Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмалари томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа талабларини таъминлаш мониторингларини ўтказиш;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб бориш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда тасдиқланган Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси режалари асосида амалга оширилади.
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг:
бир ой муддатда туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ҳамда икки ой муддатда – ҳудудий ва республика конференцияларини ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ўтказишга доир ташкилий масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппарати, туман, шаҳар жамиятлари, шунингдек уларнинг ҳудудий бирлашмалари ижро этувчи аппаратларининг таъминоти:
аъзолик бадаллари;
мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ва ижтимоий буюртмалар;
халқаро молия ва бошқа институтлар, чет эл ташкилотлари грантлари;
ҳомийлик хайриялари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 667-сонли қарорига асосан бешинчи — ўнинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 09/25/667/0971-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа тушумлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши натижасида тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) томонидан олинган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига олиб қўйилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини сертификатлаш ва экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисида ахборот олишда зарур ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ўзбекистон Республикасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, санитария соҳасидаги қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларига риоя этилишини текшириш ишларига истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилсинлар;
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ўзларига қарашли лабораторияларда уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда синовдан ўтказсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Идоралараро кенгаш билан биргаликда 2003/2004 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда республиканинг барча таълим муассасалари дастурларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича махсус курсларни киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
адвокатлик идораларининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотларининг грантларини жалб этишда кўмаклашсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига уларнинг уставдаги вазифаларини ҳал этишда кўмаклашсинлар ҳамда Федерация марказий аппаратини, ҳудудий бирлашмаларни, туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларини бир ой муддатда:
ижара шартларида, ижара ҳақи ундирмасдан ва коммунал хизматларга имтиёзли тарифлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда хоналар билан;
ўз маблағлари ҳисобига мебель ва зарур техника воситалари билан таъминласинлар.
11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг туман, вилоят ва республика конференциялари кенг ёритилишини таъминласинлар;
телевидение ва радиоканалларда, даврий матбуот нашрларида «Истеъмолчи» рукни ташкил этилишини таъминласинлар, унда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятини, бу соҳадаги муаммолар ва камчиликлар ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, истеъмол маданиятини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича анъаналарни кенг ва мунтазам ёритиб боришни назарда тутсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 ноябрь,
414-сон
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ташкилий тузилмаси
* Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
| ** минтақалар |
жамиятлар: | |
|
туман |
шаҳар | |
| Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар: Андижон Бухоро Жиззах Қашқадарё Наманган Навоий Самарқанд Сирдарё Сурхондарё Тошкент Фарғона Хоразм Тошкент шаҳри |
15 14 13 12 14 12 9 17 9 14 15 16 10 11 |
2 3 2 1 1 1 2 2 3 1 6 4 1 |
| Жами: | 181 |
29 |
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ*
*) Доимий асосда ишлайдиган ходимларнинг умумий сони — 10 киши. Жамиятлар аъзолари ва иш ҳажми, шунингдек кириш ва ҳар ойлик аъзолик бадаллари кўпайишига қараб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси марказий аппарат ходимлари сонини қайта кўриб чиқиши мумкин.
**) Эксперт кенгашларда махсус билимларга эга бўлган, турли вазирликлар, идоралар ва илмий-тадқиқот институтларидан таклиф этилган мутахассислар қатнашадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Асосий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1015-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон)
2. Низом Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ( кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади)нинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, уни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини назарда тутади.
3. Жамғарма Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳузурида ташкил этилади.
II. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мақсади ва вазифалари
4. Жамғарма жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятининг иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларини, кафолатларини ҳамда рағбатлантирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш;
ҳаракатнинг самарали фаолият кўрсатишини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тадбирларнинг ривожлантирилишини ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.
III. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ҳайриялари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Жамғармага тушадиган маблағлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг махсус ҳисоб рақамида жамланади.
IV. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
8. Жамғарма маблағларидан фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолияти (тадбирлари) харажатларини маблағ билан таъминлашга қуйидаги мақсадли йўналишлар бўйича фойдаланилади:
жамоатчиликни ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда мониторинглар, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка доир материалларни эълон қилиш, шарҳлар, ўқув-услубий қўлланмалар, плакатлар, буклетлар, даврий нашрларни ишлаб чиқиш, оммавий-ахборот воситаларида чиқишларни, ахборотларни, семинарларни, давра суҳбатларини ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган бошқа тадбирларни ташкил этиш;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг энг яхши ишлаб чиқарувчиларини аниқлашга ва рағбатлантиришга йўналтирилган танловлар, викториналар, олимпиадалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
9. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 181-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда, 32-33-сон, 251-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 31-сон, 261-модда, 32-сон, 271-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1015/4174-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 24.10.2025 й., 09/25/667/0971-сон)