Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 07/19/4436/3693-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 майдаги ПФ-75-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) сўровига кўра унга юклатилган вазифалар билан боғлиқ бўлган зарур ҳужжатлар, статистик ва бошқа маълумотлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа ахборотнинг бепул тақдим этилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 майдаги ПФ-75-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки:
Кенгаш Қўмита ҳузурида фаолият юритадиган жамоатчилик-маслаҳат органи ҳисобланади;
Қўмита раиси лавозимига кўра Кенгаш раиси ҳисобланади;
Кенгаш аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради;
Кенгаш ўз мажлисларида республика ҳудудлари ва хорижий давлатлардаги диний-ижтимоий жараёнларнинг жорий ҳолатини, шу жумладан Марказ томонидан тайёрланган ахборот-таҳлилий материалларнинг тегишли қисмини доимий равишда муҳокама қилиб боради ва натижасига кўра Қўмитага тавсиялар беради;
Кенгаш Қўмита томонидан тасдиқланадиган низом асосида фаолият олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПФ-6212-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.04.2021 й., 06/21/6212/0358-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
ушбу қарордан келиб чиқиб, 2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида зарур бўлган бюджет маблағларини ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили ушбу маблағларни назарда тутсин;
Қўмитанинг асосли ҳисоб-китоблари асосида янги ташкил этилган таркибий тузилмалар ва Марказ учун зарур бўладиган компьютер техникаси, мебель ва жиҳозлар, алоқа тармоғи билан таъминлаш ҳамда Марказ жойлаштириладиган маъмурий бинони таъмирлаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари Р.Т. Камилов ва Р.С. Косимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 апрель,
ПҚ-3668-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 07/19/4436/3693-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПҚ-3668-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 41-модда) 1 ва 3-бандлари, қарорга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги 10-сон «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 5-модда) 1-банди тўртинчи хатбошиси ва қарорга 3-илова.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.04.2018 й., 07/18/3668/1080-сон; 05.09.2019 й., 07/19/4436/3693-сон; 22.04.2021 й., 06/21/6212/0358-сон; 24.05.2023 й., 06/23/75/0292-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)