташкилотига келиб тушган мурожаатлар беш кун муддатдан кечиктирмай давлат органининг, ташкилотининг раҳбари ёки таркибий бўлинманинг раҳбари томонидан имзоланган хат билан тегишли органларга юборилади, бу ҳақда мурожаат қилувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатни кўриб чиқиш учун асоссиз равишда бошқа давлат органларига, ташкилотларига ўтказиш ёхуд қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган органларга ёки мансабдор шахсларга юбориш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар мурожаатларда уларни тегишли органларга юбориш учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд бўлмаса, у ҳолда улар беш кун муддатдан кечиктирмай асослантирилган тушунтириш билан мурожаат қилувчиларга қайтарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Мурожаатни кўриб чиқаётган давлат органи, ташкилоти ёки уларнинг мансабдор шахслари ўз ташаббусига кўра ёхуд мурожаат этувчининг илтимосига кўра уни эшитишни ташкил этиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органи, ташкилоти ёки уларнинг мансабдор шахслари мурожаат этувчига мурожаатда кўтарилган масалалар бўйича ўз фикрини билдириш ва мурожаат бўйича қўшимча ахборот тақдим этиш имкониятини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда мурожаат этувчини эшитишга экспертларни, мутахассисларни ва манфаатдор ташкилотларнинг вакилларини жалб этиш мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Агар мурожаатда жойнинг ўзида ўрганишни талаб этувчи ҳолат баён қилинган бўлса, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда мурожаатни кўриб чиқувчи давлат органи, ташкилоти мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқишни таъминлаши мумкин. Мурожаатни жойнинг ўзида кўриб чиқиш давлат органи, ташкилоти раҳбарининг топшириғи ёки унинг розилиги билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
37. Мурожаатни мурожаат қилган ёки бошқа шахснинг иштирокисиз кўриб чиқишнинг имконияти бўлмаганда, улар давлат органи, ташкилотининг мансабдор шахси томонидан чақирилиши мумкин. Чақирилган мурожаат қилувчи келмаган тақдирда давлат органи, ташкилотининг мансабдор шахси мурожаатни унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин эмаслиги тўғрисида жавоб юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
38. Мурожаатлар билан ишлаш муддатлари улар давлат органига, ташкилотига келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар тегишли муддатнинг охирги куни дам олиш ва байрам кунларига тўғри келса, навбатдаги иш куни муддат тугайдиган кун ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Электрон мурожаатлар иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда навбатдаги иш кунида рўйхатга олинади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органи, ташкилотининг раҳбарига ёки бунга ваколат берилган бошқа мансабдор шахсига оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайди. Бунда жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, мурожаатнинг қисқача мазмуни, шунингдек, уни кўриб чиқиш натижаси оммавий қабул баённомасида кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
39. Ариза ёки шикоят масалани мазмуни бўйича ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотига ёки уларнинг мансабдор шахсларига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органи, ташкилоти раҳбари томонидан, истисно тариқасида, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
40. Таклиф давлат органига, ташкилотига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кун муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
41. Айрим ҳолларда давлат органи, ташкилотининг раҳбари ёки унинг ўринбосари мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартиришлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
42. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат органи, ташкилоти томонидан тегишли қарор қабул қилинади, бу ҳақда дарҳол ёзма ёхуд электрон шаклда мурожаат қилувчига хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатни қониқтирмаслик тўғрисидаги қарорни:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
республика аҳамиятига молик ташкилотда, давлат органида — раҳбар, унинг ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вилоят аҳамиятига молик ташкилотда, давлат органида — раҳбар, унинг ўринбосарлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туман ва шаҳар аҳамиятига молик ташкилотда, давлат органида — раҳбар қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатга жавоб хатида мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни рад этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асослар (заруриятга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) бўлиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
43. Мурожаатга жавоб хати давлат органи, ташкилоти ёки унинг таркибий бўлинмаси раҳбари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатларга жавоб хати, мумкин қадар, мурожаат этилган тилда баён қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
44. Жисмоний ёки юридик шахслар жамоа бўлиб мурожаат қилган тақдирда, уларнинг мурожаатлари Қонун талаблари ва мазкур Низомга мувофиқ кўриб чиқилади. Бунда мурожаатга жавоб мурожаат қилганларнинг рўйхатида биринчи бўлиб кўрсатилган шахсга ёки, уларнинг талабига кўра, бошқа шахсга юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
