Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1554-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2006 йил 11 мартдаги 274-В ва 30-сон «Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1554, 2006 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 97-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 ноябрь,
274-В-1-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 ноябрь,
176-сон
Келишилган:
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
2017 йил 27 ноябрь
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2017 йил 27 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1554-1/0387-сон)