Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
«Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 23 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2607-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 25 июлдаги 7-сон «Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2607, 2014 йил 5 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 412-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
45-сон
Келишилган:
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқаруви раиси Т. ЖАЛИЛОВ
2018 йил 9 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 10/18/2607-1/0805-сон)