Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирИнинг
буйруғи
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2240-3]
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 февраль,
34-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 13 февралдаги 34-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 45-бандига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш
1. Қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;»;
олтинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Ўн иккинчи хатбошидаги «7.1» рақами «25»рақами билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2240-3/0836-сон)