Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚҚА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан солиқларни ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолларини аниқлаш, солиққа оид жиноятлар ва қонун бузилишларининг олдини олиш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ва давлатга етказилган зарарни ундириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шу билан бирга, Департамент ва унинг жойлардаги органлари ишларининг натижадорлиги улар олдига қўйилган вазифаларга, биринчи навбатда «яширин» иқтисодий фаолиятни аниқлаш ва олдини олиш, хўжалик, молия-валюта соҳасида белгиланган қонун нормаларини бузиш йўли билан давлат манфаатларига етказилаётган жиддий зарарни аниқлаш бўйича қўйилган вазифаларга тўлиқ жавоб бермаяпти.
Департаментнинг ахборот-таҳлилий ишлари даражаси, қўлланилаётган таҳлил методлари замонавий талабларга жавоб бермайди. Кўп ҳолларда қонун ҳужжатларининг кўриниб турган бузилишлари аниқланмоқда. Айни бир вақтда жиддий жиноятларга олиб келаётган чуқур сабаблар эътибордан четда қолмоқда.
Солиқ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда қатъият етишмаяпти, солиқларни тўлашдан бош тортишнинг мавжуд механизмлари ва йўлларини аниқлашга доир ишлар етарли самара билан олиб борилмаяпти.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва солиқ органлари, Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилган.
Валюта соҳасида йўл қўйилаётган қонун бузилишлари ва жиноятлар фаолият доирасидан четда қолмоқда.
Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашишни янада кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) айлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори билан илгари тасдиқланган функцияларга қўшимча равишда, Департаментга ва унинг ҳудудий бўлинмаларига валютага оид жиноятларга қарши курашишни кучайтириш бўйича қуйидаги вазифалар юклансин:
хорижий валютада операцияларни амалга оширишда қонун бузилишларини аниқлаш, уларни бартараф этиш, олдини олиш ва профилактика қилиш;
хорижий валюта маблағларининг четга чиқиб кетиши механизмлари ва йўлларини, уларнинг ноқонуний айланишини, хорижий валютани сотиш бўйича мажбуриятлардан бош тортиш ҳолларини аниқлаш бўйича оператив-таҳлилий, қидирув ишларини ўтказиш;
республика ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан хорижий валютада иш ҳақи тўлаш ва ҳисоб-китоб қилиш ҳолларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш;
хорижий валютадаги тўловлар амалга оширилишининг қонунийлигини, валюта операциялари бўйича ҳисоб ва ҳисоботларнинг тўлиқлиги ва объективлигини текшириш;
норматив-ҳуқуқий базани, энг аввало валюта алмаштириш операциялари, шунингдек валюта маблағларини ноқонуний олиб келиш ва олиб чиқиб кетиш соҳасида қонун бузилишларининг олдини олиш ва профилактикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва таклифлар тайёрлаш;
амалдаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ўтказилаётган хорижий валютадаги операциялар тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, улар билан ишлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш;
валюта соҳасидаги қонун бузилишлари ва уларни содир қилган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлаштирилган ҳисобини юритиш ва маълумотларнинг компьютер базасини яратиш;
хорижий валютани сотиб олиш ва импорт-экспорт ҳамда воситачилик операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ валютага оид қонун бузилишларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан валютани тартибга солиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишни ва ахборотлар алмашишни амалга ошириш, бунда жиноий йўллар билан олинган даромадларнинг қонунийлаштирилишига (ҳалоллаб олинишига) қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ходимларнинг штатдаги умумий сони доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент тузилмасида 10 кишидан иборат;
Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тузилмасида 20 кишидан иборат бўлган валютага доир жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлимлари ташкил этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган функциялар бошқа минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаларининг солиқ ва валютага оид жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлимлари томонидан бажарилади.
4. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментининг ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаларининг, шунингдек туман (шаҳар) прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий ташкилий-штат тузилмалари 2, 2а, 3, 3а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:
валютага оид жиноятлар тўғрисидаги ишларни тергов қилишга ихтисослашган суриштирувчилар ва терговчиларни қайта тайёрлашни, тергов давомида ноқонуний валюта операцияларининг барча қатнашчиларини, энг аввало жиноий гуруҳларнинг ташкилотчиларини, шунингдек хорижий валютанинг ноқонуний айланиши молиявий манбалари ва йўлларини аниқлашга доир чора-тадбирлар кўришни таъминласин;
ташкил этилган бўлинмаларни юқори касб малакасига ва таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлган малакали кадрлар билан бутлашни бир ой муддатда таъминласин;
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича махсус комиссия тузсин.
Комиссия аттестацияни икки ой муддатда амалга оширсин, бунда ходимларнинг касб бўйича тайёргарлик даражасининг қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, уларнинг таҳлилий фикрлаш қобилиятини, шунингдек ишчанлик ва шахсий сифатларини танқидий баҳоласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентларга ягона марказлаштирилган компьютер ҳисобини юритиш учун зарур бўлган валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Департаментга тақдим этиш юклансин.
Бош прокуратура манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда валюта назорати органлари ва агентлари томонидан аниқланган қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
9. Бош прокуратура Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.
10. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 2003 йилги инвестиция дастурига Департаментда валюта соҳасидаги қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратишни киритсинлар.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Азизов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 ноябрь,
415-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июндаги 291-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузурида Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 2-бандда «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги» ва «Солиққа оид жиноятларни» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги», «солиқ ва валютага оид жиноятларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 5-бандда:
биринчи хатбошида «солиққа оид жиноятларни» ва «иқтисодий ва солиқ соҳасидаги» сўзлари тегишли равишда «солиқ ва валютага оид жиноятларни» ва «иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги ҳамда хорижий валюта айланиши соҳасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошида «биринчи навбатда» сўзлари чиқариб ташлансин, «иқтисодиёт ва солиққа оид» сўзлари «иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошида «иқтисодиёт ва солиққа оид» сўзлари «иқтисодиёт, солиқ ва валютага оид» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. 7-бандда:
олтинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 9, 10, 12-бандларда ва 14-банднинг биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. 1, 2, 2а, 3, 3а, 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. 6-иловада:
илованинг номланишида, 1-бандида ва иловада «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 182-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 18-сон, 147-модда, 27-сон, 250-модда)