ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 19 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2956]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 7-мб-сонли «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2956-4, 31.10.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. 2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 — 105-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 20 февралдаги 1-мб сонли қарори (рўйхат рақами 2956-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2956-1/0882-сон)
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон «2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2843, 2016 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 553-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сон «2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2843-1, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 870-модда).
3. Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 9 ноябрь,
6-мб-сон
Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат товарлари нархлари тўғрисида ҳисобот (1-илова)
Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот (2-илова)
Транспортда юк ташиш (узатиш) тарифлари тўғрисида ҳисобот (3-илова)
Алоқа хизмати тарифлари тўғрисида ҳисобот (4-илова)
Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар ва конструкциялар нархлари тўғрисида ҳисобот (5-илова)
Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши тўғрисида ҳисобот (6-илова)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 16 апрелдаги 3-мб сонли қарори (рўйхат рақами 2956-2, 03.05.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 10/18/2956-2/1150-сон)
Қурилиш ишларининг бажарилиши, қурилиш машина ва механизмларининг мавжудлиги тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (7-илова)
Тугалланмаган қурилиш ҳолати тўғрисида ҳисобот (8-илова)
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (9-илова)
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисида ҳисобот (10-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (11-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (12-илова)
Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот (13-илова)
Биржа фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (14-илова)
Товарлар сотиш ва қолдиқлар тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (15-илова)
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (16-илова)
Саноат корхоналарининг маҳсулот етказиб бериш ва моддий ресурсларни олишга шартномалар тузишининг бориши юзасидан ҳисобот (17-илова)
Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (18-илова)
(18-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 20 февралдаги 1-мб сонли қарори (рўйхат рақами 2956-1, 12.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2956-1/0882-сон)
2017 йил пахта хом-ашёси ҳосилининг қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот (19-илова)
Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (20-илова)
Канализация иши тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (21-илова)
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (22-илова)
Ёқилғи етказиш ва унинг келиб тушиш манбалари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (23-илова)
Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (24-илова)
Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимоти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (25-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (26-илова)
«Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ корхоналарининг электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (27-илова)
Табиий, суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича 2017 йил учун ҳисобот (28-илова)
Пахта хом ашёси хариди тўғрисида ҳисобот (29-илова)
Дон экинлари хариди тўғрисида ҳисобот (30-илова)
Пилла хариди тўғрисида ҳисобот (31-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (32-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (33-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (34-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (35-илова)
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот (36-илова)
Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот (37-илова)
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (38-илова)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича 2017 йил учун ҳисобот (39-илова)
Ерларни яроқли ҳолга келтириш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (40-илова)
Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (41-илова)
Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (42-илова)
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида 2018 йил учун ҳисобот (43-илова)
2017 йил учун меҳнат ҳисоботи (44-илова)
Меҳнат ҳисоботи (45-илова)
Меҳнат шароитлари аҳволи ва ишлаб чиқаришда шикастланганлик тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (46-илова)
Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот (47-илова)
Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида 2018 йил ноябрь ойи ҳисоботи (48-илова)
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (49-илова)
Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (50-илова)
Ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (51-илова)
Хусусий уй–жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (52-илова)
Автомобиль транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (53-илова)
Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот (54-илова)
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (55-илова)
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (56-илова)
|
___________________________________________________Транспорти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот1) (57-илова) | ||||
|
(трамвай, метрополитен, троллейбус) |
||||
Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (59-илова)
Қувур йўли транспорти хизматлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (60-илова)
Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот (61-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот (62-илова)
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (63-илова)
Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисобот (64-илова)
Мактабгача таълим муассасасининг 2018 йил 1 январига ҳисоботи (65-илова)
Умумтаълим муассасасининг 2018/2019 ўқув йили бошига ҳисоботи (66-илова)
2018/2019 ўқув йили бошига академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳисоботи (67-илова)
2018/2019 ўқув йили бошига олий таълим муассасасининг ҳисоботи (68-илова)
Мактабдан ташқари таълим муассасасининг 2018 йил 1 январига ҳисоботи (69-илова)
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болалар учун таълим муассасасининг 2017 йил учун ҳисоботи (70-илова)
Кутубхона фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (71-илова)
Фильмлар ишлаб чиқариш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (72-илова)
Музей фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (73-илова)
Театр фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (74-илова)
Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (75-илова)
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (76-илова)
Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (77-илова)
Ўзбекистон Республикасига келган ва кетган шахслар тўғрисида ҳисобот (78-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (79-илова)
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича 2017 йил учун ҳисобот (80-илова)
Спорт таълими муассасалари бўйича 2017 йил учун ҳисобот (81-илова)
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни бажарилиши ҳамда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (82-илова)
Инновация фаолияти тўғрисида 2017 йил ҳисоботи (83-илова)
Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида 2018 йил 1 январига ҳисобот (84-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича 2017 йил учун ҳисобот (85-илова)
Турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (86-илова)
Ногиронлиги бўлган шахслар ва ногиронлик сабаблари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (87-илова)
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (88-илова)
Ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрацепция тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (89-илова)
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (90-илова)
Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни оивга текшириш натижалари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (91-илова)
Профилактик эмлашлар тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (92-илова)
Ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация марказлари фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (93-илова)
Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (94-илова)
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (95-илова)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (95/1-илова)
Нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (96-илова)
Тижорат банки фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (97-илова)
Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (98-илова)
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (99-илова)
(99-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 30 майдаги 4-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2956-3, 23.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 10/18/2956-3/1388-сон)
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (100-илова)
Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (101-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи (102-илова)
Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлар тўғрисидаги 2017 йил учун ҳисобот (102/1-илова)
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (102/2-илова)
Экспорт-импорт тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (102/3-илова)
Оқова сувларни марказлаштирилган ҳолда чиқариб юборишни, ободонлаштириш ва ёритиш ишларини амалга оширувчи, аҳолига ва маиший-коммунал эҳтиёжларга сув, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув етказиб берувчи микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2017 йил учун ҳисоботи (102/4-илова)
Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (102/5-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисоботи (102/6-илова)
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи (102/7-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (102/8-илова)
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (102/9-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхонанинг 2017 йил учун ҳисоботи (102/10-илова)
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (103-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот (103/1-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот (103/2-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот (103/3-илова)
Эркин иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк, пахтачилик-тўқимачилик кластер таркибига кирувчи ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (103/4-илова)
Ўзбекистон Республикасига инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида ҳисобот (104-илова)
Республикадаги маданий мерос объектлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (105-илова)
(104-105-иловалар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 20 февралдаги 1-мб сонли қарорига (рўйхат рақами 2956-1, 12.03.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2956-1/0882-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2017 й., 10/17/2956/0429-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2956-1/0882-сон, 03.05.2018 й., 10/18/2956-2/1150-сон; 25.06.2018 й., 10/18/2956-3/1388-сон)