Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2591-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1.Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 3 майдаги 65-сон «Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2591, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 275-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 январь,
25-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 30 январдаги 25-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Қамоқ жазосига ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. Буйруқнинг номидаги ҳамда 1-бандидаги «Қамоқ жазосига ва озодликдан» деган сўзлар «Озодликдан» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. Иловада:
илованинг номидаги «Қамоқ жазосига ва озодликдан» деган сўзлар «Озодликдан» деган сўз билан алмаштирилсин;
муқаддимадан «қамоқ жазосига ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
1-банднинг учинчи хатбошисидан «ёки қамоқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2018 йил 29 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2591-1/0691-сон)