11.04.2018 йилдаги ПҚ-3662-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилди (кейинги ўринларда — Агентлик).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳозирги вақтда нафақат тадбиркорларга, балки аҳолига ҳам энг зарур ва талаб юқори бўлган давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили бўйича кўрсатиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман ва шаҳарларини қамраб олган Халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказларининг ягона тармоғи яратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан биргаликда, амалга оширилган чора-тадбирлар ва эришилган ютуқларга қарамасдан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фойдаланилмаган имкониятлар ва ҳал этилмаган муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биринчидан, бир қатор ташкилотларда базавий ахборот тизимларини жорий этиш масалалари ва уларнинг идоралараро интеграция қилиниши паст даражада эканлиги давлат хизматларини қулай ва ўз вақтида кўрсатишни таъминламаяпти. Кўрсатиб ўтилган камчиликлар, айниқса, Мудофаа вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ ва барча даражадаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқлидир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчидан, давлат органлари томонидан жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги маълумотлар, кўчмас мулк объектлари ва бошқа ҳужжатлар реестрлари алоҳида қоғоз кўринишида юритилиши, электрон архивларнинг мавжуд эмаслиги электрон давлат хизматларини кўрсатишда қийинчиликларга олиб келмоқда. Бу каби салбий амалиёт, айниқса, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давергеодезкадастр) ва «Ўзархив» агентлигига тегишлидир;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учинчидан, кўпчилик давлат хизматлари марказлари ҳанузгача юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланмаганлиги идоралараро электрон ҳамкорликнинг зарур даражада йўлга қўйилмаслигига сабаб бўлмоқда. Ушбу жиддий муаммоларни бартараф этиш учун Агентлик, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва «Ўзбектелеком» АЖ раҳбарлари таъсирчан чоралар кўрмаяпти;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчидан, давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли органлар ва давлат хизматлари марказлари лозим даражада замонавий компьютер техникаси ва техник воситалар билан жиҳозланмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишнинг илғор ва инновацион методларини жорий қилишга тўсиқ бўлмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бешинчидан, давлат хизматлари марказлари зарур бино ва хоналар билан таъминламаганлиги талаб юқори бўлган кўплаб хизматларни кўрсатиш учун ташриф буюрувчиларни тўлиқ ва бир вақтда қамраб олишга имкон бермайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчидан, рухсат бериш ва лицензиялаш жараёнларидан ўтиш ҳамон мураккаб ва ортиқча тартибга солинганлигича қолмоқда, давлат хизматларини олиш жараёнида ортиқча талаблар ва тўсиқларнинг мавжудлиги шаффофликнинг йўқолишига, ҳуқуқни турлича қўллаш амалиётига ва оқибатда суиистеъмолчиликлар тез-тез содир этилишига ва бошқа қоидабузарликларга олиб келмоқда;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
еттинчидан, ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг билим даражаси ва малакаси пастлигича қолмоқда, уларга ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиш ва олишни ўргатиш бўйича ташкиллаштирилган тизим мавжуд эмас.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатдан янги босқичга жадаллик билан ўтишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепциясини изчил амалга ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Агентлик, Давергеодезкадастр, «Ўзархив» агентлиги, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги бошқа вазирлик ва идораларнинг иши қониқарсиз, деб топилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган вазирлик ва идоралар, давлат хизматларини кўрсатадиган бошқа ваколатли органларнинг биринчи даражали вазифалари этиб ҳисоблансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини янада унификациялаш ва автоматлаштириш мақсадида ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратишга ягона технологик ёндашувни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини жадаллик билан ривожлантириш ва жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вазирликлар ва идораларнинг архив фондини рақамли кўринишга ўтказиш ва тегишли ахборот ресурсларига киришга имконият беришга доир чора-тадбирларни амалга оширишни янада жадаллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ягона давлат реестрига киритилган барча давлат хизматлари бўйича бизнес жараёнларнинг реинжинирингини амалга ошириш орқали давлат хизматларини кўрсатиш жараёнидаги тартиботларни ва уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш, бланк ва шаклларни сезиларли даражада оптималлаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматларини кўрсатиш жараёнига жалб этилган ходимларнинг ўз лавозим мажбуриятларини сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажаришини таъминлаш, уларнинг масъулиятини кучайтириш, ҳозирги замон талабларига мувофиқ ишлаш кўникмаларини ва маданиятини ошириш, улар ишини объектив баҳолаш механизмларини жорий этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юклатилган вазифа ва функциялардан келиб чиққан ҳолда муаммоларни ҳал қилишда давлат органлари ва ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатишда иштироклари бўйича ҳаракатларни бирлаштириш юзасидан масъулиятларини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан устувор равишда ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаларини белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш, электрон давлат хизматларини жорий этиш учун фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги замонавий давлат хизматларини жорий этиш масалаларига тегишли равишда ёндашмаётган давлат органларининг мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чораларини кўрсин.