Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объекталаридан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сонли «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-бет) билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 декабрь,
987-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 декабрдаги 987-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
тўртинчи хатбошидаги «ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
««Нукус-фарм», «Зомин-фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарё-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирмайдиган (яланғоч қизилмиядан ташқари) ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар рўйхатига киритилган ёки кўрсатилган эркин иқтисодий зона қатнашчилари билан ёввойи ўсимликлардан тайёр фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ташкилотлари билан шартномалар мавжуд бўлганда — белгиланган тўловларнинг 50 фоизи миқдорида камайтириш»;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбошидаги «экстракт» сўзидан кейин «ва тайёр фармацевтика маҳсулотлари» сўзлари қўшилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «экстракт» сўзидан кейин «ва тайёр фармацевтика маҳсулотлари» сўзлари қўшилсин;
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 09/17/987/0421-сон)