45. Жисмоний ёки юридик шахснинг илтимосига кўра мурожаатни кўриб чиққан давлат органи, ташкилоти ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатга жавобни унинг мазмунини ўзгартирмасдан тушунтириши, шунингдек йўл қўйилган хатолар ва арифметик хатоларни ўз ташаббусига кўра ёки мурожаат қилувчининг илтимосига кўра, мурожаатга жавобнинг мазмунига дахл қилмаган ҳолда тузатиши шарт.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат қилувчининг мурожаатга жавобни тушунтириш ва уни тузатиш тўғрисидаги илтимоси у келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
46. Мурожаат, унда кўтарилган барча масалалар Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган ва мурожаат қилувчига тегишли жавоб юборилган тақдирда кўриб чиқилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат қилувчига жавоб юборилган кун мурожаатни кўриб чиқиш тугалланган кун ҳисобланади, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма мурожаатларни рўйхатга олиш журналига ва ҳисобга олиш карточкасига белги қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
47. Юқори давлат органининг назоратида турган мурожаатлар бўйича мурожаатни кўриб чиққан давлат органи мурожаат қилувчига юборилган жавоб хатининг нусхасини илова қилган ҳолда мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида юқори давлат органига ёзма шаклда хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
48. Кўриб чиқилган мурожаатларни ва улар билан боғлиқ материалларни сақлаш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмада белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Мурожаатларни кўрмай қолдириш ва кўриб чиқишни тугатиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
49. Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аноним мурожаатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
50. Мурожаатни аноним деб эътироф этиш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат аноним деб эътироф этилганда бу ҳақда хулоса тузилади. Хулосада мурожаатни аноним деб эътироф этиш учун асослар кўрсатилади. Мурожаатни аноним деб эътироф этиш тўғрисидаги хулоса мурожаатлар билан ишловчи бўлинма раҳбари ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларининг, ташкилотларининг ишонч телефонлари, «тезкор алоқа»га тушган мурожаатлар Қонунда назарда тутилган тартибда аноним деб эътироф этилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аноним деб эътироф этилган мурожаатлар хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб назоратдан ёки ижродан олинади ва кўриб чиқилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
51. Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар келиб тушганда, мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма ёки таркибий бўлинма уларнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжудлигини текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар мурожаатда жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, бу ҳақда мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинманинг раҳбари ёки таркибий бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланадиган хулоса тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса тасдиқланган пайтдан бошлаб ушбу мурожаат кўриб чиқилмайди, бу ҳақда мурожаат қилувчи ёзма равишда хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
52. Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у давлат органининг, ташкилотининг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар мурожаат қилувчи жисмоний шахс вафот этганидан сўнг мурожаатни кўриб чиқиш ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
54. Мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги қарорни давлат органининг, ташкилотининг раҳбари ёки уларнинг ваколат берилган мансабдор шахси қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Такрорий мурожаатни кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 53-банд иккинчи хатбошисига мувофиқ тугатилганда, мурожаат қилувчи такрорий мурожаатнинг асоссизлиги ва ушбу масала юзасидан у билан ёзишмалар тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Ёзишмалар олиб бориш тугатилган мурожаат қилувчидан такрорий мурожаат келиб тушган тақдирда, бундай мурожаатни кўриб чиқиш мурожаат қилувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан тугатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатни кўриб чиқиш уни чақириб олиш тўғрисидаги ариза бўйича тугатилганда мурожаат мурожаат қилувчига давлат органининг, ташкилотнинг ёки улар мансабдор шахсининг хати билан бирга уч кун ичида қайтарилади. Мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат қилувчи чақирилган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг келмай қолганлиги сабабли мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7 боб. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
55. Давлат органларида, ташкилотларида, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларининг раҳбарлари ёки бу борада ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари томонидан ҳар чоракда камида уч марта жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабуллари, шунингдек, оммавий қабуллар ташкил этилади. Сайёр ва оммавий қабуллар, қоида тариқасида, таҳлил натижаларига кўра мурожаатлар сони ошган ҳудудларда ўтказилади.