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Келгусида давлат хизматларини жорий этишни янада жадаллаштиришни таъминлаш ва уларни кўрсатишдаги заиф томонларни аниқлаш учун қуйидагича тартиб ўрнатилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилнинг 1 июнидан иловадаги рўйхат бўйича давлат хизматлари марказлари томонидан тажриба тариқасида 70 — 100 турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тажриба тариқасида жорий этиладиган давлат хизматлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан тасдиқланадиган вақтинчалик маъмурий регламентлар қабул қилинади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тажриба тариқасида жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхати аҳолининг долзарб эҳтиёжлари асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг таклифига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан тасдиқланади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тажриба тариқасида жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатига киритилган давлат хизматлари фақат давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматларини кўрсатиш тажриба тариқасида жорий этилган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан давлат хизматларини кўрсатиш ҳақидаги аризаларни бевосита аризачилардан қабул қилиш тақиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 июнига қадар давлат хизматларини тажриба тариқасида кўрсатиш натижаларига кўра, мазкур давлат хизматларини кўрсатишни республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш ва давлат хизматлари марказларининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси, Бюджетдан ташқари адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда давлат хизматлари марказларини туман (шаҳар)нинг транспорт кесишувлари фуқаролар учун қулай бўлган марказий қисмида жойлашган биноларга, биринчи навбатда, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар биноларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш орқали, кўчириб ўтказишни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига давлат хизматлари марказларининг янги биноларини фақат бюджетдан ташқари манбалардан, айниқса, давлат-хусусий шерикчилик асосида барпо этиш ҳуқуқи берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини танқидий ва чуқур ўрганиш, аҳоли орасида сўровлар ўтказиш орқали сифатига нисбатан норозилик келиб чиқаётган давлат хизматларини аниқлаган ва уларни такомиллаштириш бўйича зарур чораларни кўрган ҳолда ҳар чоракда талаб юқори бўлган давлат хизматларини баҳолаб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Белгилаб қўйилсинки:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 январдан бошлаб электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик амалга оширилаётганда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, солиқ тўловчининг идентификация рақами ҳамда кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамидан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» ДУКнинг электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган давлат хизматлари марказлари томонидан фуқароларга бепул берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, унинг пудратчи (субпудратчи) ташкилотлари ахборот тизимларини, ресурслари, маълумот базалари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказларини зарур аппарат-дастурий комплекслари билан жиҳозлаш ишларини техник ва лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳа ва импорт шартномаларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУКда тезлаштирилган тартибда келишгандан сўнг амалга оширади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда кейинчалик «Электрон ҳукумат» тизими билан интеграция қилиш мақсадида уч ой муддатда ўзларининг ахборот тизимларидаги фуқаролар шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборотларни янгилашни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3961-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.10.2018 й., 07/18/3961/2002-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давергеодезкадастр:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли аҳоли пунктлари, кўчалар, тор кўчалар ва бошқаларга уникал кодлар берган ҳолда кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантиришни ва юритишни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда кўчмас мулк объектларининг манзиллари реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Адлия вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда электрон давлат хизматларини кўрсатганлик учун бож, йиғим ва бошқа тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш механизмини жорий этишни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йил 1 январгача бўлган муддатда барча давлат хизматлари марказлари оптик толали алоқа линияларига уланишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 1 сентябргача бўлган муддатда телефон орқали келиб тушадиган мурожаатларни сақлаш имкониятини яратган ҳолда қўнғироқларни қайта ишлаш тизимини яратсин ва амалга киритсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик билан биргаликда 2018 йил 1 декабрга қадар талаб юқори бўлган электрон давлат хизматларини кўрсатиш учун ихтисослашган мобиль илованинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда ахборот тизимларини, ресурслари, маълумот базалари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказларини зарур аппарат-дастурий комплекслари билан жиҳозлашни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан бирга уларнинг ахборот ва телекоммуникация тизимлари, маълумотлар базалари, сервер ва бошқа жиҳозларини хатловдан ўтказиб, «Электрон ҳукумат» тизими ва Агентликнинг ахборот тизимларига интеграция қилсин, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш манбаси этиб Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш фонди маблағлари ва давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари белгилансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар қуйидагиларни таъминласин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган, қоғоз шаклда сақланаётган маълумотларни, электрон маълумотлар базаларини шакллантириш ва идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутган ҳолда, босқичма-босқич рақамли кўринишга келтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ортиқча тартиботларни йўқотиш ва бюрократик унсурларни камайтиришни назарда тутган ҳолда кўрсатилаётган давлат хизматларини мақбуллаштириш, натижаларга кўра Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда уларни электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини «Электрон ҳукумат» ва Агентлик ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда чора-тадбирларнинг қисқа муддатларда ижро этилишини назарда тутган ҳолда мазкур банд ижросини таъминлаш бўйича қарор қабул қилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига моддий-техник воситаларни ўз вақтида харид қилиш, «Электрон ҳукумат» ва Адлия вазирлиги тизимларига интеграция қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларини яратиш ва такомиллаштириш, давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларини ўз вақтида ва сифатли йўлга қўйиш учун шахсий жавобгарлик юклатилсин.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда ҳар чорак якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига давлат хизматларини йўлга қўйиш ва уларни электрон шаклга ўтказишда масъулиятсизликка йўл қўяётган аниқ шахсларни кўрсатган ҳолда мазкур қарорнинг амалга оширилиши бўйича маълумот киритиб борсин.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 1 июнига қадар Агентликнинг асослантирилган сўровлари бўйича халқаро молия институтларининг грантларини жалб қилган ҳолда давлат хизматлари марказларини зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш лойиҳаларини молиялаштириш бўйича аниқ таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агентлик 2018 йилнинг 1 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига давлат хизматлари марказларини зарур асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш лойиҳаларини молиялаштириш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
181. Мультимедиа марказининг замонавий телестудиясини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган телевизион ускуналар жамланмаси, учувчисиз учиш аппаратлари, компьютер техникаси, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПҚ-4196-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Давлат хизматлари марказлари ва бошқа ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб барча ўрта ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг охирги курсида (синфида) ёшларнинг зарур билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган «Давлат хизматларидан фойдаланиш маданияти» мавзусида ўқув семинарлари ва очиқ дарсларни ўтказиш амалиёти жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази Агентлик ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўқув семинарлари ва очиқ дарсларни ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Юристлар малакасини ошириш марказида икки ой муддатда юзага келадиган низоли масалаларни ҳал қилиш, катта иш ҳажмига руҳий тайёргарлик, муомала ҳамда давлат хизматини кўрсатиш маданиятини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда доимий равишда давлат хизматлари марказлари раҳбар ва бошқа ходимлари ўқишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат хизматлари марказлари ходимларининг Юристлар малакасини ошириш марказида ўз вақтида ва тўлиқ ўқиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Агентлик бир ой муддатда давлат хизматлари марказлари ходимлари томонидан фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизматлардан фойдаланишнинг қулайлиги ва устунлигини, жумладан, аҳолига мазкур тартибни чуқур ўргатиш орқали уларнинг Интернет тармоғидан мурожаат қилишини рағбатлантириш амалиётини жорий этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини самарали жорий этганлиги учун давлат органларининг масъул раҳбарлари ва ходимларини ҳар чорак якуни бўйича Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3,52 бараварида рағбатлантириш механизмини жорий этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 11 апрель,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3662-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилнинг 1 июнидан тажриба тариқасида 70 — 100 турдаги талаб юқори бўлган давлат хизматлари кўрсатиладиган давлат хизматлари марказлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Давлат хизматлари марказлари номи

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳри давлат хизматлари маркази

Андижон вилояти

2.

Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази

Бухоро вилояти

3.

Когон шаҳар давлат хизматлари маркази

Жиззах вилояти

4.

Дўстлик тумани давлат хизматлари маркази

Навоий вилояти

5.

Зарафшон шаҳар давлат хизматлари маркази

Наманган вилояти

6.

Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази

Самарқанд вилояти

7.

Пастдарғом тумани давлат хизматлари маркази

Сирдарё вилояти

8.

Сирдарё тумани давлат хизматлари маркази

Сурхондарё вилояти

9.

Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази

Қашқадарё вилояти

10.

Шахрисабз тумани давлат хизматлари маркази

Тошкент вилояти

11.

Чирчиқ тумани давлат хизматлари маркази

Фарғона вилояти

12.

Қўқон шаҳар давлат хизматлари маркази

Хоразм вилояти

13.

Хонқа тумани давлат хизматлари маркази

Тошкент шаҳри

14.

Юнусобод тумани давлат хизматлари маркази

Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: мазкур Рўйхатга давлат хизматлари марказлари бино ва хоналарининг тайёрлигидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
(илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2018 й., 07/18/3662/1060-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 05.10.2018 й., 07/18/3961/2002-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)