Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018 28.11.2002 йилдаги 415-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.11.2002 йилдаги 415-сон
Дата вступления в силу
28.11.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2018
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ СОЛИҚҚА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
[Кўчирма]
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан солиқларни ва бюджетга бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолларини аниқлаш, солиққа оид жиноятлар ва қонун бузилишларининг олдини олиш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш ва давлатга етказилган зарарни ундириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, Департамент ва унинг жойлардаги органлари ишларининг натижадорлиги улар олдига қўйилган вазифаларга, биринчи навбатда «яширин» иқтисодий фаолиятни аниқлаш ва олдини олиш, хўжалик, молия-валюта соҳасида белгиланган қонун нормаларини бузиш йўли билан давлат манфаатларига етказилаётган жиддий зарарни аниқлаш бўйича қўйилган вазифаларга тўлиқ жавоб бермаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департаментнинг ахборот-таҳлилий ишлари даражаси, қўлланилаётган таҳлил методлари замонавий талабларга жавоб бермайди. Кўп ҳолларда қонун ҳужжатларининг кўриниб турган бузилишлари аниқланмоқда. Айни бир вақтда жиддий жиноятларга олиб келаётган чуқур сабаблар эътибордан четда қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашишда қатъият етишмаяпти, солиқларни тўлашдан бош тортишнинг мавжуд механизмлари ва йўлларини аниқлашга доир ишлар етарли самара билан олиб борилмаяпти.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва солиқ органлари, Молия вазирлиги ва унинг жойлардаги тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ишлари қониқарсиз йўлга қўйилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Валюта соҳасида йўл қўйилаётган қонун бузилишлари ва жиноятлар фаолият доирасидан четда қолмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашишни янада кучайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 ва 2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ходимларнинг штатдаги умумий сони доирасида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент тузилмасида 10 кишидан иборат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаси тузилмасида 20 кишидан иборат бўлган валютага доир жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлимлари ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган функциялар бошқа минтақаларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратуралари ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш бошқармаларининг солиқ ва валютага оид жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўлимлари томонидан бажарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
валютага оид жиноятлар тўғрисидаги ишларни тергов қилишга ихтисослашган суриштирувчилар ва терговчиларни қайта тайёрлашни, тергов давомида ноқонуний валюта операцияларининг барча қатнашчиларини, энг аввало жиноий гуруҳларнинг ташкилотчиларини, шунингдек хорижий валютанинг ноқонуний айланиши молиявий манбалари ва йўлларини аниқлашга доир чора-тадбирлар кўришни таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ташкил этилган бўлинмаларни юқори касб малакасига ва таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлган малакали кадрлар билан бутлашни бир ой муддатда таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича махсус комиссия тузсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссия аттестацияни икки ой муддатда амалга оширсин, бунда ходимларнинг касб бўйича тайёргарлик даражасининг қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, уларнинг таҳлилий фикрлаш қобилиятини, шунингдек ишчанлик ва шахсий сифатларини танқидий баҳоласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентларга ягона марказлаштирилган компьютер ҳисобини юритиш учун зарур бўлган валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Департаментга тақдим этиш юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош прокуратура манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда валюта назорати органлари ва агентлари томонидан аниқланган қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 32-модда)га 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Бош прокуратура Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда 2003 йилги инвестиция дастурига Департаментда валюта соҳасидаги қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларнинг ягона компьютер базасини яратишни киритсинлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Азизов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2002 йил 28 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
415-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–331-сон билан Қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 28 ноябрдаги 415-сон қарорига
5-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июндаги 291-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1-банднинг биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузурида Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4—6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 250-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иккинчи, учинчи ва бешинчи хатбошилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олтинчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. 8-банднинг иккинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларда «Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 9, 10, 12-бандларда ва 14-банднинг биринчи хатбошида «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. 14-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида «Солиққа оид жиноятларга» сўзлари «Солиқ ва валютага оид жиноятларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. 1, 2, 2а, 3, 3а, 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. 4 ва 4а-иловаларнинг номланишидаги «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илованинг номланишида, 1-бандида ва иловада «Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ҳузуридаги Солиққа оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 182-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 18-сон, 147-модда, 27-сон, 250-модда)