Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2006 05.09.2000 йилдаги 342-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2000 йилдаги 342-сон
Дата вступления в силу
05.09.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2006
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ—386-сонли «2006 — 2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, тармоқлараро кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари томонидан Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, концернлар, компаниялар, уюшмалар ва корпорациялар, корхоналар ва бирлашмалар иштирокида ишлаб чиқилган 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 ноябрдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича янгидан бошланаётган инвестиция лойиҳалари техник-иқтисодий асослашлар тасдиқланиши ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари аниқлаштирилишига кўра белгиланган тартибда тегишли йилларнинг инвестиция дастурларига киритишни назарда тутсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши (Р.С.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари билан биргаликда кредит ресурсларини, энг аввало, кичик тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган хорижий кредит линиялари маблағларини, биринчи навбатда маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлашга ва импортнинг ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Ўзстандарт» агентлиги 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати ва халқаро стандартларга мувофиқлиги устидан доимий мониторинг ўрнатсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг бажарилишини таҳлил қилиш ва унинг ижроси устидан назоратни таъминлаш учун тегишли ҳар чораклик ҳисоботни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва 2001 йил январь ойидан бошлаб жорий этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хомашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари — Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарларига, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар, корхоналар ва бирлашмаларнинг раҳбарларига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2000 йил 5 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
342-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 342-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
I. Дастурнинг мақсад ва вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.1. 2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хомашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг мазкур дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлис I сессиясидаги маърузасидан келиб чиқадиган биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида» 2000 йил 11 февралдаги мажлиси баёнини бажариш юзасидан, жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурий қарорларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.2. Ишлаб чиқаришни технология жиҳатидан янгилаш ва замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш мақсадидаги маҳсулотлар импортини қисқартириш, маҳаллий хом ашёдан жаҳон стандартларига жавоб берувчи, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек давлатнинг валюта сарф-харажатларини мақбуллаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш асосида саноатда таркибий қайта ўзгартиришлар ҳисобига иқтисодиётнинг баланслилигини таъминлашга кўмаклашиш Дастурнинг асосий мақсадлари ва вазифалари ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.3. Дастур амалга оширилаётган тармоқ дастурларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган ҳамда республика саноатининг турли тармоқлари корхоналари ўртасидаги кооператив алоқаларни кенгайтиришни, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришда ягона технология занжири билан боғлиқ бўлган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг айрим турларини импорт қилиш ўрнини босишни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1.4. Дастур амалга оширилишини корхоналар ва хўжалик бирлашмаларининг ўз маблағлари, хорижий инвестицияларни, шунингдек тижорат банкларининг кредитларини кенг жалб этиш ҳисобига маблағ билан таъминлаш мўлжалланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Маҳаллийлаштиришнинг комплекс тармоқ дастурларининг амалга оширилишини баҳолаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.1. Инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг қонунчилик негизини такомиллаштириш, тариф билан бошқариш чора-тадбирларини мос равишда қўллаш, мавжуд салоҳиятни замонавийлаштириш ҳамда мамлакатимиз корхоналарида янги қувватларни ишга тушириш маҳаллий хом ашё негизида кон-металлургия, кимё, машинасозлик, енгил саноат ва саноатнинг бошқа тармоқлари корхоналари учун технология жиҳатдан зарур компонентларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.2. Нефть ва дон мустақиллигига эришилди. Энергия манбаларини импорт қилиш 8,1 баравар камайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллийлаштириш ва импортнинг ўрнини босишнинг биринчи навбатдаги дастурларини амалга ошириш натижасида қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати фаолият кўрсатиши билан боғлиқ анъанавий импорт жиддий равишда камайди. Бу, ўз навбатида, кейинги икки йилда ташқи савдо айланмасида ижобий сальдога эришиш учун асос яратди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.3. Кон-металлургия