Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 4 ИЮНДАГИ 197-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолиятнинг айрим турлари амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йил 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига улгуржи савдо фаолияти киритилсин.
2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда):
1-банднинг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «илова қилинаётган рўйхатга» сўзлари «Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 ноябрь,
380-сон
Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари
РЎЙХАТИ
Фаолият турининг номи
1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни сотиб олиш ва сотиш
2. Муҳр ва штамплар тайёрлаш
3. Меҳмонхоналар, отеллар ва кемпинглар ташкил этиш
4. Юридик шахсларга капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш
5. Лойиҳа, лойиҳа-конструкторлик фаолияти ҳамда лойиҳалар ва сметаларни экспертизадан ўтказиш
6. Нефть маҳсулотларининг барча турларини сотиш
7. Улгуржи савдо
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш (уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш ўринлари ташкил этмасдан донали таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизматлар бундан мустасно).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 50-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Технология жараёнлари ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларига, рақамли дастур билан бошқариладиган прецизион ва дастгоҳ асбоб-ускуналарининг радиоэлектрон аппаратларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
10. Телекўрсатувларни тарқатиш (трансляция қилиш) — кабель тармоғи бўйича телерадиодастурларни қайта трансляция қилиш тармоқларига хизматлар кўрсатиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатиш.
11. Биржаларда брокерлик фаолияти.
(9—11-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 декабрдаги 610-сон қарорига билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 52-сон, 523-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Автомобиль транспортида тижорат асосида шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш фаолияти.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 98-сон қарори билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарори билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 362-модда)
14. Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва сотиш
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 июлдаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 29-сон, 332-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Алкоголли маҳсулотларни сотиш.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрелдаги 2007 йил 85-сон қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 17-18-сон, 182-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Баҳолаш фаолияти.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 12 июндаги 128-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 24-25-сон, 224-модда)
17. Гўштли яримфабрикатларни саноат йўли билан қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, шунингдек колбаса маҳсулотлари, гўшт ва балиқ консерваларини саноат йўли билан ишлаб чиқариш.
18. Хом сутни саноат йўли билан қайта ишлаш ва сут маҳсулотлари (пастеризация қилинган сут, сливка, қаймоқ, творог, қатиқ маҳсулотлари), шу жумладан пишлоқ, бринза, мол ёғи, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланган барча турлари), қуруқ сут, музқаймоқ ва қуйилтирилган сут ишлаб чиқариш.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 июлдаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 29-сон, 332-модда)
(17 ва 18-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 7 мартдаги 58-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 111-модда)
19. Қуйидагилар:
маргарин ва майонез маҳсулотлари;
конфет ва шоколад (миллий ширинликлардан ташқари);
тухум кукуни;
минерал сувлар, шарбатлар ва салқин ичимликларнинг бошқа турлари (шиша идишда, пластик, асептик ва ноасептик ўрамларда);
шахсий гигиена буюмлари;
қурилиш материаллари (қўлда ва қўл асбоблари ҳамда кичик механизация воситаларидан фойдаланган ҳолда тайёрланадиган материаллардан ташқари);
мебеллар (бадиий халқ ҳунармандчилиги ва амалий-декоратив санъат буюмларидан ташқари) ишлаб чиқариш.
20. Полиэтилен хом ашёсини саноат йўли билан қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш.
21. Киновидеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва уларнинг прокати.
(19—21-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 июлдаги 190-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 29-сон, 332-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Янги импорт автомобилларни чакана савдода сотиш.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 560-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 174-модда; 2003 й., 5-6-сон, 50-модда; 2004 й., 52-сон, 523-модда; 2006 й., 22-сон, 194-модда, 36-сон, 362-модда; 2007 й., 9-10-сон, 84-модда, 17-18-сон, 182-модда; 2008 й., 24-25-сон, 224-модда; 2009 й., 10-11-сон, 111-модда, 29-сон, 332-модда, 52-сон, 560-модда)