Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2608-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 27 июлдаги 103-сон буйруғи (рўйхат рақами 2608, 2014 йил 8 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 33-сон, 424-модда) билан тасдиқланган Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 декабрь,
271-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 19 декабрдаги 271-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Маҳкумларни жазони ижро этиш муассасасига жўнатиш ҳамда уларни бир муассасадан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.».
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.».
4. 12-банддан «қамоқ уйидан,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2608-1/0444-сон)