саноати корхоналари бўйича материаллар, узеллар ва бутловчи буюмлар импорти эмульсияли ва қуруқ портловчи моддалар, коагулянтлар, натрий сульфиднинг ўрнини босувчи кон майдалаш ускуналарига футерлаш материали, фильтрловчи мато, резина-техника буюмлари, кальций карбиди, хлорид кислотаси, ўтга чидамли ва кислотага чидамли ғишт, плиткалар ва бошқа материаллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига ўртача йиллик ҳисоблаб чиқишда 41,8 млн АҚШ долларига қисқарди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.4. Кимё саноати корхоналарида машинасозлик ва кимё учун илгари импорт бўйича олиб келинадиган 11 та технология жиҳатидан зарур компонентларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.5. «Ўзавтосаноат» уюшмаси ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси бўйича маҳаллийлаштириш дастурларининг амалга оширилиши тугалланган технологик циклли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобиль саноатида маҳаллийлаштириш дастури автомобиль маҳсулотлари таннархини пасайтириш ва ташқи етказиб беришларга боғлиқликни камайтиришга асос солди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Автомобилсозликда еттита қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда, ўриндиқлар, бамперлар, шовқинни пасайтиргич мосламалар, ёнилғи баклари ва йирик қолипланган деталлар, ички безак деталлари, ғилдиракларнинг дисклари, автомобиль эмали ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Республиканинг қарийб 20 корхонаси автомашиналар учун 150 номда деталлар ишлаб чиқармоқда. Фарғона водийсининг аҳоли зич жойлашган туманларида қўшимча равишда 2400 дан ортиқ ишчи ўринлар ташкил этилди. Импорт бутловчи буюмларни олиб келиш йилига 58 млн АҚШ долларидан ортиққа қисқарди. Маҳсулот таннархи 10 фоизга камайди, бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 42 фоизгача етказилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Иккиламчи маҳаллийлаштириш, яъни ёрдамчи корхоналарнинг ўзлари учун импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ташкил этиш жараёни бошланди. Масалан, «ЎзДонЖу Пэинт» қўшма корхонаси автоэмалларидан фойдаланилган ҳолда «Ўз-Корам» қўшма корхонасида тайёр автомобилнинг рангига мос равишда бўялган бамперлар ишлаб чиқариш бошланди. «ЎзСемЮнг» қўшма корхонаси «Ўз-Корам» қўшма корхонаси учун приборлар панелларини қолиплашни ташкил этди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.6. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси томонидан қишлоқ хўжалиги машиналари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг тасдиқланган дастурлари амалга оширилиши натижасида пахта териш машиналарига бутловчи буюмлар ва узеллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 2000 йилда 16 фоизгача етказилади. Пахта териш машиналарининг бункерлари, кабиналари, шассиларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, бўёқ ишлаб чиқариши ишга туширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясига қўшимча ишчи ўринлари яратиш, бир йилда 2,7 млн АҚШ долларилик зарур импорт бутловчи буюмларни келтиришни камайтириш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда ҳам «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси, ҳам «Ўзавтосаноат», «Ўзкимёсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси, «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти корхоналари – ҳаммаси бўлиб республиканинг 11 корхонаси, шу жумладан иккита қўшма корхона («ЎзКейсмаш», «ЎзКейстрактор») қатнашмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.7. 1999 йилда ипак ва жун газлама импорти 1995 йилга нисбатан тегишли равишда 5,2 баравар ва 1,93 баравар, пойабзал — 1,43 баравар, совутгичлар — 2,3 баравар, телевизорлар — 2 баравар қисқарди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.8. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, «KFW» банки (Германия) ва Халқаро молия корпорациясининг кредит линиялари ҳисобига маблағ билан таъминлаш учун қабул қилинган инвестиция лойиҳаларининг қарийб 80 фоизи маҳаллий хомашё ва материалларни қайта ишлашга асосланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2.9. Кейинги йилларда республикада ноозиқ-овқат маҳсулотларининг 100 дан ортиқ турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Шу билан бирга қиймат жиҳатидан олганда импорт 1999 йилда 1992 йилдагига таққослаганда 991 млн долларга ёки 1,47 баравар ўсди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кимё маҳсулотлари ва пластмассалар (1992 йилдагига нисбатан 2,27 баравар), қора ва рангли металлар (1,4 баравар), асбоб-ускуналар ва машиналар (7,2 баравар) бўйича импортнинг ўсиши тенденцияси кузатилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1999 йилда товарлар импортида машина ва асбоб-ускуналар салмоғи энг кўпдир (1992 йилдаги 9,7 % ўрнига 44,8%). Бу саноат тармоқларини реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашнинг ҳажмлари салмоқли эканлигидан, иқтисодиётдаги илғор таркибий ўзгаришлардан далолат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Кимё, металлургия, машинасозлик, енгил саноат ва саноатнинг бошқа тармоқларида импортни қисқартириш ва маҳаллий хом ашё негизида маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришларни ташкил этишнинг кўплаб захиралари мавжуд.