Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2023 23.02.2018 йилдаги 140-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.2018 йилдаги 140-сон
Дата вступления в силу
23.02.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2023
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 июндаги 267-сонли «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, замонавий ҳарбий-техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш — бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Концепция асосида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ҳудудий комплекс дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Дастурнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини ташкил этсинлар ҳамда йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг бешинчи санасигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурни бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда унинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурни бажарилиши юзасидан йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг ўнинчи санасигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоботларни тақдим этсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 23 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
140-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
КОНЦЕПЦИЯСИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва асосий принциплари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирги мураккаб глобаллашув даврида, ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган шароитда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан боғлиқ долзарб вазифалар ва уларни ҳал этиш йўллари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, оила, маҳалла, таълим-тарбия институтларининг бу борадаги роли ва аҳамиятини, ўзаро ҳамкорлигини миллий ва халқаро ҳуқуқий нормаларни ҳисобга олган ҳолда белгилаб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур Концепцияда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига жисмонан ва маънан соғлом авлодни тарбиялашга оид яхлит таълим-тарбия тизимининг узвий ва ажралмас қисми сифатида қаралиб, Ўзбекистон Республикасини 2017 — 2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси талаблари асосида миллий ва жаҳондаги илғор тажрибалар, бугунги Ўзбекистон ҳаётидаги реал ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Она-Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, унинг шуҳратини дунёга тараннум этиш билан боғлиқ энг муҳим тушунчалар, ҳаётий ва профессионал кўникмаларни илм-маърифат асосида ёшларнинг қалби ва онгига илк болалик давридан бошлаб сингдириб бориш орқали Ўзбекистоннинг ҳақиқий ватанпарвар фуқароларини тарбиялаш Концепциянинг асосий мазмунини ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш — бу миллати, тили ва касбидан қатъи назар, ёшларда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш, уларни ўз фуқаролик бурчи ва конституцион мажбуриятларини бажаришга, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга қодир шахслар этиб тарбиялашга йўналтирилган давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларининг кўп босқичли, тизимли, мақсадли ва мувофиқлаштирилган фаолиятидир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ва асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ёшларда жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа билан алоқадор бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатиш, тинч ва ҳарбий шароитда Конституция ва ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантиришдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни кучайтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларда ён-атрофимиз ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш кўникмаларини, турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар қандай мураккаб вазиятларда тезкор ва мустақил қарор қабул қилиш, замонавий ҳарбий-техника воситаларидан самарали фойдаланиш малакасига эга ёшларни тарбиялаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон манфаатларини нафақат ҳарбий соҳада, балки ҳаётнинг барча жабҳаларида ҳимоя қилишга тайёр туриш, юрт учун фидойи бўлиш — бу бугунги кун талаби эканини ҳаётий мисоллар ва таъсирчан воситалар орқали ёшлар онгига сингдириб бориш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими ва унинг асосий принциплари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими узлуксиз жараён бўлиб, у бир-бирига боғлиқ сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-мафкуравий, маданий-маърифий тадбирлар мажмуасидан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қуролли Кучларнинг умумҳарбий низомлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари мунтазам равишда тизимли ва илмий асосда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизими қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим-тарбия жараёнида ижтимоий-маънавий аҳамиятга молик қадриятларни, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ва ҳарбий-ватанпарварлик ишларини амалга оширадиган давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек бошқа ташкилотлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмийлик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарихийлик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аниқлик ва тезкорлик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мунтазамлилик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фаоллик;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим ва тарбия ишларининг уйғунлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тарбия жараёнининг изчиллиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясида эришилган ижобий натижа ва ютуқларга таяниш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг усул ва шакллари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш усуллари ёшларда зарур ҳаётий билим, кўникма, маҳорат ва мустаҳкам иродани, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга қаратилган, уларнинг онги, руҳияти ва фаолиятига таъсир кўрсатадиган омиллардан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидагилар ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг усуллари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ишонтириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
