Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Қарори
Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2368-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сон «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2012 йил 29 мартдаги 3 ва 9-сон қарори (рўйхат рақами 2368, 2012 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 21-сон, 240-модда) билан тасдиқланган Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 февраль,
1-сон
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 февраль,
46-сон
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 19 февралдаги 1, 46-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қаровсиз қолган ҳайвонларни отиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банддаги «шаҳар ва туман давлат» деган сўзлар «туманлар (шаҳарлар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 8-бандда:
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) муайян туманлар (шаҳарлар) доирасида ҳайвонларни отиб ташлашга тайёргарлик кўриш ва отиш бўйича тадбирларни амалга оширишнинг аниқ жойларини, йўналишларини, вақти ва тартибини белгилаш учун — овчилик жамиятлари ходимлари, ҳаваскор овчилар (уларнинг розилиги билан), экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари ва ҳайвонларни тутиш бўлими ходимлари;»;
«в» кичик банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари ходимлари — ҳайвонларни қутуриш жойларида, қутуриш касаллиги кўп учраши хавфи бўлган эпизоотик ҳудудларда отиб ташлаш амалга оширилаётганда киритилади.»
3. 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Овчилар ва балиқчилар спорт жамиятлари уюшмасининг (бундан буён матнда «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 12-банддаги ва 26-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «табиатни муҳофаза қилиш» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 25-банднинг иккинчи хатбошисидаги «шаҳар (туман) давлат» деган сўзлар «туманлар (шаҳарлар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 32-банддаги «табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари (Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари)» деган сўзлар «экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 42-банддаги «Ўзбековчибалиқчи» уюшмасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 44-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 47-банддаги «Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун «Ўзбековчибалиқчи» уюшмасига» деган сўзлар «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига, шунингдек рағбатлантириш чораларини кўриш учун Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзбековчибалиқчи» уюшмаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва Давлат ветеринария қўмитаси билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
2018 йил 31 январь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 30 январь
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2018 йил 29 январь
Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2018 йил 27 январь
Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси раиси С. АЮПОВ
2018 йил 26 январь
Давлат ветеринария қўмитаси раиси в.б. Б. НОРКОБИЛОВ
2018 йил 25 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2018 й., 10/18/2368-2/0923-сон)