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
551. Барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларда сайёр қабул қилиш бўйича жадваллари (йиллик ёки ярим йиллик) ишлаб чиқилиб, мос равишда юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
(551-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
56. Давлат органлари, ташкилотлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш белгиланган кун ва соатларда, қабул қилиш жадвалига мувофиқ ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш жадвали ва уни ўтказиш вақти, жойи ҳамда қабулга олдиндан ёзилиш тўғрисидаги ахборот, қабул қилиш тартиби уларни давлат органлари, ташкилотларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш, шунингдек, уларнинг маъмурий биносида ҳамма кириши мумкин бўлган жойлардаги стендларга ёки бошқа техник воситаларга жойлаштириш орқали манфаатдор шахслар эътиборига етказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сайёр ва оммавий қабул ўтказиладиган вилоят, шаҳар ва туманлардаги тегишли давлат органлари, ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бир ҳафта олдин аҳоли билан тарғибот ишлари амалга оширилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари ва ташкилотларида фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда мажбурий тарзда сурдотаржимон иштироки таъминланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
57. Давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш учун алоҳида хона ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларни қабул қилиш учун ажратилган хоналар барча шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун қулай тарзда жиҳозланади, шунингдек, бинога кириш ва чиқиш ҳамда санитария-гигиена шохобчаларидан эркин фойдаланиш учун тўсиқсиз муҳит яратилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-266-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2024 й., 07/24/266/0533-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шахсий қабул давомида давлат органи, ташкилоти раҳбарининг қарорига кўра ва мурожаат этувчига бу ҳақда хабар берган ҳолда махсус техника воситалари (аудио- ва видеоёзув, шунингдек фотосуратга олиш) қўлланилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
58. Оғзаки мурожаатлар билан келган жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинманинг раҳбари ёхуд бошқа масъул ходим, шунингдек давлат органи, ташкилоти таркибий бўлинмаларининг (кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб аталади), ташкилотнинг раҳбарлари ёхуд бошқа масъул ходимлари томонидан қабул қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат қилувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар текширилгандан кейин ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳисобга олиш карточкаси тўлдирилади. Ҳисобга олиш карточкаси оғзаки мурожаат сифатида рўйхатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
59. Жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши керак, оммавий қабул вақтида келиб тушган мурожаатлар бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оғзаки мурожаатлар реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан давлат органларининг, ташкилотларининг ишонч, тезкор алоқа телефонлари орқали ва видео-конференц-алоқа воситасида ҳам берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
60. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма қабулга келган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни, шунингдек жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
61. Давлат органида, ташкилотида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинма ёки тегишли таркибий бўлинма ходимлари иштирокида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
62. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилувчи раҳбар ёки ваколатли шахснинг кўрсатмаси бўйича давлат органини, ташкилотининг бошқа ходимлари ҳам қабул қилиш жараёнига жалб этилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
63. Агар жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилиш пайтида мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш давлат органи, ташкилоти ёки уларнинг мансабдор шахсининг ваколатига кирмаслиги аниқланган тақдирда, уларга мурожаатда баён қилинган масалаларни ҳал этиш учун қайси органга ёки ташкилотга мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилади. Бунда жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг талаби билан бу ҳақда ёзма шаклда жавоб берилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
64. Жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар, зарур бўлган ҳолларда, қабул қилиш жадвалларидан ташқари ўтказилиши мумкин. Оммавий қабул ҳовлиларга (квартираларга), бошқа биноларга ва жойларга бирма-бир кириб чиқиш орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
65. Жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг сайёр ва оммавий қабуллар вақтида берилган оғзаки мурожаатлари ушбу Низомнинг 58-бандига мувофиқ расмийлаштирилади ва рўйхатга олинади ҳамда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
651. Жойларда учрашувларни ўтказиш мавзусига мамлакатнинг стратегик мақсадларини амалга оширишда устувор бўлган фуқаролик жамиятини ва халқ билан очиқ мулоқотни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини, давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти ва ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режалари тўғрисида аҳолига етказиш, жойлардаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни ечимларини топиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш каби долзарб масалалар киритилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
652. Сайёр ва оммавий қабулни ўтказиш натижалари бўйича тегишли баён тўлдирилади, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
(651 ва 652-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
653. Сайёр ва оммавий қабулларнинг ҳисобини юритиш, уларни ўтказиш натижаларини таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ахборот тизимидаги алоҳида модул орқали амалга оширилади.
