|
Талабалар тоифаси |
Миқдори | |
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси стипендиатлари |
ўртача стипендиянинг уч баробари миқдорида* |
|
2. |
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари стипендиатлари |
ўртача стипендиянинг икки баробари миқдорида* |
|
3. |
Олий ўқув юртлари талабалари |
505 278 |
|
4. |
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар |
548 340 |
|
5. |
Давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-оналар васийлигисиз қолган болалар сирасига кирувчи талабалар |
482 155 |
|
6. |
Байналмилал бурчини бажаришда ярадор бўлиш, контузия, жароҳатланиш ёки касалланиш оқибатида ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчилар сирасига кирувчи талабалар |
572 714 |
|
7. |
Собиқ байналмилалчи жангчилар сирасига кирувчи талабалар |
548 340 |
|
8. |
Олий ўқув юртларида математика, амалий математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар |
549 906 |
|
9. |
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади |
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 17.08.2001 йилдаги 344-сон
Дата вступления в силу
17.08.2001
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ҳужжат кучини йўқотган 01.02.2020
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА СТИПЕНДИЯЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Талабаларнинг касб билимларини чуқур эгаллашларини рағбатлантириш ва ўзлаштиришини ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифатини янада яхшилаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, олий ўқув юртларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат грантлари бўйича ва тўлов-контракт асосида ўқитишнинг кундузги шаклида таълим олаётган олий ўқув юртларининг барча талабаларини (хорижий мамлакатлар талабаларидан ташқари) стипендия билан таъминлаш жорий этилсин.
Республика олий таълим муассасалари талабалари бўлган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари олий таълим муассасаларида таълим олаётганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия олишга ҳақлидирлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, олий ўқув юртларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар тўлов-контракт шаклида ўқитишнинг қиймати миқдорига ҳар ойда тўланадиган стипендия миқдорини албатта киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, ўқув йили учун тўлов-контракт қиймати миқдорига киритилган ҳар ойда тўланадиган стипендия суммаси талабаларнинг ўзлаштириш рейтинг кўрсаткичларидан қатъи назар, қайта ҳисобланмайди ва қайтарилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли қарори асосида учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 534-модда)
2. 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб олий ўқув юртлари талабалари учун стипендияларнинг базавий миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин, талабаларнинг ўзлаштиришига қараб стипендияларга қуйидаги табақалаштирилган коэффициентлар жорий этилсин:
рейтинг бўйича энг юқори баллар (86 — 100 балл) — 1,0;
рейтинг бўйича юқори баллар (71 — 85 балл) — 0,75;
рейтинг бўйича ўртача баллар (55 — 70 балл) — 0,5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси ва Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари олувчи талабаларга стипендиялар тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 417-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 586-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
олий ўқув юртлари талабалари учун 2001/2002 ўқув йилида ўқиш қийматининг янги миқдорларини;
таълим муассасаларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг амал қилиши Вазирлар Маҳкамасининг «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 253-сон қарорининг 2-бандининг тўртинчи хатбошида кўрсатилган ўқув юртлари ўқувчиларига жорий этилсин, бунда ўқувчилар ва талабалар стипендиялари миқдорларининг илгари амалда бўлган нисбати сақлаб қолинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли таълим муассасаларининг 2001 йил учун харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 17 август,
344-сон
Олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари
* Талабаларнинг рейтинг назорати бўйича 71 — 85% ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича белгиланган стипендия миқдори — ўртача стипендия миқдори деб ҳисобланади.
Изоҳ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида фармонлари қабул қилиниши муносабати билан олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг олий ўқув юртлари талабалари стипендияларининг базавий миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 417-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 586-модда)
Республика олий таълим муассасаларининг талабалари бўлган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия тўланади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 864-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 105-модда; 2002 й., 21-сон, 169-модда; 2007 й., 52-сон, 534-модда; 2017 й., 26-сон, 586-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2019 й., 09/19/864/3902-сон)