18.03.2018 йилдаги 206-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2018 йилдаги 206-сон
Дата вступления в силу
23.03.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тезкор ёрдам кўрсатишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К.М. Арипов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 18 март,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
206-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини (кейинги ўринларда махсус тадбирлар деб аталади) амалга ошириш тартибини, шунингдек, ушбу жараёнга жалб этилган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари ва функцияларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши хорижий давлатлар ҳудудида бошқа ҳолатларда жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари махсус тадбирларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, Ўзбекистон Республикасининг ушбу соҳадаги халқаро шартномаларига, шунингдек, мазкур Низом талабларига амал қиладилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғига зарар етишига ҳамда ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазиятларда жабрланувчи — фавқулодда вазият содир бўлиши оқибатида шикастланган ёки моддий зарар кўрган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазият ҳудуди — фавқулодда вазият манбаларининг пайдо бўлиши ёки унинг оқибатлари бошқа жойлардан тарқалиши натижасида фавқулодда вазият юзага келган ҳудуд ёки акватория.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Махсус тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Махсус тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга оширишга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармонига асосан ташкил этилган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий комиссияларга юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Алоҳида ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан махсус Ҳукумат комиссияси шакллантирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Махсус тадбирларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади), Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек, фавқулодда вазиятнинг хусусиятига кўра бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул вакилларидан иборат махсус гуруҳ ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус тадбирларни амалга оширишни мувофиқлаштириш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — ФВВга;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатлар ҳудудида — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирлари ушбу Низомга илова қилинган схемадаги тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларни эвакуация қилиш, фуқароларнинг хорижий давлатларда бўлиши шароитларини (меҳнат фаолияти, ўқиш ва бошқаларни) ҳамда уларнинг хоҳишини ҳисобга олиб белгиланган тартибда амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Махсус тадбирларни ўтказишда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий вазифалари ва функциялари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг махсус тадбирларни ўтказишдаги асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланганларга ёрдам кўрсатишга жалб этиладиган куч ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг давлат органлари билан ўз фаолияти йўналиши бўйича ҳамкорликни ташкил этиш ва амалга ошириш, тезкор маълумотлар билан алмашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи ёки содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушганда, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига тезкор маълумот алмашинувини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазиятлар (хавфи) юзага келган хорижий давлатларга жўнаб кетиш мақсадида, бириктирилган куч ва воситаларнинг йиғилиш жойига тезкор келишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазият ҳудудида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича юкланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланган фуқароларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикасига эвакуация қилиш (ташиш) бўйича тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳалок бўлганларни оила аъзоларининг яшаш жойларига етказиш, уларни дафн этишда ёрдам бериш, оила аъзоларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланганларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш, шунингдек, тиббий реабилитация масалаларини ҳал этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланганларга, уларнинг ҳамда ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига тушунтириш ишларини ва психологик ёрдам кўрсатишни, шунингдек жамоат тартибини сақлашни таъминлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар махсус тадбирларни ўтказиш бўйича асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1) ФВВ:

хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазият оқибатида жабрланган (вафот этган) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга тезда хабар ва маълумот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазият хусусияти ва даражаси, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотларни йиғади, умумлаштиради, таҳлил қилади ва тезкор маълумот алмашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус гуруҳ таркиби, куч ва воситаларни фавқулодда вазият ҳудудига етказиш (тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳаво йўллари, темир йўллари ва автомобиль транспортларини жалб қилиш)ҳамда эвакуация тадбирларини амалга ошириш тартиби бўйича таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Президент Администрациясига келишиш учун тақдим қилади;
(9-банднинг 1-кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
учиш (жўнаб кетиш) учун буюртма беради, ҳаво кемасининг (темир йўл/автомобиль транспортининг) парвоз этиш (ҳаракатланиш) йўналишига аниқлик киритади ва келишади, парвознинг (ҳаракатланишнинг) вақти ва давомийлигини аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус гуруҳни жўнаб кетиш жойига ўз вақтида йиғиш ва етказишни ҳамда зарур мол-мулкларни (дорилар, қуруқ овқатлар, иссиқ кийим ва бошқаларни) олиб кетиш учун тайёрлашни ташкил қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг қутқарув бўлинмалари билан ҳамкорликда, заруратга кўра, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, шунингдек, жабрланган фуқароларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикасига эвакуация қилиш тадбирларини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш жойларига етказишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларини хорижий давлатда содир бўлган фавқулодда вазият ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ушбу ҳудуддаги вазиятнинг ривожи тўғрисида хабардор қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазият содир бўлган хорижий давлатларнинг давлат органлари билан биргаликда жабрланганларга тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хавфсиз жойларга эвакуация қилишда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб келишларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Консуллик уставига, ушбу соҳадаги қонунчиликка ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларга мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга оширади;
(9-банд 2-кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг жалб этиладиган тузилмаларини фавқулодда вазият тўғрисида хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВнинг талабномасига асосан, махсус гуруҳ куч ва воситаларини (махсус техника ва мулкларини) юбориладиган мамлакатга етказиш ва қайтариб олиб келиш, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш учун ҳаво транспортини тайёрлайди ва ажратилишини таъминлайди;

ФВВга ҳаво транспортининг жўнаб кетиш санаси, жойи, тайёргарлик муддати, вақти, шунингдек, ҳаракатланиш йўналиши тўғрисида олдиндан маълумот беради;

