|
Т/р |
Алоқа тури |
Е коэффициенти |
|
1. |
Кўчма радиотелефон алоқаси (транкинг алоқа) |
30 |
|
2. |
Умумий фойдаланиладиган уяли радиотелефон алоқаси |
85 |
|
3. |
Кўчма радио алоқа |
15 |
|
4. |
Йўлдош алоқа (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган марказни ер станцияси* ва концентратори** орқали телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари; ҳаво транспортида маълумот узатиш хизматларини тақдим этиш учун мўлжалланган йўлдошли алоқа тармоқлари бундан мустасно, яъни радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов белгиланмайди) |
55 |
|
5. |
MMDS, NMDS ва MVLS туридаги тизимлардан фойдаланган ҳолда телевизион дастурларни тарқатиш |
50 |
|
6. |
Телевидение ва радиоэшиттириш нодавлат дастурларини тарқатиш, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларининг тижорат трансляцияси |
40 |
|
7. |
Маълумотларни симсиз узатиш (2400 — 2483,5 МГц ва 5000 — 5999 МГц радиочастоталари полосаларидаги wi-fi технологиялари бундан мустасно) |
70 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.10.2001 йилдаги 429-сон
Дата вступления в силу
26.10.2001
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ва республика радиочастота ресурсидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2002 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Белгилансинки, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан, алоқа хизматлари кўрсатиш ҳуқуқисиз ўз эҳтиёжлари учун, шунингдек давлат телерадио дастурлари тарқатилишини таъминловчи операторлар томонидан радиочастота спектридан фойдаланиш текин амалга оширилади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 26 октябрь,
429-сон
Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ва алоқа хизматлари кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситаларга эга бўлган ҳамда улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашнинг асосий принциплари ва шартларини белгилайди.
2. Радиочастота ресурсидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш радиочастота спектридан фойдаланишга ҳар бир рухсатнома бўйича алоҳида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота органларининг тегишли рухсатномаларига асосан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 августдаги 476-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2022 й., 09/22/476/0780-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорлари асосида бериладиган радиочастоталар бириктирилган ҳолда радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади)нинг рухсатномалари радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундиришга асос ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 127-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2023 й., 09/23/127/0168-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Электромагнит мувофиқлик экспертизаси, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматларга тарифлар эркин ҳисобланади ҳамда «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси томонидан тасдиқланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 127-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2023 й., 09/23/127/0168-сон)
Мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги мақсадларида фойдаланиладиган радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит мувофиқлиги бўйича экспертиза ўтказиш радиочастота органлари томонидан текин амалга оширилади.
II. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни ҳисоблаш
6. Тўлов миқдори фойдаланилаётган частоталар полосасининг кенглигига, радиоэлектрон воситалар томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудга, шунингдек фойдаланилаётган частоталар полосаси қимматига боғлиқ бўлади.
7. Халқаро Электр Алоқаси Иттифоқининг Радио алоқа шуъбасининг (ХЭАИ-Р SM.2012) тавсиясига мувофиқ йиллик тўловлар қуйидаги формула бўйича аниқланади:
F=BxGx(ExT), бунда:
F – фойдаланувчи тўлаши керак бўлган тўлов;
B – частота полосаси кенглиги, МГц ҳисобида;
G – хизмат кўрсатиладиган географик зонани ҳисобга олувчи коэффициент;
E – фойдаланиладиган радиочастота спектрининг тижорат қимматини ҳисобга олувчи коэффициент;
Олдинги таҳрирга қаранг.
T – Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 697-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/697/3599-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
Хизмат кўрсатиладиган географик зона учун республиканинг мавжуд маъмурий-ҳудудий бўлиниши қабул қилинади, бунда битта минтақа (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар) учун G=1 қабул қилинади. Тошкент шаҳри учун =3 коэффициенти қўлланилади.
Ажратилган радиочастота спектридан бир нечта вилоятлар ҳудудида ёки бутун республикада фойдаланилган тақдирда G коэффициенти минтақаларнинг тегишли сонига биноан тегишли равишда ошади. Ажратилган радиочастота спектридан бир вилоятнинг тумани ёки шаҳри ҳудудида фойдаланилган тақдирда пасайтирувчи коэффициент =0,1 қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти
Бунда, * Марказий ер станцияси — сунъий йўлдош алоқаси орқали абонент станцияларига хизмат кўрсатувчи ва уларни сунъий йўлдош тармоғига бирлаштирувчи ер станцияси.
** Концентратор — йўлдош алоқа абонент станцияларини ер усти телекоммуникация тармоқлари (телефон тармоқлари, маълумот узатиш тармоқлари) билан боғловчи ускуна ҳисобланади.
(жадвал матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 127-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2023 й., 09/23/127/0168-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Тўловни ҳисоблашда Вазирликнинг рухсатномаларида кўрсатилган частоталар полосаси кенглигидан ва ҳудуддан ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг амалдаги даражасидан фойдаланилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 697-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/697/3599-сон — 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради)
III. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун:
дастлабки тўлов — фойдаланувчи томонидан Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги тегишли қарори олинганидан сўнг 90 кун ичида;
кейинги тўловлар — Вазирликка бериладиган ҳисоб-китоблар асосида йил чораги биринчи ойининг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда тўланади.
Мазкур тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи Давлат бюджетига йўналтирилади;
50 фоизи Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш ва мониторинги Вазирлик харажатларини қоплашга йўналтирилади.
Вазирлик тегишли суммани улар тушган кундан бошлаб 3 кундан кечикмай Давлат бюджетига ўтказади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 мартдаги 127-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.03.2023 й., 09/23/127/0168-сон)
10. Радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқи радиочастота спектридан фойдаланганлик учун белгиланган тўлов тўланмаган тақдирда тўхтатиб қўйилиши ёки чекланиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 20-сон, 143-модда; 2002 й., 17-18-сон, 139-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 15-сон, 167-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/697/3599-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 27.08.2022 й., 09/22/476/0780-сон; 25.03.2023 й., 09/23/127/0168-сон)