машқ қилдириш ва мустақил ишлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кузатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрнак кўрсатиш ва шахсий намуна.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш турли шаклларда, жумладан, илмий-амалий анжуманлар, савол-жавоб кечалари, китобхонлик, ўйинлар, машҳур кишилар билан учрашувлар тарзида ва бошқа шаклларда ташкил этилади. Улар маънавий-маърифий ишларнинг ранг-баранглигини таъминлайди, пировард натижада жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда қуйидаги шакллар устувор аҳамиятга эга бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маъруза ўқиш, савол-жавоб кечалари, якка ва жамоавий суҳбатлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчи ва фахрийлар, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида, турли мусобақа ва танловларда ғолиб бўлишган шахслар билан учрашувлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий-назарий ва амалий конференциялар, семинар-тренинглар, муайян мавзуга бағишланган кечалар, баҳс-мунозаралар, викториналар, давра суҳбатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўпланган илғор тажрибаларни ўрганиш ва оммалаштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамоатчилик фикри ва ҳарбий жамоалардаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, фильм ва мультфильмлар, бадиий ва мусиқий асарлар, аскар қўшиқлари, оммавий ахборот воситалари, веб-сайтлар ва электрон ўйинлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
уруш ва меҳнат фахрийлари, жанговар ҳаракатлар иштирокчилари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни, мардлик сабоқларини ўтказиш ва экскурсиялар уюштириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг босқичлари ва йўналишлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Давлат ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини ташкил этиш, унинг натижалари мониторингини юритишни таъминлайдиган асосий институт ҳисобланади. Давлат ёш авлоднинг тарбия жараёнини оилада, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида, ҳарбий хизмат давомида, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, турли давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари доирасида ташкил этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари қуйидаги тўрт босқичда амалга оширилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) биринчи босқич (3 — 7 ёшдагилар) атрофдаги олам, Ватан ҳақида дастлабки тасаввурлар пайдо бўладиган босқич ҳисобланиб, унда оила ва мактабгача таълим ташкилотларида болаларга турли шеърлар, куй ва қўшиқлар ўргатиш, мультфильм ва турли ўйинлар намойиш этиш, расмлар чизиш орқали дунёни англаш, давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) билан танишиш асосида уларда она-юртга муҳаббатни шакллантиришни ўз ичига олади. Ушбу босқичда қуйидагиларга асосий эътибор қаратилади:
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида дастлабки тасаввурларни шакллантириш мақсадида эртак ва ҳикоялар айтиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
она-Ватанга муҳаббат, Ватан ҳимояси муқаддас бурч экани билан боғлиқ мавзулардаги шеър ва қўшиқларни ёд олдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
болаларнинг тасаввурини кенгайтиришга доир расмлар чиздириш ва жисмоний қобилиятини мустаҳкамлаш учун турли мусобақа ва танловлар ташкил этиш, шу орқали уларни маънавий рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги мультфильмлар намойиш этиш ва турли ўйинлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий музейлар ва ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси билан боғлиқ маданият ва истироҳат боғларига экскурсиялар уюштириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) иккинчи босқичда (7 — 16 ёшдагилар) ўқувчиларнинг Ватанга муҳаббати ва садоқатини мустаҳкамлаш, она-юрт олдидаги фарзандлик бурчини юксак масъулият билан бажариш, уларда Қуролли Кучларимизга бўлган ижобий фикрларни янада кенгайтириш, ҳарбий хизмат нуфузини кўтариш, ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш каби эзгу ишларга даъват этилади. Бу босқичда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонамиз қаҳрамонлари ҳақидаги мақолалар, бадиий адабиётларни мутолаа қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта таълим муассасаларида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида маданий-маърифий тадбирлар, мавзули кечалар ва қўшиқ танловлари ташкил этиш, спектакллардан лавҳалар намойиш қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи ёшлар иштирокида «Ватанимни кўз қорачиғидек асрайман», «Юрт тақдири — менинг тақдирим» мавзуларида иншолар танловини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