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Дастурнинг асосий қоидалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.1. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 507,57 млн АҚШ доллари бўлган 26 хилдаги буюмлар ва материаллар ўзимизда ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган йирик лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 342-сон қарорига 2-илова).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш Инвестиция дастурида қамраб олинмаган маҳсулот турлари бўйича иккита кичик дастур ишлаб чиқилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 342-сон қарорига 3,4-иловалар).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Маҳаллий хом ашё негизида материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кичик дастури ишлаб чиқаришнинг мўлжалланаётган ҳажми 447,66 млн АҚШ доллари бўлган 102 номдаги импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришни назарда тутади. Кичик дастур республиканинг минерал хом ашё, энергетика ресурсларини хўжалик муомаласига кенг жалб этишга қодир бўлган тармоқларини қамраб олади. Волостонит, базальт тола, фаоллаштирилган кўмир, шиша платик материаллар, қуруқ сут каби янги товарларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республиканинг машинасозлик, металлургия, кимё ва бошқа корхоналаридаги ишлаб турган ва янгидан фойдаланишга топширилаётган технология асбоб-ускуналари учун бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кичик дастури 130,70 млн АҚШ доллари миқдорида 78 номдаги бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Амалга оширилиши дастурнинг бажарилишини таъминлайдиган лойиҳаларнинг кўпчилик қисми Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги комплекслари улушига тўғри келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.2. Дастур доирасида ишлаб чиқариш мўлжалланган маҳсулотнинг 69,4 фоизи Индустрия комплекси корхоналари улушига тўғри келади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзавтосаноат» уюшмаси томонидан автомобиллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ишлари давом эттирилади. Фарғона шаҳридаги зарар кўриб ишлаётган 2-уйсозлик комбинати янги маҳсулот тури бўлган автомобиль ойнаси ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди. Жорий йилда Жиззах аккумулятор заводини «Эксайд» (АҚШ) фирмасининг технологиясидан фойдаланган ҳолда автомобиль аккумуляторлари ишлаб чиқариш учун реконструкция қилиш бошланади. Бу ва бошқа лойиҳалар бутловчи буюмларни ўзимизда ишлаб чиқариш даражасини 50 фоизгача кўтариш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурнинг тўлиқ амалга оширилиши автомобиллар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини 70 фоизгача оширади, қўшимча 7000 янги иш ўринлари яратиш, узеллар ва бутловчи буюмлар импортини йилига 200 млн АҚШ доллари ҳисобида қисқартириш, маҳсулот таннархини 17 фоизга камайтириш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси бўйича 2004 йилгача СХ-100 тракторини ўзимизда ишлаб чиқариш даражасини 60 фоизгача, МХ-135 тракторини ўзимизда ишлаб чиқаришни истиқболда 60 фоизгача етказган ҳолда 22 фоизгача етказиш прогноз қилинмоқда. Дастурни тўлиқ амалга ошириш қўшимча равишда 1134 дан ортиқ иш ўринлари барпо этиш, 3,3 млн АҚШ доллари миқдорида валюта маблағини тежаш ва маҳсулот таннархини 20 фоизга камайтириш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2005 йилга бориб «Кейс 2022» пахта териш машинасига бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси 53 фоизгача, МХ-135 универсал – ҳайдов тракторлари бўйича эса 22 фоизгача етказилади. 600 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади, маҳсулот таннархи 17 фоизга камаяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси томонидан «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасида, хлор, хлорид кислотаси ва каустик сода ишлаб чиқариш (маҳсулотнинг йиллик ҳажми 14,97 млн АҚШ долларини ташкил этади) қурилмасини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Фарғона фуран бирикмалари заводида йилига 30 минг тонна целлюлоза ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қурилма ишга туширилмоқда, бу целлюлоза ацетатлари ва ацетат иплари ишлаб чиқариш бўйича амалдаги қувватларнинг тўлиқ ишлашига имкон беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республиканинг кон-қазиш корхоналари учун «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасида роданист аммоний ва роданист натрий ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Йилига 24 минг тонна поливинилхлорид ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришни қуриш мўлжалланмоқда, метанол ва формалин чиқариш бўйича амалдаги ишлаб чиқаришлар реконструкция қилинмоқда. Капролактам ишлаб чиқариш учун «Электрокимёсаноат» ишлаб чиқариш бирлашмасида йилига 3 минг тонна қувватга эга бўлган циклогексан ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришни ишга тушириш мўлжалланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси тизимида умумий миқдори 95,96 млн АҚШ доллари бўлган шиша пластик материаллар ва шиша толаси, мис трубкаси ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш ривожлантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Махсусқотишма» республика ташкилоти умумий миқдори 74 млн АҚШ доллари бўлган волостанит концентрати, мис буюмлар, электр лампалари учун ярим тайёр маҳсулотлар, пахта тойларини боғлаш учун