Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августаги 602-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сонли «Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон қарорига мувофиқ Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази томонидан ўқув курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш учун қўшимча шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 декабрь,
1002-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1002-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги 602-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 3-бандда:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига асосан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Марказга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига тушадиган маблағларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фонди маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш белгиланган тартибда харажатлар сметаларига ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаларига мувофиқ амалга оширилади».
3. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5. Белгилансинки, Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларига, тўлов манбаларидан қатъи назар, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва компенсация тўловлари шартлари татбиқ этилади».
4. 9-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Марказнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фондидан Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш учун маблағлар ажратиш»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1002/0448-сон)