(653-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
66. Оммавий қабуллар вақтида давлат органининг ва ташкилотининг раҳбарига ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахсига келиб тушган ва жойида ҳал этилган оғзаки мурожаатларга ёзма жавоб ёки электрон шаклдаги жавоб талаб этилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8-боб. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини видео-конференц-алоқа воситасида қабул қилишни ташкил этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
67. Жисмоний шахс ва юридик шахсларнинг вакили давлат органи, ташкилотининг раҳбарига ёхуд уларнинг мансабдор шахсларга видеоконференцалока воситасида мурожаат бериши, олдиндан тасдиқланган махсус ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда видео-конференц-алоқа жадвал орқали амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
68. Бунинг учун мурожаат этувчи видео-конференц-алоқа ўрнатилган тегишли давлат органи, ташкилотига белгиланган тартибдаги талабнома билан мурожаат қилади. Ариза электрон шаклда берилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Талабномада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахс учун — мурожаат этувчининг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
электрон почта манзили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
алоқа телефони ва/ёки факснинг рақами;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
видео-конференц-алоқа ўтказишга қулай сана ва вақт;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат тили;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатнинг қисқача мазмуни.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
69. Видео-конференц-алоқа орқали келиб тушган мурожаатлар келиб тушган пайтидан бошлаб бир иш кунидан кечикмай мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси томонидан рўйхатга олиниши ва давлат органи, ташкилотининг раҳбарига киритилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
70. Давлат органи, ташкилотининг раҳбари, талабномани кўриб чиқиб, видео-конференц-алоқа орқали қўриб чиқиш ёки кўриб чиқишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қабул қилинган қарор, видео-конференц-алоқа орқали мурожаатни қўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида давлат органи, ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларни белгиланган тартибда огоҳлантиради
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
71. Видео-конференц-алоқа орқали мурожаатни қабул қилиш жадвали ўзгарган тақдирда, мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси олдиндан (электрон почта, алоқа телефон ва/ёки факс рақамлари, почта ва бошқалар) орқали огоҳлантириши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
72. Видео-конференц-алоқа орқали келиб тушган мурожаатлар оғзаки мурожаат сифатида мазкур Низомда белгиланган тартибда қайд этилади, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
73. Мурожаатлар давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан кўриб чиқилаётганда жисмоний ва юридик шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатни кўриб чиқишнинг бориши тўғрисида ахборот олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
важларни шахсан баён этиш ва тушунтиришлар бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатни текшириш материаллари ва уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча материаллар тақдим этиш ёки бундай материалларни бошқа органлардан талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
адвокат ёрдамидан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатни кўриб чиқишни тўхтатиш тўғрисида ёхуд мурожаатга жавобни тушунтириш ва (ёки) уни тузатиш тўғрисида илтимос қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз мурожаатини у кўриб чиқилгунига қадар ва кўриб чиқилаётган пайтда мурожаат бўйича қарор қабул қилингунига қадар ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш йўли билан чақириб олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этганлик устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки бевосита судга шикоят қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ва юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
74. Жисмоний ва юридик шахслар, давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек, жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10-боб. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва эркинликлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
75. Мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органи, ташкилоти ва уларнинг мансабдор шахслари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат қилувчи ёки унинг вакилини улар йўқлигида мурожаатни кўриб чиқиш мумкин бўлмаганда ёхуд мурожаатни эшитиш учун чақириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
76. Давлат органи, ташкилоти ва уларнинг мансабдор шахслари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат қилувчига унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини, агар улар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган маълумотларни ўз ичига олмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, таъминлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат этувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёхуд электрон шаклда дарҳол хабар қилиши, оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал қилинган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор устидан, агар жисмоний ёки юридик шахс ушбу қарорга рози бўлмаса, шикоят бериш тартибини тушунтириши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунга хилоф ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бартараф этиш юзасидан дарҳол чора-тадбирлар кўриши, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни ўз ваколатлари доирасида аниқлаши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний шахс, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари, юридик шахс, унинг вакили ва юридик шахс вакилининг оила аъзолари уларнинг мурожаатлари сабабли таъқиб этилишини белгиланган тартибда бартараф этиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
