18.12.2017 йилдаги ПҚ-3438-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қора металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи металлургия корхоналари ишлаб чиқариш қувватларини хом ашё билан янада тўлиқ таъминлаш, шунингдек, иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланиш хамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларининг металл прокатига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш, уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини ошириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 2018 йилда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қора металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва фойдаланиш баланси 1-иловага* мувофиқ;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган қора металлар прокатини тайёрлаш ва сотиш баланси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилансинки, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини ажратиш (етказиб бериш) фақат биржа савдолари орқали, шу жумладан, аввал қабул қилинган қарорларда металл прокатини тўғридан тўғри шартномалар бўйича ҳамда белгилаб қўйилган нархларда етказиб бериш назарда тутилган объектлар орқали амалга оширилади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
биржа савдоларида сотилмаган қора металлар прокати ҳажмлари биринчи марта савдога қўйилган пайтдан бошлаб бир ой давомида биржа савдоларига такроран қўйилиши лозим, унга талаб бўлмаган тақдирда эса тўғридан тўғри шартномалар бўйича белгиланган тартибда экспортга сотилиши мумкин бўлади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзининг қуюв цехларига эга корхоналар томонидан қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, топшириш, шунингдек, фойдаланиш бўйича 2018 йилги прогноз топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси томонидан тасдиқланади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим ва тиббиёт муассасалари олдига қора металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш вазифаларини қўйиш тақиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши давомида ҳисобдан чиқариладиган жисмоний ва маънавий эскирган ускуналар хамда металл конструкциялари мажбурий тартибда «Ўзметкомбинат» АЖга қора металл парчалари ва чиқиндилари сифатида эркин (келишилган) нархларда топширилиши лозим бўлади.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июлдаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини сотиш, истисно тариқасида, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг асослантирилган таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган ҳажмларда тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа котировкаларининг ўртача нархлари асосида амалга оширилиши мумкин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга квартал давомида биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилмаган қора металлар прокатининг ҳажмлари биржа савдоларига мажбурий қўйилиши лозим.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси (А.С. Султонов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
икки ҳафта муддатда 1- ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқланган баланслар параметрларини ойма-ой бажариш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хар ой асосида тасдиқланган балансларнинг асосий параметрлари бажарилишини, зарур ҳолларда, металлургия корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини хом ашё билан янада тўлиқ таъминлаш хамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг металл прокатига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда тизимли мониторинг қилиб борсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан биргаликда хар чорак асосида, 3-иловага* мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси бўйича металл прокатининг ресурс базаси, уни ишлаб чиқариш ва сотиш йиғма кўрсаткичлари таҳлилларини ўтказиб, кейинчалик бу ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплексига тақдим этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикага олиб келинадиган металлургия хом ашёси (ТИФ ТН кодлари 2619, 7203, 7204, 7207, 7224) 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев ва «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 18 декабрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3438-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 07/17/3438/0424-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон; 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)