Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2021 27.04.2018 йилдаги 311-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.04.2018 йилдаги 311-сон
Дата вступления в силу
30.04.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 12.10.2021
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 640-сонли «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, нанотехнология соҳасидаги илмий тадқиқотларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг юридик шахс ташкил этмасдан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, шунингдек, нанотизимлар, наноматериаллар ва нанотехнологиялар соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш, нанотехнологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга оширишда қатнашиш, нанотехнологиялар ривожланишининг замонавий халқаро тенденцияларини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоавий фойдаланиладиган лаборатория фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш, олий таълим муассасаларида Марказнинг моддий-техника базасини нанотехнология соҳасидаги илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган замонавий илмий ускуналар билан мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нанотехнологиялар соҳасида инновацияларни амалга ошириш мақсадида олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фундаментал ва амалий илм-фанни ўқув-тадқиқот, бакалавриат ва магистратура талабаларининг лаборатория ва курс ишларини, ишлаб чиқариш ва малакавий амалиётларни бажариш учун лаборатория базасидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда, ўқув-методик ишлар даражасини янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишда иштирок этиш орқали таълим жараёнининг барча босқичлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро алоқаларни ўрнатиш, нанотехнологиялар соҳасида ҳамкорликда халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нанотехнологиялар соҳасида магистр ва докторантлар тайёрлашда илмий-методик ёрдам кўрсатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологияларни ривожлантириш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректорига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилансинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-шартнома асосидаги таълимдан тушадиган маблағлар бундан мустасно), Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ҳукумат ташкилотлари грантлари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Марказ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4-уй манзилидаги Физика факультети биносига жойлаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг янгиланган уставини тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказни замонавий илмий жиҳозлар билан таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молиявий ташкилотлари кредитларини жалб этиш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказни зарур жиҳозлар, компьютер техникаси, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий воситалар билан таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бир ой муддатда Марказни юқори малакали илмий кадрлар билан таъминлаш учун зарур чоралар кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказ фаолиятини ташкил қилиш ва ривожлантириш, уни замонавий илмий ускуналар билан жиҳозлаш, илмий фаолиятини ўқув жараёни билан интеграциялаш бўйича биринчи навбатдаги чоралар режасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 27 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
311-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 311-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Нанотехнологиялар марказининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 10 нафар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 09/18/311/1134-сон)