агар жисмоний ёки юридик шахсга унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини кўриши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11-боб. Мурожаатларнинг кўриб чиқилишини мониторинг ва назорат қилиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
77. Давлат органларининг, ташкилотларининг раҳбарлари ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари ўз таркибий бўлинмалари томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилиши устидан доимий мониторинг ва назоратни амалга оширади, уларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари қуйи органлар мурожаатларни ҳамда уларни кўриб чиқиш натижаларини ҳар чоракда ўрганади, таҳлил қилади ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриб боради.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
78. Мурожаат у қайси раҳбар ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан назоратга олинган бўлса, ўша шахс томонидан назоратдан ва ижродан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Оралиқ жавоблар берилган ва тўлиқ кўриб чиқилмаган мурожаатлар назоратдан олинмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
79. Давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари келиб тушган, кўриб чиқилган, қаноатлантирилган, қаноатлантирилмаган, кўриб чиқилмаган мурожаатларнинг, шунингдек, бошқа маълумотларнинг статистик ҳисобини юритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органи, ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, жамият ва давлатнинг манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ҳар чоракда мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳар ой якуни бўйича давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан ўтказилган учрашувлар натижалари тўғрисида маълумотлар умумлаштириб, таҳлил қилинган ҳолда муҳокама этиш учун киритилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1061-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалар ёки тегишли таркибий бўлинмалар томонидан мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, жамият ва давлат манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чоралар акс эттирилган маълумотномалар (шарҳлар) тузилади ҳамда давлат органи раҳбарига давлат органи, ташкилотида мурожаатларни кўриб чиқишнинг қонунийлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек, жамият ва давлатнинг манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган маълумотномалар (шарҳлар) тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
80. Давлат органлари ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мурожаатлар билан ишлаш тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
81. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида, давлат органларининг расмий веб-сайтларида, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ҳар ойда эълон қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
82. Мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси тушган мурожаатларни таҳлил қилиш якунлари бўйича давлат органи, ташкилотининг расмий веб-сайтида тегишли статистика маълумотларини ҳар ойда эълон қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
83. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик, жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, жисмоний ва юридик шахсни мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун таъқиб қилиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддаси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
84. Қонун ва ушбу Низом талабларига риоя этишни таъминлаш учун жавобгарлик давлат органлари раҳбарларига ва уларнинг ўринбосарларига, мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалар ва тегишли таркибий бўлинмалар раҳбарларига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
85. Жисмоний ёки юридик шахснинг аризаси, шикояти ана шу мурожаатлар бўйича қонунга хилоф қарорлар қабул қилган давлат органлари, ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан қаноатлантирилган тақдирда, ариза ёки шикоят бериш ва уни кўриб чиқиш билан боғлиқ зарарнинг ўрни, аризани, шикоятни кўриб чиқиш учун тегишли давлат органлари, ташкилотларининг ёки уларнинг мансабдор шахсларининг талабига кўра жойларга бориш муносабати билан қилинган харажатларнинг ҳамда ана шу вақт ичида йўқотилган иш ҳақининг ўрни мурожаат этувчига суд тартибида қопланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Суд тартибида маънавий зиён ҳам компенсация қилиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жисмоний ёки юридик шахснинг аризасини ёхуд шикоятини кўриб чиқишда қонун талаблари бузилганлиги муносабати билан унга етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш сифатида давлат органи, ташкилоти томонидан тўланган маблағлар айбдор шахсдан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
86. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, худди шунингдек, туҳмат ва ҳақоратдан иборат мурожаат берганлик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40 — 43-моддалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

* Мурожаатлар давлат органларига юқори давлат органлари ёки тегишлилиги бўйича бошқа давлат органлари орқали ҳам тушиши мумкин. Зарур ҳолларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юқори давлат органи томонидан назоратга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига 11-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолиятини баҳолаш ва тоифалаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1. Ушбу Низом давлат органлари, давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар (кейинги ўринларда — давлат органлари) ҳамда уларнинг раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари (кейинги ўринларда — мансабдор шахслар) томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини (кейинги ўринларда — мурожаатлар) қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш, шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича тоифалаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Низом талаблари давлат ташкилотлари ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси билан ишлаш тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) рўйхатга олинган (келиб тушиш манбаидан қатъи назар) ва давлат органига ижро учун йўналтирилган мурожаатларга нисбатан татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу Низом қоидалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари учун мажбурий, бошқа давлат органлари учун тавсиявий хусусиятга эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