соғломлаштириш оромгоҳларида «Темурбекнинг издошлари», «Ўзбекистон фарзандлари ботир бўлур» каби мавзуларда спорт мусобақалари ва тадбирлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мультфильмлар намойиш этиш ва уларнинг муҳокамасини ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларга буюк саркардаларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни киритиш, уларнинг жасорати, фидойилиги ва қаҳрамонликлари тўғрисида ёрқин мисоллар асосида ҳикоя қилиб бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Темурбеклар мактаблари, олий ҳарбий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг махсус гуруҳлари ва ҳарбий қисмларга экскурсиялар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлган юртдошларимиз билан учрашувлар ўтказиш, улар эришган ютуқ ва натижаларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари иштирокида «Темурбек ворислари» ҳарбий-спорт ўйинларини босқичма-босқич ташкил этишга алоҳида аҳамият бериш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) учинчи босқич (16 — 18 ёшдагилар) ёшларда Ватанга ва унинг ҳимояси учун муносиб хизмат қилишга руҳан ва жисмонан тайёрликни таъминлашга йўналтирилади. Мазкур босқичда юқоридаги вазифаларга қўшимча равишда қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш, ҳарбий хизматга нисбатан уларнинг мустақил фикри ва ижобий қарашларини шакллантириш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчи ёшларнинг назарий ва амалий билим ва кўникмаларини бойитиш мақсадида мудофаа ишлари бўлимлари ва ҳарбий қисмлар, ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда турли сермазмун ва қизиқарли тадбирлар ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий армиямиз учун жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизматнинг аҳамияти, Қуролли Кучларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бериб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
г) тўртинчи босқич (18 — 30 ёшдагилар) ёшларнинг жисмоний ва маънавий қобилияти, етакчилик кўникмалари ва интеллектуал салоҳияти, умумий ва профессионал малакасини ошириш, уларни ўз устида мунтазам ишлаш, соғлом ҳаёт кечиришга ундаш ва шунга эришишни назарда тутади. Ушбу босқичда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш талаб этилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёш авлодни ҳар томонлама етук, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юксак, ота-она ва Ватанига садоқатли инсонлар этиб тарбиялашнинг аҳамияти тўғрисидаги тасаввур ва билимларни янада бойитиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ватан ҳимоясига доимо тайёр бўлиш ва Қуролли Кучлар сафида хизмат бурчини ўтаётган ёшлар билан фахрланиш, конституцион бурч ва Ватанга қасамёдга содиқлик туйғуларини шакллантириш;
(15-банднинг «г» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизмат шароитларига мослашиш ва ҳарбий ихтисосликларни пухта эгаллаш, ҳар қандай қийинчиликка тайёр туриш, матонат ва жасорат фазилатларини мустаҳкамлаш, қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, давлат ва ҳарбий мулкни асраб-авайлаш кўникмаларини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жанговар тайёргарлик ва ҳарбий маҳоратни мунтазам ошириб бориш, ҳарбий жамоада қарор топган ўзаро ёрдам ва дўстона муносабатларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларнинг ўз танлаган касбини пухта эгаллаши ва етук мутахассис бўлиб етишиши учун яқиндан кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
китобхонликни кенг тарғиб этиш, жамиятда юксак маънавиятни қарор топтиришда бадиий асарларнинг роли ва аҳамиятини ёшлар онгига сингдириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
миллий мафкурамизга зид бўлган ёт ғояларга қарши танқидий қараш ва мафкуравий иммунитетни, ўзига ишонч, ҳушёрлик ва огоҳлик туйғуларини мустаҳкамлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ёшларда фаол ҳаётий позиция ва ўзининг мустақил фикр-мулоҳазаларини аниқ баён эта олиш, масъулиятни ҳис этиш, қатъий тартиб ва интизомга риоя қилиш фазилатларини шакллантириш, уларни қатъиятли бўлишга ўргатиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлиги ва мезонлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг самарадорлиги ушбу жараённинг баркамол авлод тарбиясига, ёшларнинг ватанпарварлик даражасига қай даражада ижобий таъсир этгани билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясидаги самарадорлик даражасини аниқлашнинг муҳим шарти ёшларда ватанпарварлик, ҳарбий бурч, жанговар анъаналарга содиқлик каби хислатларнинг реал ҳолатда янада ривожланиши ва такомиллашувига ижобий таъсир этадиган омилларни мунтазам равишда ҳисобга олиб, таҳлил этиб боришдан иборат.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг муҳим мезонларидан бири ўсиб келаётган ёш авлод олдига жамият томонидан қўйилган талаблар бу борада олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг маъно-мазмуни, шакл ва усуллари билан қай даражада мутаносиб экани билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-боб. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Мазкур Концепция ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг самарадорлигини ошириш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатлар, фуқаролик позицияси, Ватанни севиш ва уни кўз қорачиғидек асрашга қаратилган билим ва кўникмаларни ошириш учун услубий асос бўлиб хизмат қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Концепциянинг амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, миллий армиямиз сафларини замонавий билим ва профессионал малакага, мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан тўлдириб бориш имконини беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини амалга ошириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда мазкур ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг қўшма қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2018 йил март

