10.11.2017 йилдаги 901-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.11.2017 йилдаги 901-сон
Дата вступления в силу
14.11.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш, узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш, жисмонан соғлом, маънавий ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, мустаҳкам ҳаётий қарашларга эга ва Ватанга садоқатли ёшларни тарбиялаш, шунингдек демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Шу билан бирга, таълим соҳасига оид ислоҳотларда айрим ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг таълим жараёни тўлиқ қамраб олинмаган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежи (кейинги ўринларда коллеж деб аталади) фаолиятини мониторинг қилиш натижасида қонун ҳужжатларининг доимий равишда бузилишига йўл қўйилгани ва бунинг оқибатида коллеждаги муҳит ва ўқув-тарбия жараёни издан чиққани, жумладан:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кадрларни танлаш ва улар билан ишлаш амалиёти нотўғри ташкил этилгани, хусусан, ошна-оғайнигарчилик, уруғ-аймоқчилик ва мансабни суиистеъмол қилишга йўл қўйилгани, шунингдек, педагоглар қўнимсизлигининг юқорилиги ва уларнинг касб даражаси кескин пасайиб кетгани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижро интизомининг пасайгани, юқори идораларнинг топшириқлари ва кўрсатмаларини очиқчасига рад этиш, иш юритишга масъулиятсизлик билан ёндашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқув жараёнини ташкил этиш бўйича белгиланган тартибнинг қўпол бузилиши, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашишини назорат қилишдаги лоқайдлик, дарсларда узилишлар бўлишига ўқитувчиларнинг ўзлари сабаб бўлаётгани;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турли «фойдали» тадбирлар ўтказиш баҳонасида ноҳақ йиғимлар йиғилиши, раҳбарият, педагоглар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўзаро муносабатлар ёмонлашгани, ўқувчиларнинг билим даражаси асоссиз равишда ошириб баҳолангани, битирувчиларга дипломни расмийлаштириш ва топширишда белгиланган нормаларнинг бузилиши ҳолатлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хулқи бузуқ ўқувчилар билан алоҳида ишлашга юзаки ёндашилгани, ўқувчиларнинг маънавий ва интеллектуал фазилатларини, ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ота-оналар билан номигагина суҳбат ўтказилаётгани, ўқувчиларнинг маънавий ва интеллектуал сифатларини мустаҳкамлашда, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда ота-оналар томонидан коллежлар маъмуриятига ва педагоглар жамоасига ёрдамни ташкил этиш борасида ўзаро амалий ҳамкорликнинг йўқлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коллежнинг долзарб муаммоларини ҳал этишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида коллеж, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли органлар ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмаганлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коллеж бўлинмалари раҳбарлари ва педагоглар таркибининг малакасини, касбий ва маънавий-ахлоқий сифатларини ошириш масалалари юзасидан тизимли мониторинг олиб борилмаётганлиги аниқланди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коллеж раҳбариятининг ўқув, маънавий-маърифий ва тарбия ишларига, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, ватанпарварлик, юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришга масъулиятсиз муносабат оқибатида коллежнинг айрим ўқувчилари томонидан содир этилган оғир жиноят бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коллежда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Коллеж ва унинг раҳбариятининг фаолияти ўта қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Коллеж директори Н.С. Темирова хизмат бурчини қўпол равишда бузгани ва хизмат вазифаларини тегишли равишда мунтазам бажармагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ва махсус унвон — Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг «2-даражали адлия маслаҳатчиси» мартаба даражасидан маҳрум этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежи фаолиятини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Комиссияга қуйидаги вазифалар юклансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўрта махсус профессионал юридик маълумотга эга мутахассислар тайёрлаш бўйича коллеж фаолиятини ҳар томонлама, танқидий таҳлил қилиш, ўқув жараёнига педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳолатини баҳолаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, уларда намунали ҳуқуқий маданият ва онгни, юксак маънавий фазилатларни шакллантириш ишларининг ҳолатини таҳлил қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коллежнинг товар-моддий бойликларини инвентаризациядан ўтказишни ва молия-хўжалик фаолиятини ўрганишни ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коллежда таълим жараёнини замонавий шакл ва услублар, педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