баҳолаш ва тоифалаш — мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш, мурожаатлар билан ишлаш натижаларини таҳлил қилиш асосида давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари фаолиятини баҳолаш ва тоифаларга ажратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси — ҳисобот даврида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган ҳамда ахборот тизимида «ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал этилган» ёки «ижобий ҳал этилган» белгиси билан қайд этилган мурожаатлар сонининг назоратга олинган мурожаатлар умумий сонига нисбатан улуши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
такрорий мурожаат — айни бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят қилинаётган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилаётган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтга келиб қонунчиликда белгиланган кўриб чиқиш муддати тугаган бўлса, илгариги мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги тўғрисида хабар қилинаётган мурожаат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Баҳолаш ва тоифалаш қуйидаги принципларга асосланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарадорлик — мурожаатларни қабул қилиш, белгиланган муддатларда кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш ҳамда уларнинг қаноатлантирилишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жавобгарлик — мурожаатларни кўриб чиқишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рақамлаштириш — мурожаатларни ахборот тизимида қабул қилиш, кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш, уларни автоматик таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали инсон омилини камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаат қилувчи манфаатларининг устуворлиги — мурожаатларни кўриб чиқишда мурожаат қилувчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тизимли таҳлил ва узлуксиз такомиллаштириш — баҳолаш натижаларини мунтазам таҳлил қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш чораларини кўриш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Тоифалашни амалга ошириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тоифалаш давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлашни таҳлил қилиш натижаларини баҳолаш учун қўлланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ахборот тизимида тўпланган маълумотлар асосида рўйхатга олинган, қаноатлантирилган, рад этилган, ижро муддатлари бузилган, такрорий мурожаатлар сонидан келиб чиқиб тоифаларга ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тоифалаш мезонлари асосида (дастурий таъминот ёрдамида) автоматик равишда баҳоланади ҳамда яшил, сариқ ва қизил тоифаларга ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини баҳолаш натижаларини ахборот тизимида кўриб бориш имкониятига эга бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини тоифалаш мезонлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти таҳлил натижаларига асосан уч тоифага ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юқори натижадорликка эга давлат органлари — яшил тоифа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта натижадорликка эга давлат органлари — сариқ тоифа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
паст натижадорликка эга давлат органлари — қизил тоифа.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти натижалари қуйидаги мезонларга мос келганда яшил тоифага киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатларни қаноатлантириш даражаси 80 фоиз ва ундан юқори бўлганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мурожаатлар билан ишлашда ижро муддатига тўлиқ риоя этилиши таъминланганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
такрорий мурожаатларнинг улуши мурожаатлар умумий сонининг 5 фоизидан ошмаганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар чоракда камида уч марта сайёр қабул ўтказилганда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ҳар ҳисобот даври (чорак) якунида ахборот тизимидаги маълумотларга асосан ахборот тизимида дастурий таъминот ёрдамида автомат равишда баҳоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Баҳолаш натижаларига кўра давлат органлари мансабдор шахсларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) қуйидагича белгиланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
яшил тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 100 фоиз этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сариқ тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 50 фоиз этиб белгиланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қизил тоифа — самарадорлик кўрсаткичлари 10 фоиз этиб белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Таҳлил натижаларига мувофиқ «қизил» тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бир йилда икки ва ундан ортиқ «қизил» тоифага киритилган давлат органларининг раҳбарлари ёки уларнинг тегишли ўринбосарларининг ҳисоботи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисида муҳокама қилинади ҳамда уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда масъул шахслари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича сўровномага мурожаатлар билан ишлаш фаолияти бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ҳам киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарорига 2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рўйхати
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 21-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2017 йил 22 августдаги 659-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 895-модда).