LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 октябрдаги 494-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари деб эътироф этиш тўғрисидаги аризаларни бериш ва уларни кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3190, 30.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 декабрдаги 100-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 7-банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошиси «муҳри билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 21-банддан «, шунингдек уларсиз апелляция тўлиқ ва объектив кўрилиши мумкин бўлмаган бошқа масалалар ҳал қилинмагунга қадар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«38. Апелляция кенгашининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан беш иш куни ичида апелляция ёки ариза берган шахсга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади ҳамда Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.».