зарур ҳолатларда, ФВВнинг талабномасига асосан, ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш манзилларига етказиб беришни таъминлайди;

4) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб бўлинмаларини содир бўлган воқеа тўғрисида хабардор қилади ва маълумотлар тўплашни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг тергов органларига зарур тезкор-қидирув ва тергов тадбирларини ўтказишда кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазиятнинг юзага келиши ҳолатини аниқлаш, ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва қариндошларини республика ҳудудида қидириш бўйича зарур тезкор-тергов тадбирларини олиб боради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолатларда махсус гуруҳ аъзолари учун четга чиқиш ҳужжатларининг дарҳол расмийлаштирилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоат тартибини сақлаш ҳамда жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни белгиланган жойларга етказиб боришда транспорт воситаларини кузатиб боришни ташкиллаштиради ва таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли тиббиёт хизматлари ва муассасаларини фавқулодда вазият содир бўлганлиги тўғрисида огоҳлантиришни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хорижий ҳамкасбларига консультатив кўмаклашиш учун малакали мутахассислар гуруҳини тайёрлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлатларнинг тегишли тиббиёт муассасалари билан биргаликда, ҳодиса содир бўлган жойда жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатишда иштирок этади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш тадбирларининг тиббий таъминотини амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташиш мумкин бўлмаган жабрланганларга чет элда тиббий ёрдам тадбирларини амалга оширишда хорижий давлатнинг тегишли тиббиёт муассасаларига кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг рўйхатини юритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жабрланганларга малакали ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, уларнинг тиббий реабилитациясини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус тадбирларни ўтказиш даврида махсус гуруҳни узлуксиз алоқа (мобиль алоқа, маълумотларни узатиш) билан таъминлаш ишларини ташкил этади ва амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус тадбирларни ўтказаётган махсус гуруҳни умумий фойдаланишдаги телекоммуникация воситалари ва идоравий телекоммуникация тармоқлари билан устувор тартибда таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВнинг талабномасига асосан эвакуация тадбирларини ўтказиш даврида «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация тармоқлари орқали «Тезкор алоқа»ни ташкил этиш ва фаолиятини таъминлашда кўмаклашади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида, хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирларини, мутахассисларни хорижий давлатга воқеа жойига етиб боришини ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини молиялаштиради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб бўлинмаларини содир бўлган воқеа тўғрисида хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида фавқулодда вазият содир бўлган хорижий давлатнинг божхона органлари билан ушбу давлатга махсус гуруҳни жўнатишда (қайтиб келишида), шунингдек, жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилишда тегишли божхона назорати тадбирларини соддалаштирилган тартибда ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;

четга чиқувчилар чегара назоратидан ўз вақтида ўтказилишини, шунингдек, жабрланган фуқаролар етиб келганда (олиб келинганда) тегишли чегара назорати тадбирларининг соддалаштирилган тартибда амалга оширилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВнинг талабномасига асосан, махсус гуруҳ куч ва воситаларини (махсус техника ва мулкларини) юбориладиган мамлакатга етказиш ва қайтариб олиб келиш, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш учун ҳаво транспортини тайёрлайди ва ажратилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВга ҳаво транспортининг жўнаб кетиш санаси, жойи, тайёргарлик муддати, вақти, шунингдек, ҳаракатланиш йўналиши тўғрисида олдиндан маълумот беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолатларда, ФВВнинг талабномасига асосан, ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш манзилларига етказиб беришни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11) «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВнинг талабномасига асосан, махсус гуруҳ куч ва воситаларини (махсус техника ва мулкларини) юбориладиган мамлакатга етказиш ва қайтариб олиб келиш, шунингдек, жабрланганлар ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш учун темир йўл транспортини тайёрлайди ва ажратилишини таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолатларда, ФВВнинг талабномасига асосан, ҳалок бўлганларни улар оила аъзоларининг яшаш манзилларига, шунингдек, жабрланганларни доимий яшаш жойларига етказишни таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
(9-банд 12-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
идоравий мансуб тегишли бўлинмаларини хабардор қилади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВнинг талабномасига асосан, жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни ҳамда уларнинг кузатувчиларини тегишли манзилларга етказишни устувор равишда белгиланган тартибда таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13) «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВ талабномасига асосан, фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга кетаётган мутахассислар, шунингдек, жабрланган шахслар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи навбатдаги моддий бойликлар билан таъминлашни ташкил этади ва таъминлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, жабрланганларни ва ҳалок бўлганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган жойдан уларнинг оилалари истиқомат қилаётган жойларгача етказиш учун етарли миқдорда транспорт воситалари жалб этилишини таъминлайдилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзини ўзи бошқариш органларини жалб этган ҳолда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига дафн маросимларини ўтказишда ёрдам берадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этган ҳолда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига белгиланган тартибда ижтимоий ёрдам кўрсатадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ФВВ ва юқори давлат органларини амалга оширилган ишлар тўғрисида хабардор қиладилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чоралари ва улар содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари доимий равишда олиб борилишини ташкил этадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15) Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
махсус тадбирларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкиллаштирадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда телевидение, радиоканаллари ва интернет орқали аҳоли ўртасида фавқулодда вазиятларда биринчи навбатда бажариладиган ишлар тўғрисида тушунтиришлар олиб борилишини таъминлайдилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

* ФВнинг миқёси ва хусусияти, шунингдек тадбирларни ташкил этиш шароитларига кўра бажариш муддатлари узайтирилиши мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2018 й., 09/18/206/0936-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)