Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019 19.02.2018 йилдаги ПҚ-3541-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 13.11.2019
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мулкдорлар томонидан фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона, мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан назоратни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5868-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2019 йил 13 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикасини 2017 — 2021-йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида республикада хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқаришини янада кенгайтиришни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини чуқур модернизация қилиш, улар томонидан тайёрланаётган маҳсулотларнинг ички ва ташки бозорларда рақобатдошлигини ошириш имконини берадиган кулай шарт-шароитлар яратиш орқали улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Аввал хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш услуби ва ёндашувлари тубдан ўзгартирилди. Ишлаб чиқаришни, шу жумладан ишламаётган корхоналарда тиклаш ва ривожлантириш бўйича фаолият самарадорлигини ошириш «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорини ҳаётга татбиқ этиш борасидаги аниқ чора-тадбирлар 2017 йилда илгари фаолият кўрсатмаган ва тўла қувват билан ишламаган 1137 та корхонада тадбиркорлик фаолиятини қайта тиклаш, 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, ҳудудларда ўтказилган хатловлар бу борада чоралар кўрилгани ва давлат томонидан ёрдам кўрсатилаётганига қарамасдан, аввал хусусийлаштирилган 3 мингга яқин корхона ва объектлар мулкдорлари томонидан ўзларига тегишли бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан нооқилона фойдаланаётганидан далолат беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Идоралараро комиссиялар қарорларига мувофиқ инвестиция мажбуриятларини бажармаган 444 мулкдор мулкига нисбатан молиявий жарималар қўлланилиб, қиймати қарийб 12 млрд. сўмлик ставкалари оширилган ер ва мулк солиқлари ҳисобланди. Шунга қарамай, бўш турган ишлаб чиқариш майдонларнинг мулкдорларига таъсир кўрсатишнинг амалдаги механизми аввал хусусийлаштирилган ва қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкор жалб этиш бўйича кутилган натижани бермаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Мулкдорларнинг ўзларига тегишли бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш юзасидан масъулиятни кучайтириш, зарур инвестицияларни киритиш ва янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мунтазам равишда ўтказиладиган ялпи хатловлар асосида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини аниқлашда ҳамда биринчи навбатда, улар негизида тадбиркорлик фаолиятини тиклаш орқали улардан самарали фойдаланиш бўйича «йўл хариталарини» ишлаб чиқиш ишларини давом эттириш Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг муҳим вазифалари ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарор 2018 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмурадов, Бош вазир ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Ғуломов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 19 февраль,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3541-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сонли қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сонли қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«инвестиция лойиҳасининг мақоми тўғрисида, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасини мулкдор (унинг розилиги билан, бошқа ташаббус кўрсатувчилар, шу жумладан, ижарага олувчилар) томонидан тақдим этилганлиги ёки тақдим этилмаганлиги тўғрисида, шунингдек, лойиҳани амалга оширилганлиги ёки амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулосалар бериш».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 5-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«5. Белгилансинки, инвестиция лойиҳасини мулкдор (бошқа ташаббус кўрсатувчилар) томонидан тақдим этилмаганлиги ёки амалга оширилганлиги тўғрисида Идоралараро комиссия томонидан хулоса чиқарилгандан сўнг кейинги ойдан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик шахслар — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини кўллаётган мулкдорлари умумўрнатилган тартибдаги солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахслар — мулкдорлар ўзларига тегишли қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари учун мулк ва ер солиқларини икки баравар миқдорда, 6 ой ўтгандан кейин — беш баравар миқдорда, 12 ой ўтгандан кейин ва кейинчалик — ўн баравар миқдорда тўлайдилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
юридик ва жисмоний шахсларга — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорларига нисбатан қонун ҳужжатлари билан бериладиган солиқлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар қўлланилмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) иккинчи хатбошидаги «2» рақами «1» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) тўртинчи хатбошидаги «12» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
в) олтинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён эти:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«инвестиция лойиҳасини тақдим этганларга ёки уни амалга оширишни бошлаганларга — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳасини мулкдор (унинг розилиги билан, бошқа ташаббус кўрсатувчилар, шу жумладан, ижарага олувчилар) томонидан тақдим этилганлиги тўғрисида, шунингдек, уни амалга оширилаётганлиги тўғрисида хулоса Идоралараро комиссия томонидан берилган санадан кейинги календарь чорагидан бошлаб».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 7-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу қарорнинг 5-бандида назарда тутилган оширилган ставкали ва ошириб бориладиган коэффициентли солиқлар Идоралараро комиссиянинг қарори билан фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришга жалб этилмаган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларига нисбатан қўлланилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари тармоқ инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларнинг тармоғига кирадиган олдин хусусийлаштирилган корхонани тиклашни ҳисобга олишлари керак».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Янги таҳрирда баён этилган 1-илованинг 3-бўлими рус тилидаги матнда берилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 06/18/3541/0788-сон)