07.11.2017 йилдаги 894-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.11.2017 йилдаги 894-сон
Дата вступления в силу
07.11.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 7 ноябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
894-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 ноябрдаги 894-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибининг 12-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг туристик визасида кўрсатилган муддатдан олдин келган тақдирда туристик визаларга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бюролари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтиш пунктларида тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат этилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«3. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар ўзларини қабул қилувчи ташкилотлар (вазирликлар, идоралар, мулкчилик шакллари ва фаолият туридан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар, хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат (ҳукуматга қарашли бўлмаган) нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади), шунингдек, хусусий ишлар бўйича уларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган шахсларни хабардор қилган ҳолда, хоҳишларига кўра меҳмонхона хизматлари — вақтинчалик яшаш бўйича хизматлар кўрсатиладиган жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалари ва комплекслари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмонхона уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар, санаторийлар ва бошқа объектларда, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортида), бошқа турар жойларда, шунингдек, даволаш муассасаларида яшайдилар»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларининг масъул шахслари томонидан ушбу талабнинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Хорижий фуқароларнинг амалда ҳисобга қўйилганлиги ички ишлар органлари томонидан автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида текширилади»;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қуйидаги мазмундаги 171-банд қўшилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«171. Қуйидагилар:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
сайёҳлик оператори томонидан ташкил этиладиган тур доирасида экскурсовод, гид ва/ёки йўриқчи-йўл бошловчи ҳамроҳлигида аҳоли пунктлари ташқарисига саёҳат амалга оширилганда, агар бундай тур муддати ёки унинг бир қисми 10 кундан ошмаса;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий фуқаролар томонидан сайёҳлик операторининг автотурини харид қилган ҳолда шахсий автомобилда, мотоциклда, велосипедда, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда саёҳат амалга оширилганда, сайёҳлик операторлари томонидан ички ишлар органларига автоматлаштирилган махсус электрон дастур ёрдамида сайёҳларнинг паспорт маълумотлари, ҳаракатланиш йўналишлари схемаси, саёҳат пайтида тўхташ (тунаш) жойлари кўрсатилган электрон шаклдаги рўйхати тақдим этилиши вақтинчалик пропискага тенглаштирилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2017 й., 09/17/894/0219-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)