Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2018 05.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2607
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи, 05.08.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2607
Дата вступления в силу
11.08.2014
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буйруғи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2607]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2018 йил 12 февралдаги 45-сонли ««Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2607-1, 23.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сонли «Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳамда қоракўлчилик ширкат хўжаликларида чорва молларини бўрдоқига боқиш ишларини тартибга солиш мақсадида буюраман:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазир Ш. ТЕШАЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 25 июль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 25 июлдаги 7-сонли буйруғига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сонли «Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида бўрдоқига боқиш қоракўл қўйлар бош сонлари кўпайишини таъминлаган ҳолда сифатли гўшт, қоракўл тери ва қоракўлча етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Гўшт, қоракўл тери ва қоракўлча етиштириш учун бўрдоқига боқишга насл олиш учун яроқсиз она моллар ва қари наслдор қўчқорлар, насл олишга мўлжалланмаган 1 ёшдан ошган катта ёшли эркак ва ўстиришдаги ёш эркак қўзилар (эчкилар) ҳамда яроқсизга чиқарилган турли ёш-жинс гуруҳларига мансуб бошқа моллар ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Наслдор қўчқорлар ва насл олишга яроқли она моллар қоракўлчилик ширкат хўжалигининг асосий подадаги ҳайвонлари бўлиб, улар бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар»нинг (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) 4-бандига асосан, қоракўлчилик ширкат хўжалигининг асосий воситалари сифатида қайд қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Асосий пода таркибидаги наслдор қўчқорлар ва насл олишга яроқли она моллар ҳамда асосий пода таркибида бўлмаган, бироқ муайян ёшга етганда асосий пода таркибига ўтказилиб, насл сифатини яхшилаш ва насл олишда фойдаланиш мумкин бўлган ўстиришдаги наслдор қўчқорча ва ёш урғочи молларни бўрдоқига боқишга йўл қўйилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Асосий пода таркибидаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1401, 2004 йил 29 август) 8-бандига мувофиқ, чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг буйруғи билан Чорва молларини асосий воситалар таркибидан чиқариш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Комиссия таркибига қоракўлчилик ширкат хўжалиги раиси ёки унинг ўринбосари, тегишли мутахассислар (чорвашунос, ветеринар ва ҳ. к.), бош ҳисобчи (ҳисобчи), чорва молларини сақлаш вазифаси юклатилган шахслар ҳамда қоракўлчилик ширкат хўжалиги бошқарувининг таркибидан келиб чиққан ҳолда бошқа аъзолар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Комиссия қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ва бошқа зарур ҳужжатлардан фойдаланиб, асосий пода таркибидан чиқариладиган чорва молларини бевосита кўрикдан ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий пода таркибидан чиқариладиган чорва молларини бундан кейин асосий пода таркибида сақлаб туриш мумкин эмаслиги ёки иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш сабабларини (тўлиқ яроқсизлигини ҳисоблаб ёзиш, ёшига кўра қариш, даволаб бўлмайдиган касаллик ёки даволаганда ҳам насл бериш қобилияти ва наслининг сифати талабга жавоб бермаслиги оқибатида фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши, жароҳатли шикастланишлар, нуқсонлар, физиологик қариш) аниқлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли ҳолларда асосий пода таркибидаги чорва молларини насл олиш учун фойдаланиш муддатидан олдин яроқсизга чиқишида айбдор бўлган шахсларни аниқлайди, ушбу шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ёки улардан етказилган зарарни ундириб олиш бўйича таклифлар киритади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
асосий пода таркибидан чиқарилаётган чорва молларидан келгусида фойдаланиш йўналишларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Комиссиянинг чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш бўйича қарори мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатномада асосий пода таркибидан чиқарилаётган чорва моллари тегишли оила (жамоа) пудратлари бўйича гуруҳланиб, ҳар бирининг инвентарь рақами кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ҳамда Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва қоракўлчилик ширкат хўжалиги раиси томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси бош ҳисобчига (ҳисобчига), иккинчи нусхаси чорва молларини сақлаш вазифаси юклатилган шахсга, учинчи нусхаси маълумот учун ҳудудий қоракўл бирлашмасига тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ҳудудий қоракўл бирлашмаси таркибидаги бирор-бир қоракўлчилик ширкат хўжалигида бир йилда бир неча маротаба чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш ҳолатлари қайд этилса ёки асосий пода таркибидаги чорва моллари улушининг камайиши натижасида маҳсулот етиштириш ҳажми кескин камайиб кетиши мумкинлиги аниқланса, бирлашма раиси мазкур ҳолат сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Асосий пода таркибида бўлмаган ва насл олишга мўлжалланмаган эркак моллар қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг фармойишига асосан тўғридан-тўғри бўрдоқига боқишга ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Насл олишга мўлжалланмаган эркак молларни улар 1 ёшдан ошгандан кейингина бўрдоқига боқишга ўтказиш тавсия этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Муайян ёшга етганда асосий пода таркибига ўтказилиб, насл сифатини яхшилаш ва насл олишда фойдаланиш мумкин бўлган ўстиришдаги наслдор қўчқорча ва ёш урғочи молларни асосий пода таркибига кўчирмасдан бўрдоқига боқишга ўтказиш учун мазкур Низомнинг 5-6-бандларида белгиланган тартибда Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссияси ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссияси мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган вазифаларни амалга оширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссиясининг чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш бўйича қарори мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Чорва молларини бўрдоқига боқишни ташкил қилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Чорва молларини бўрдоқига боқиш қоракўлчилик ширкат хўжалигининг ўзида ёки шартнома асосида боқув турига мос муддатда семиртириб бериш учун марказлашган ҳолда бўрдоқига боқиш ташкил этилган бошқа ташкилотларда амалга оширилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Марказлашган ҳолда бўрдоқига боқиш ташкил этилган бошқа ташкилотларга шартнома асосида семиртириб бериш учун топширилган чорва моллари қоракўлчилик ширкат хўжалигининг балансидан чиқарилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Чорва молларини қоракўлчилик ширкат хўжалигининг ўзида бўрдоқига боқиш уларни бўрдоқига боқиш даври бошланган сана бўйича гуруҳларга ажратган ҳолда ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Чорва молларини бўрдоқига боқишни ташкил этишда етиштириладиган маҳсулот таннархи ва боқиш давомийлигини имкон қадар камайтириш мақсадида бўрдоқига боқишнинг яйлов-молхона усулини қўллаш тавсия этилади. Бунда чорва моллари бўрдоқига боқишнинг бошланғич даврида яйловларда, кучли озуқалар билан қўшимча равишда озиқлантирилган ҳолда яйратиб боқилади, бўрдоқига боқишнинг сўнгги даврида эса, молхонада боқилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Иқтисодий самарадорлик пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида гўшт ва қоракўлча олиш учун бўрдоқига боқиладиган қари она молларни бўрдоқига боқиш муддати 150 кундан ошмаслигини таъминлаган ҳолда озиқлантириш рациони жорий этилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Гўшт учун бўрдоқига боқиладиган турли ёш-жинс гуруҳларига мансуб чорва молларини бўрдоқига боқиш даври қоракўлчилик ширкат хўжалигида мавжуд шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда 75 кунгача белгиланиши мақсадга мувофиқ.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Турли сабабларга кўра яроқсизга чиқарилган наслдор қўчқор, қўчқорча ва барча яроқсиз ёш урғочи молларни бўрдоқига боқиш уларнинг соғлиғи бўрдоқига боқишдан ижобий натижаларга эришишга имкон беришини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Бўрдоқига боқиш якунига кўра, чорва молларининг камида 90 фоизи юқори семизлик даражасига етганда, бўрдоқига боқиш ишларидан кутилган иқтисодий самарадорликка эришилган ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг ҳисобини юритиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Бўрдоқига боқилаётган чорва моллари қоракўлчилик ширкат хўжалигининг балансида боқувдаги ҳайвонлар сифатида ҳисобга олинади. Боқувдаги ҳайвонларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Бўрдоқига боқиш ишларининг боришини қайд этиш ҳамда якуний таҳлилий ҳисоб учун бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг келиб тушиши, мавжудлиги ва чиқиб кетишини ҳисобга олиш бўйича Бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари юритилиши зарур.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтари кирим ва чиқим қисмларидан иборат бўлиб, чорва молларини сақлаш вазифаси юклатилган шахс (ферма мудири, пудратчи ва ҳоказо) томонидан ҳайвонларнинг ёш-жинс гуруҳлари бўйича бир нусхада юритилади. Боқилаётган чорва молларининг ҳаракатидаги ўзгаришлар мазкур дафтарга бошланғич ҳужжатлар асосида, ўзгариш юз берган сана, чорва молларининг бош сони ва уларнинг тирик вазни кўрсатилган ҳолда қайд этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Бўрдоқига боқилаётган чорва молларининг ҳаракатини ҳисобга олиш дафтаридаги маълумотларга асосан, ҳар ойнинг охирида бўрдоқига боқилаётган ҳайвонлар ҳаракати ва озуқа сарфи ҳисоблаб чиқарилади. Озуқа сарфи чорва молларининг ҳар бир гуруҳида боқиш тури (гўшт ёки гўшт-қоракўлча) бўйича ҳар ой якуни ва бўрдоқига боқиш даври бошидан ўсиб бориш тартибида алоҳида ҳисоблаб борилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Бўрдоқига боқиш якунлангач, бўрдоқига боқилган чорва молларининг подадан чиқиб кетишидаги молиявий натижаларни аниқлаш мақсадида, мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Бўрдоқига боқилган чорва молларининг подадан чиқиб кетишидаги молиявий натижалар ҳақида маълумотнома тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6-боб. Якуний қоида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Мазкур Низом Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси билан келишилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси раиси А. САЛИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2014 йил 25 июль
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш тўғрисида
‎ ____-сонли далолатнома