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маҳалла» жамғармаси

2.

Умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари учун мўлжалланган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш, бунда буюк саркардаларнинг ҳаёти ва саркардалик маҳорати, жасорати ва қаҳрамонликлари ҳақидаги маълумотларни назарда тутиш.

2018 — 2020 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

3.

Мамлакатимизда Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва жамиятда ҳарбийлик касбига ҳурмат ва эътиборни янада кучайтириш мақсадида «маънавият соатлари»ни вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда тизимли ташкил этиш.

2018 йил ҳар ойда, махсус ишлаб чиқилган режа асосида

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, тегишли вазирликлар ва идоралар

4.

Ёзги оромгоҳлар тарбияланувчилари учун «Мен ҳарбий бўламан» машғулотларини ташкил этиш.

июнь-август

Касаба уюшмалари федарацияси, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

5.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини мард ва паҳлавон йигит бўлишга бўлган ҳавасларини оширишга ва она-юртга содиқ фарзанд бўлиш туйғуларини шакллантиришга қаратилган «Жалолиддин баҳодирлари номли спорт ўйинларини ташкил этиб бориш.

ҳар йили 1 июнь арафасида

Мактабгача таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

6.

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари иштирокида «Темурбеклар» ва «Бургутлар» ҳарбий спорт ўйинларини ташкил этиш.

ҳар йили

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Ўқувчи-ёшларни ҳар йили жойлардаги ҳарбий қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари ва Темурбеклар мактабларига экскурсияларини мунтазам ташкил этиб бориш режасини ишлаб чиқиш.

ҳар йили 1 декабргача

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

8.

Умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳарбий тайёргарлик синф хоналарини ташкил этиш, муассасалар спорт залларида жисмоний тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ўтказиш учун зарур шароитлар ҳамда тўсиқли йўлаклардан иборат спорт майдончаларини ташкил этиш.

2018 — 2020 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синф ўқувчилари учун чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ҳамда фан раҳбари ва ўқитувчилар штат бирликларини киритиш.

2018 йил 1 апрель

Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10.

Бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида, турли мусобақа ва танловларда ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар ҳамда уруш қатнашчилари, бошқа жанговар ҳаракатлар қатнашчилари иштирокида маҳаллаларда аҳоли ва ёшлар билан режали равишда учрашувлар ва давра суҳбатларини уюштириб бориш.

алоҳида режа асосида (ҳар бир маҳаллада ҳар чоракда камида бир маротаба)

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

11.

Республикамизнинг барча туманлари ва чегараолди ҳудудларида, истироҳат боғларида аҳоли, айниқса ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида қўшиқлар ва ҳарбий оркестр мусиқаларининг, шунингдек, қишлоқ, туман ва вилоят кўчалари бўйлаб ҳарбий бўлинмаларнинг ҳарбий оркестр жамоаси билан саф қўшиқларини мунтазам ижро этиб ўтишларини йўлга қўйиш.

мунтазам, алоҳида ишлаб чиқилган режа асосида

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ансамбллари ва ҳарбий оркестр ижодий жамоалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари аъзолари, фан, маданият ва санъат арбоблари, спорт вакиллари иштирокида чақирувга қадар ёшлар билан «Ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни» мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

ҳар йили 1 февралга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши

13.

Ҳудудларда тарихий ва қўшин турига оид қурол-яроғ ва аслаҳалар, ҳарбий техника кўргазмалари, тир ва турли ҳарбийлаштирилган аттракционлар жойлашган ҳарбий-ватанпарварлик истироҳат боғларини ташкил қилиш ва фаолиятини такомиллаштириб бориш.

2018 — 2020 йиллар давомида

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ҳарбий қисмларда ўтказиладиган жанговар тайёргарлик машғулотларига соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларнинг ҳарбий салоҳияти ва жанг қилиш санъати ҳақида мавзулар киритиш.

2019 йилдан бошлаб

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия

15.

Ўсиб келаётган ёш авлодда мардлик, жасурлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган бадиий, ҳужжатли, хроникали фильмлар, мультфильмлар, шунингдек турли электрон ўйинлар ишлаб чиқилишини ички дастур ва режаларга киритиш.

ҳар йили, ишлаб чиқилган режа асосида

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

16.

Ватанимиз мустақиллиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотирасини абадийлаштириш, айни кунда ўзининг масъулиятли ва шарафли бурчини муносиб адо этаётган Ватан посбонларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

ҳар йили 1 декабргача

Мудофаа вазирлиги, Миллий ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

17.

Мудофаа вазирлиги штат бирлиги доирасида Қуролли Кучлар медиа марказини ташкил этиш ҳамда мавжуд давлат ва нодавлат телеканаллари билан ҳамкорликда миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий касб мутахассисликлари, ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалалари ҳамда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига йўналтирилган ҳужжатли ва ўқув фильмлар, ижтимоий видеороликлар, қўшиқларга видеоклиплар тайёрлаб боришни йўлга қўйиш.

2018 йил 1 апрель

Мудофаа вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

18.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбийлик касби нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчилар эришаётган ютуқлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар уюштириш.

ҳар ойда

Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/140/0816-сон; 24.03.2020 й., 09/20/179/0350-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)