Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2843]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сонли «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2956, 19.12.2017 й.) асосан 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 — 115-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 4-мб-сон «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2728, 2015 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 583-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 5 май 2-мб-сон «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2728-1, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 220-модда).
3. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 1 ноябрь,
3-мб-сон
Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат товарлари нархлари тўғрисида ҳисобот (1-илова)
Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот (2-илова)
Транспортда юк ташиш (узатиш) тарифлари тўғрисида ҳисобот (3-илова)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Алоқа хизмати тарифлари тўғрисида ҳисобот (7-илова)
Харид қилинган асосий қурилиш материаллари, қисмлар ва конструкциялар нархлари тўғрисида ҳисобот (8-илова)
Манзилли инвестиция дастурига киритилган, ижтимоий соҳа объектлари қурилишининг бориши тўғрисида ҳисобот (9-илова)
Қурилиш ишларининг бажарилиши, қурилиш машина ва механизмларининг мавжудлиги тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (10-илова)
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисида ҳисобот (11-илова)
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (12-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (13-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (14-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот (16-илова)
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (17-илова)
Саноат корхоналарининг маҳсулот етказиб бериш ва моддий ресурсларни олишга шартномалар тузишининг бориши юзасидан ҳисобот (18-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот (20-илова)
Ёқилғи етказиш ва унинг тушиш манбалари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (21-илова)
Ёқилғи ва энергия келиб тушиши, сарфи ва қолдиқлари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (22-илова)
Нефть ва газ конденсатини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимоти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (23-илова)
Электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (24-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
2016 йил пахта хом ашёсини қайта ишлаш натижалари тўғрисида ҳисобот (26-илова)
«Ўзбекэнерго» АЖ корхоналарининг электр энергия манбалари ва тақсимоти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (27-илова)
Биржа фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (28-илова)
Бозорларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва моллари сотиш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (29-илова)
Товарлар сотиш ва қолдиқлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (30-илова)
Пахта хом ашёси хариди тўғрисида ҳисобот (31-илова)
Бошоқли дон хариди тўғрисида ҳисобот (32-илова)
Пилла хариди тўғрисида ҳисобот (33-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (34-илова)
Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (35-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот (36-илова)
Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (37-илова)
Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот (38-илова)
Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот (39-илова)
Ўрмон парвариши ишларини ўтказиш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (40-илова)
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (41-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Табиатни муҳофаза қилиш жорий харажатлари, атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (43-илова)
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича 2016 йил учун ҳисобот (44-илова)
Ерларни яроқли ҳолга келтириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (45-илова)
Овчилик хўжалиги фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (46-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(47-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Мактабгача таълим муассасасининг 2017 йил 1 январига ҳисобот (48-илова)
Умумтаълим муассасасининг 2017/2018 ўқув йили бошига ҳисобот (49-илова)
2017/2018 ўқув йили бошига академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳисобот (50-илова)
2017/2018 ўқув йили бошига олий таълим муассасасининг ҳисобот (51-илова)
Мактабдан ташқари таълим муассасасининг 2017 йил 1 январига ҳисобот (52-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болалар учун таълим муассасасининг 2016 йил учун ҳисобот (53-илова)
Кутубхона фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (54-илова)
Фильмлар ишлаб чиқариш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (55-илова)
Музей фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (56-илова)
Театр фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (57-илова)
Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (58-илова)
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (59-илова)
Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (60-илова)
Ўзбекистон Республикасига келган ва кетган шахслар тўғрисида ҳисобот (61-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (62-илова)
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича 2016 йил учун ҳисобот (63-илова)
Спорт таълими муассасалари бўйича 2016 йил учун ҳисобот (64-илова)
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни бажарилиши ҳамда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (65-илова)
Инновация фаолияти тўғрисида 2016 йил ҳисобот (66-илова)
Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида 2017 йил 1 январига ҳисобот (67-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича 2016 йил учун ҳисобот (68-илова)
Турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (69-илова)
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (70-илова)
Ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрацепция тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (71-илова)
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (72-илова)
Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни ОИВга текшириш натижалари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (73-илова)
Профилактик эмлашлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (74-илова)
Ногиронлар учун реабилитация марказлари фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (75-илова)
Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (76-илова)
Ногиронлик сабаблари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (77-илова)
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (78-илова)
2016 йил учун меҳнат ҳисоботи (79-илова)
Меҳнат ҳисоботи (80-илова)
Меҳнат шароитлари аҳволи ва ишлаб чиқаришда шикастланганлик тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (81-илова)
Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот (82-илова)
Ҳисобланган иш ҳақи миқдори бўйича ходимлар сонининг тақсимланиши тўғрисида 2017 йил ноябрь ойи ҳисоботи (83-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(84-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ишлаб чиқарилган (кўрсатилган) хизматлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (85-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (85/1-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(86-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Табиий, суюлтирилган газдан фойдаланиш бўйича 2015 йил учун ҳисобот (87-илова)
Сув қувури иншоотлари иши тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (88-илова)
Канализация иши тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (89-илова)
Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (90-илова)
Шаҳар аҳоли пунктларини ободонлаштириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (91-илова)
Ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (92-илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(93-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сонли қарорига (рўйхат рақами 2843-1, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 870-модда)
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (94-илова)
Автомобиль транспорти ва хўжалик автомобиль йўллари узунлиги тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (95-илова)
Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот (96-илова)
Умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти хизматлари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (97-илова)
Умумий фойдаланилмайдиган темир йўл транспорти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (98-илова)
______________транспорти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот1) (трамвай, метрополитен, троллейбус) (99-илова)
______________транспорти тўғрисида1) (ҳисобот трамвай, метрополитен, троллейбус) (100-илова)
Умумий фойдаланишдаги ҳаво транспорти хизматлари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (101-илова)
Қувур йўли транспорти хизматлари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (102-илова)
Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот (103-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида ҳисобот (104-илова)
Ахборотлаштириш воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (105-илова)
Алоқа воситалари ва хизматлари тўғрисида ҳисобот (106-илова)
Тижорат банки фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (107-илова)
Суғурта ташкилоти фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (108-илова)
Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот (109-илова)
Асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳамда бошқа номолиявий активлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (110-илова)
Ташкилот хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (111-илова)
Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (112-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг 2016 йил учун ҳисобот (113-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (113/1-илова)
Микрофирма ва кичик корхонанинг 2016 йил учун ҳисобот (113/2-илова)
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхона фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (113/3-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида микрофирма ва кичик корхоналарнинг 2016 йил учун ҳисоботи (113/4-илова)
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги микрофирма ва кичик корхонанинг 2016 йил учун ҳисобот (113/5-илова)
Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (113/6-илова)
Экспорт-импорт тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (113/7-илова)
Кичик қурилиш ташкилотлари ва микрофирмаларда мавжуд қурилиш машина ва механизмлар тўғрисидаги 2016 йил учун ҳисобот (113/8-илова)
Ёқилғи ва энергия сарфи тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (113/9-илова)
Объектлар, қувватларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига йўналтирилган инвестициялардан фойдаланиш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (113/10-илова)
Нотижорат ташкилотининг фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (114-илова)
Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот (115-илова)
Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот (115/1-илова)
Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот (115/2-илова)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 553-модда; 2017 й., 33-сон, 870-модда)