коллежда юзага келган вазиятни соғломлаштириш ва ўрганиш давомида аниқланган хато ҳамда камчиликларнинг келгусида олдини олиш борасида коллеж раҳбарияти ва педагог кадрларига зарур услубий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йилда коллеж раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича методик тавсиялар ва зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Комиссия (Е. Каньязов) бир ой муддатда коллежнинг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказсин ҳамда коллежни замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малака, профессионал тайёргарлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдиришни таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Белгилаб қўйилсинки, коллеж ўрнатилган тартибда белгиланадиган мутахассисликлар ва касбларни ўз ичига олган «юриспруденция» йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими юридик кадрлари тайёрлайдиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Тошкент юридик коллежида ўқув жараёнини тубдан яхшилаш, ўқувчиларни ўқитиш сифатини, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, шунингдек, коллежнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда бир ой муддатда:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчиларда тизимли фикрлаш, иш юритиш кўникмаларини ривожлантириш, процессуал ҳужжатлар тузиш қобилиятини шакллантириш, чет тиллар бўйича ўқув юкламасини ошириш назарда тутилган ҳолда ва иш берувчиларнинг замонавий тенденциялари ҳамда эҳтиёжларини ҳисобга олиб, малака талаблари, коллеж ўқув режалари ва дастурларини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш самарадорлигини, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, уларда ватанпарварлик, Ватан тақдири ва келажагига масъуллик ҳамда дахлдорлик туйғусини шакллантириш ва ривожлантириш чораларини кўрсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Адлия вазирлиги:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТДЮУ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда Тошкент юридик коллежи ўқувчилари билимларини баҳолаш тўғрисидаги низомни, шунингдек, Тошкент юридик коллежининг янгиланган Уставини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, шунингдек, бошқа ташкилотларда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими юридик кадрларига бўлган эҳтиёжнинг чуқур ўрганилишини таъминласин ҳамда шу асосда келгуси ўқув йилларида ўқувчилар қабул қилишнинг истиқболли режаси тўғрисида таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, профессионал юридик маълумоти бўлишини талаб этадиган мутахассисликлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторини икки ой муддатда қайта кўриб чиқсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Тошкент юридик коллежига ушбу коллеж ўқувчиларининг амалиёт ўташини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Белгилансинки, ўқувчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб билан бир қаторда, ўқув интизоми ва коллеж ички тартиб-қоидаларини бузганлиги, шу жумладан семестр давомида узрсиз сабабларга кўра дарсларни 74 соатдан ортиқ вақт қолдиргани, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун ҳам коллеждан четлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги коллежга 2 та енгил, жумладан, битта бириктирилган ва битта навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг 11-бандининг амал қилиши ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейга, ТДЮУга қуйидаги ҳуқуқлар тақдим қилинган ҳолда, татбиқ этилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТДЮУнинг бюджетдан ташқари маблағлари (фақат ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмида тўлов-контракт асосида ўқишдан тушадиган тушумлар) ҳисобидан лицей учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек, лицей ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бюджетдан ташқари маблағлар (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан лицейга унинг ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун моддий ёрдам кўрсатиш.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.К. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 10 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
901-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежи фаолиятини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича комиссия
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Е.С. Каньязов

Адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори, Комиссия раиси

Ф.Х. Ризаев

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари — Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

Б.Р. Болиев

Адлия вазирлигининг Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

М.М. Маҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими (келишув асосида)

Ж.М. Турсагатов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази бошқарма бошлиғи

Д.М. Умаров

Тошкент давлат юридик университетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори

В.Е. Эргашев

Тошкент юридик коллежи директори вазифасини бажарувчи

Ш.О. Бобоқулов

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директори

М.Р. Тошов

Адлия вазирлиги Кадрлар бошқармасининг бўлими бошлиғи, Комиссия котиби

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 ноябрдаги 901-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент юридик коллежида ўқув жараёнини тубдан яхшилаш, ўқувчиларни ўқитиш сифатини, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш, шунингдек коллеж моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи ва уларни амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддатлари

Масъул бажарувчилар

I. Ўқув жараёнини тубдан яхшилаш, ўқитиш сифатини ошириш чора-тадбирлари

1.

Коллежнинг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш:

аттестациядан ўтолмаган шахслар билан меҳнат шартномасини бекор қилиш;

коллежни малакали бошқарув ва педагог кадрлар билан тўлдириш.

2017 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

2.

Тошкент юридик коллежининг янгиланган уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

3.

Коллежнинг «юриспруденция» йўналиши доирасида мутахассисликлар ва касбларни белгилаш.

2017 йил ноябрь

Адлия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

4.

2017/2018 ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб Тошкент юридик коллежи ўқувчиларининг билимини баҳолаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш.

2017 йил ноябрь-декабрь

ТДЮУ, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

5.

Ўрта махсус юридик маълумот бўлишини талаб этадиган мутахассисликлар рўйхатини кенгайтириш назарда тутилган ҳолда, Асосий хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг классификаторини қайта кўриб чиқиш.

2017 йил ноябрь-декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Тошкент давлат юридик университети

6.

Тегишли мутахассисликлар ва касбларни ҳисобга олган ҳолда, «юриспруденция» йўналиши доирасида ўқув режалари, дастурлари ва малака талабларини ишлаб чиқиш.

2017 йил декабрь

Тошкент давлат юридик университети, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент юридик коллежи

П. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш даражаси, ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш чора-тадбирлари

7.

Тошкент юридик коллежида Одоб-ахлоқ қоидалари, шунингдек, Ички тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил ноябрь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

8.

Коллежда кураторлик тизимини танқидий таҳлил қилиш ва қайта кўриб чиқиш, кураторларнинг ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан ишлаш бўйича самарали механизмини яратиш.

2017 йил ноябрь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

9.

Ўқувчиларнинг электрон ўқув ресурсларидан онлайн режимида фойдаланиши ва коллеж фаолияти ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида коллежнинг замонавий веб-сайтини ва ижтимоий тармоқларда саҳифасини яратиш.

2017 йил декабрь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

10.

Коллежнинг таълим ва спорт тўгараклари, ахборот-ресурс марказида ўқувчиларнинг билим олиши ва маданияти даражасини юксалтириш бўйича доимий мониторинг тизимини таъминлаш.

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

11.

Коллежда ўқувчилар мулоқот қилишининг замонавий шаклларини яратиш (баҳс-мунозаралар клублари, ўқувчиларни қизиқтирган мавзулар бўйича коллоквиумлар, шу жумладан тегишли мутахассисларни таклиф этган ҳолда).

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

12.

Коллеж бинолари ва ҳудудининг кўринарли жойларида билим олишга интилиш, ўз интеллектуал даражасини ошириш, адабий китоблар ўқишга қизиқиш ва турли ёшлар тадбирларини ўтказишга даъват этадиган тарғибот, шу жумладан хорижий тиллардаги материалларини (видеороликлар, плакатлар, буклетлар, флайерлар ва бошқаларни) тайёрлаш ва жойлаштириш.

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда

13.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ТДЮУ бошланғич ташкилотининг фаолларини коллеж ўқувчиларининг ҳуқуқий маданияти ва онгини, ижтимоий фаоллигини ошириш, адабий китоблар ўқишга қизиқтириш ва турли ёшлар тадбирларини ўтказиш мақсадида улар билан ишлашга жалб қилиш.

мунтазам

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда

14.

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент давлат юридик университети раҳбариятининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда муҳим масалаларни муҳокама этиш учун ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашувларини мунтазам ўтказиш.

ҳар чоракда

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда

III. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш чора-тадбирлари

15.

адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан коллеж учун ўқув-лаборатория ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари, енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш, шунингдек коллеж ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш.

заруратга кўра

Адлия вазирлиги, Тошкент юридик коллежи

16.

Коллежга 2 та енгил, жумладан, битта бириктирилган ва битта навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш.

2017 йил ноябрь

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

17.

Коллеж ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш учун ТДЮУнинг бюджетдан ташқари (режа-контракт) маблағлари ҳисобидан, шунингдек ТДЮУнинг бюджетдан ташқари (фақат ўқитишнинг базавий қийматидан ошадиган миқдори қисми бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумлар маблағлари ҳисобидан коллеж ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2017 йил декабрь

ТДЮУ, Адлия вазирлиги

18.

«Юриспруденция» йўналиши бўйича янги мутахассисликлар ва касблар очилиши муносабати билан коллеж штат жадвалини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил январь

Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи, Молия вазирлиги

19.

Тошкент юридик коллежини унинг талабномасига биноан Интернет тармоғига белгиланган тартибда улашни таъминлаш.

2018 йилдан бошлаб

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент юридик коллежи

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/901/0242-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон; 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)