‎20___йил «____»____________ _________________________________

‎‎(қоракўлчилик ширкат хўжалигининг номи) ‎

‎‎Қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг 20__йил «___»_________ даги ___-сонли буйруғи билан ташкил этилган Чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш комиссияси томонидан ‎‎пудратига бириктирилган асосий пода таркибидаги чорва _____________________________ бошчилигидаги оила

‎‎(Ф.И.О.)

(жамоа) моллари кўздан кечирилиб, қуйидаги чорва молларини асосий пода таркибидан чиқариш лозимлиги аниқланди:

‎‎Инвентарь рақами

Ёши

‎‎Жинси

‎‎Боқилганлик даражаси

‎‎‏Дастлабки (тикланиш) қиймати‎

‎‏Жамғарилган эскириш суммаси

Тирик вазни, кг‎‎

Асосий пода таркибидан чиқариш сабаби ва кейинги фойдаланиш мақсади

ҳисоб маълумотлари бўйича

амалда

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Жами

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎‎‎‎Комиссия раиси:

_____________‎‎

_________‎‎

________________‎‎

‎‎(лавозими) ‎‎

‎‎(имзо) ‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎

‎‎Комиссия аъзолари:‎‎‎

_____________‎‎

_________‎‎

________________‎‎

‎‎(лавозими) ‎‎ ‎‎

‎‎(имзо) ‎ ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎

_____________

_________‎‎

________________‎‎

‎‎(лавозими) ‎‎ ‎‎ ‎‎‎

‎‎(имзо) ‎ ‎‎ ‎‎

‎‎(Ф.И.О.) ‎‎ ‎‎ ‎‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш тўғрисида
‎ ____-сонли далолатнома

‎ 20___йил «____»___________ __________________________________‎

‎‎‎ (қоракўлчилик ширкат хўжалигининг номи)

Қоракўлчилик ширкат хўжалиги раисининг 20___йил «____»___________ даги ____-сонли буйруғига асосан ташкил этилган Ўстиришдаги чорва молларини бўрдоқига боқишга ўтказиш комиссияси томонидан _____________________________ бошчилигидаги оила (жамоа) пудратига бириктирилган

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

ўстиришдаги чорва моллари кўздан кечирилиб, қуйидаги чорва молларини асосий пода таркибига кўчирмасдан бўрдоқига боқишга ўтказиш лозимлиги аниқланди:

‎Инвентарь рақами

Ёши‎‎‏

Жинси‎‎‎

‎‎‏Дастлабки (тикланиш) қиймати

Тирик вазни, кг‎‎

Бўрдоқига боқишга ўтказиш сабаби‎‎‏

ҳисоб маълумотлари бўйича амалда‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Жами

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎‎‎‎Комиссия раиси:

‎‎_________________

___________‎‎

_______________‎‎

‎‎‎‎(лавозими)

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎‎‎(Ф.И.О.)

‎‎‎‎Комиссия аъзолари:‎

‎‎_________________‎‎‎

___________‎‎

_______________‎‎

‎‎(лавозими) ‎‎‎ ‎‎

‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.) ‎‎

_________________‎‎

___________‎‎

_______________‎‎ ‎‎

‎‎(лавозими) ‎‎

‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қоракўлчилик ширкат хўжаликларида подага яроқсиз она моллар, наслли қўчқорлар ҳамда эркак қўзиларни (эчкиларни) бўрдоқига боқиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

‎‎Бўрдоқига боқилган чорва молларининг подадан чиқиб кетишидаги молиявий натижалар ҳақида
‎МАЪЛУМОТНОМА

Харажатлар‎‎

Кирим қилинадиган маҳсулотлар‎‎

ишлар тури ‎‎

қайд этиш учун асос бўлган ҳужжат рақами‎‎

харажатлар моддаси‎‎

сумма‎‎

қайд этиш учун асос бўлган ҳужжат рақами‎‎

маҳсулот номи‎‎

миқдори

нархи‎‎

сумма‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Жами:

‎‎

‎‎‎Жами:

‎‎
‎‎Қоракўлчилик ширкат хўжалиги раиси:

‎‎___________

‎‎____________________‎

‎‎(имзо) ‎‎

‎‎(Ф.И.О.)‎‎‎

‎‎‎‎Бош ҳисобчи (ҳисобчи): ___________‎‎

____________________‎

‎‎‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)‎‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 32-сон, 412-модда)