ленталар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мўлжалламоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.3 Ёқилғи ва энергетика комплексининг салмоғи дастурда қарийб 10,4 фоизни ташкил этади, ишлаб чиқариладиган импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотнинг кутилаётган ҳажми 113 млн АҚШ долларини ташкил этади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси қумоқланган полиэтиленнинг турли навларини ишлаб чиқариш бўйича қувватларни қуришни тугаллашни мўлжалламоқда. Бунинг асосида кенг турдаги товарлар чиқариш ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан 10 млн АҚШ доллари миқдорида базальт толаси, кислотага чидамли ва ўтга чидамли ғиштлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси йиллик умумий миқдори 11,9 млн АҚШ доллари бўлган фаоллаштирилган кўмир ва бойитилган каолин ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.4. Қурилиш, қурилиш материаллари саноати, транспорт ва алоқа комплекси корхоналари 91,2 АҚШ долларилик ёки Дастурда назарда тутилган ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 8,4 фоизига яқин маҳсулотларни ишлаб чиқаради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзавтотранс» корпорацияси ва «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси ҳаракатланадиган таркибга шу жумладан метрополитен вагонларига эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни мўлжалламоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси 54,8 млн АҚШ долларилик электртермофосфор шлаклар шамотли ўтга чидамли буюмлар, томга ёпиладиган ва гидроизоляция материаллари, бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.5. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси бўйича маҳаллий хом ашё негизида 42,84 млн АҚШ долларилик буюмларнинг 34 янги турини чиқаришни маҳаллийлаштириш мўлжалланмоқда. Бу Дастур параметрларининг 4 фоизига яқинни ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасида 20,6 млн АҚШ долларилик маҳсулот, шу жумладан кўйлаклик, камуфляж газмоллар, арматураланган иплар ва бошқалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзбекмебель» уюшмаси бўйича 2001 йилда Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикасида 16 млн АҚШ долларилик маҳсулот чиқариладиган целлюлоза ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади. Шунингдек нитролок, ёғоч-тола плиталар ва гугурт чўпи ишлаб чиқаришни ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Озиқовқатсаноат» уюшмаси бўйича 1,5 млн АҚШ долларилик пиво пишириш солоди, шунингдек алкоголсиз ичимликлар учун концентратлар ишлаб чиқариш ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3.6. Агросаноат комплекси корхоналари томонидан Дастурнинг амалга оширилиши ҳисобига импортнинг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 63,4 млн АҚШ долларига кўпаяди (Дастур параметрларининг 5,8 фоизи).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корхоналарида Шўртан газ-кимё комплекси полиэтиленидан фойдаланилган ҳолда полиэтилен газ-сув қувурлари, элеватор ва гидравлик экскаваторларга бутловчи узеллар ва агрегатлар, шунингдек умумий миқдори 140 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган ёғоч-тахта материаллар тайёрлаш назарда тутилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Дастурни амалга оширишнинг асосий натижалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.1. Дастурни жорий этиш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини самарали равишда иш билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
импорт қилинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи буюмлар ҳажмини қисқартириш, импорт бўйича келтириладиган маҳсулотларга валюта харажатларини камайтириш ва мақбуллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат турли тармоқларининг қўшилган қиймати юқори даражада бўлган қайта ишлаш маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва, тегишли равишда, анъанавий экспорт салмоғини камайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
самарали ички ва тармоқлараро ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал секторида мамлакатимиз корхоналарининг кооперацияси салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий хом ашёни қайта ишлашни кенгайтириш, ишлаб турган корхоналарни замонавийлаштириш ва янгиларини ташкил этиш ҳисобига иқтисодиёт таркибини такомиллаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қўшимча иш ўринлари ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифатини ва мамлакатимиз корхоналарининг рақобатбардошлилигини ошириш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4.2. Умуман олганда, Дастурда назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар импорти бўйича йилига 1,1 млрд АҚШ долларилик валюта маблағларини тежашни таъминлаш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда импортнинг ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига импортни қисқартиришнинг прогноз ҳажми Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига мувофиқ 507,6 млн АҚШ долларини, маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига — 447,7 млн АҚШ долларини, бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш ҳисобига — 130,7 млн АҚШ долларини ташкил этади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда; 4-сон, 42-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда)