Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2026 20.10.2017 йилдаги 856-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.10.2017 йилдаги 856-сон
Дата вступления в силу
23.10.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси хақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 282-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг устави ҳамда ҳақиқий аъзолари (академиклари) ва мухбир аъзоларини саралаш ва тасдиқлаш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонини ижро этиш, шунингдек, мамлакат илм-фани ривожини фаоллаштириш, халқаро даражадаги илмий натижаларга эришиш, фан ва технологияларнинг устувор йўналишлари бўйича етакчи илмий мактабларни қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотларда ворисийликни таъминлаш, олимлар фаолиятини рағбатлантириш ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари институтини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси икки ой муддатда зарур ташкилий ишларни ўтказсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низом талабларига қатъий риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг танлов асосида сараланиши ва тасдиқланишини амалга оширсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни танлов асосида саралашни ўтказиш муддатлари ва санаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, лекин кўпи билан икки йилда бир маротаба белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Йўлдошев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 20 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
856-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 856-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни танлов асосида саралаш (бундан буён — танлов) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси (кейинги ўринларда Фанлар академияси деб аталади) ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари) қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га танлов ўтказиш учун ўринлар биринчи навбатда республика учун янги ва истиқболли, халқаро даражада тан олинган илмий мактаблари шакллантирилган илмий йўналишларга ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га тегишли фан соҳалари илмий ихтисосликлари бўйича шакллантирилган квоталар миқдори Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда 1 ноябргача белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон оммавий ахборот воситаларида ва Фанлар академиясининг расмий веб-сайтида квоталар тасдиқлангандан сўнг уч кун муддатда жойлаштирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Эълонда танлов ўтказиш муддатлари ва жойи, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га тегишли фан соҳалари илмий ихтисосликлари бўйича квоталар миқдори, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларга қўйиладиган талаблар, шунингдек, ҳужжатлар рўйхати ва улар номзодини кўрсатиш учун зарур бошқа шартлар кўрсатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни илгари суриш ҳуқуқи Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)га уларнинг илмий мутахассисликларига тегишли ихтисосликлар бўйича, шунингдек, илмий- тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий-техник кенгашларига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар тегишли фан соҳасининг фақат битта илмий ихтисослиги бўйича кўрсатилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларга қўйиладиган талаблар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ номзоди кўрсатилган, республиканинг илмий тадқиқот ва олий таълим муассасаларида илмий фаолият билан машғул олимлар Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатиш жараёнида ва танловнинг барча босқичларида уларнинг сўнгги беш йил мобайнидаги илмий фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши ва камида сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон Республикасида доимий ишлаган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фан доктори илмий даражаси ва профессор илмий унвонига эга бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илм-фаннинг муайян соҳасида илмий жамоатчилик томонидан тан олинган, фанни шахсан ўзи ёки илмий ва илмий-техник муаммолар бўйича жамоа бўлиб ишлашда фаол иштирок этиш асосида эришган шахсий ютуқлари ҳамда салмоқли илмий натижалари билан бойитган олим бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўз йўналишида янги илмий мактаб ташкилотчиси ва раҳбари ёки мавжуд илмий мактабнинг ривожида бевосита иштирок этган бўлиши ва бу унинг фан номзодлари ёки фалсафа докторлари ҳамда камида икки фан доктори (тиббиёт фанлари учун — камида уч фан доктори) тайёрлаши билан тасдиқланган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жорий этилган ишланмаларга эгалиги ёки у раҳбарлик қилаётган ходимлар жамоаси эришган фан ютуқлари ишлаб чиқаришга жорий этилишида ҳамда амалиётда фойдаланилишида бевосита иштирок этган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий раҳбари эканлиги ёки сўнгги йилларда шу йўналишдаги илмий лойиҳаларга раҳбарликни амалга оширган бўлиши;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро илмий ҳамкорликдаги халқаро илмий лойиҳаларда илмий раҳбар бўлиши ёки уларнинг бажарилишида иштирок этиши.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Фанлар академиясининг хорижий аъзолигига номзод Фанлар академиясининг Умумий йиғилиши томонидан хорижий фуқаролар орасидан саралаб олинади ва қонунчиликка мувофиқ тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Танловнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни дастлабки саралаш илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан тегишли илмий ёки илмий-техник кенгашлар йиғилишларида очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ваколатга эга кворум — тегишли кенгаш рўйхатга кирган аъзолари таркибининг мажлисда иштирок этаётган камида 75 фоизи мавжуд бўлганда овоз беришда иштирок этган илмий ёки илмий-техник кенгаш аъзолари камида учдан икки қисмининг овозини тўплаган талабгорлар Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари танлов ўтказилиши ҳақида эълон берилган кундан бошлаб кечи билан 30 кун мобайнида Фанлар академиясига Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятини тавсифловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш учун тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари раҳбарлари Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар кўрсатиш жараёнининг холислиги ва тақдим этилаётган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгардирлар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод кўрсатиш учун тақдимномага қуйидагилар (2 нусхада) илова қилинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий ташкилотнинг номзоднинг танлов талабларига тўлиқ жавоб бериши ҳақидаги асосланган хулосаси ва танлов мезонларининг қоғоз ва электрон шаклда тўлдирилган ва тасдиқланган шакли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг таржимаи ҳоли;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, сурати билан;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
иш жойидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг камида сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат фаолиятини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фан доктори дипломи ва профессор аттестати нусхалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
илмий ишлар рўйхати (конференция тезислари бу ҳисобга кирмайди) ва нолга тенг бўлмаган импакт-факторли («Web of Science» халқаро маълумотлар базасига мувофиқ) хорижий нашрлардаги мақолаларнинг нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий патентларнинг нусхалари (агар мавжуд бўлса);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан тайёрланган фан номзодлари ва фалсафа докторлари рўйхати (авторефератларни илова қилган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан тайёрланган фан докторлари рўйхати (авторефератларни илова қилган ҳолда);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мазкур Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ, Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод томонидан фаннинг муайян соҳаси ривожига қўшилган ҳисса, фанни шахсий илмий ютуқлар ва халқаро аҳамиятга молик натижалар билан бойитилганлиги, шунингдек, унинг илмий-ташкилий фаолияти ҳақидаги давлат ва рус тилларидаги қисқача маълумотнома (кўпи билан 1 бет, сатр баландлиги 12 пт, Times New Roman шрифтида);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Фанлар академияси Президиуми тегишли илмий йўналишлар (фан соҳалари) бўйича танлов комиссияларини (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) Фанлар академияси Президиуми аъзолари, академиклар ва республиканинг тегишли илмий йўналиш бўйича фан доктори даражасига эга етакчи олимлари ҳисобидан ҳар бирининг таркиби 9 аъзодан кам бўлмаган миқдорда шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг тақдим этилган ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, мавжуд ахборотни таҳлил қилиш ва танлов комиссияларида кўриб чиқиш учун зарур материалларни тайёрлаш мақсадида Фанлар академияси Президиуми қарори билан танлов комиссиялари ҳузурида тегишли йўналиш бўйича фан докторлари ҳисобидан ҳар бири камида уч аъзодан иборат эксперт гуруҳлари тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Танлов қуйидаги уч босқичдан иборат бўлади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловнинг биринчи босқичида — танлов комиссиясининг эксперт гуруҳи Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод ҳақида келиб тушган ҳужжатларни танлов талаблари ва мезонлари, шунингдек, тегишли ихтисосликка мослиги юзасидан дастлабки тарзда кўриб чиқади ва экспертизадан ўтказади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловнинг иккинчи босқичида — ҳар бир Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзод тегишли танлов комиссияси йиғилишида илмий маъруза қилади ва танлов комиссияси талабгорнинг илмий-ташкилий фаолияти ва маърузасидан келиб чиққан ҳолда унга балл қўйиш орқали баҳо беради;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
танловнинг учинчи босқичида — Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни саралаш Мазкур Низомнинг 2-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни танлов асосида саралаш мезонларига мувофиқ, шунингдек, мазкур Низомнинг 9-бандига биноан уларнинг танлов комиссияси йиғилишида қилган, уларнинг асосий илмий ютуқларини, илмий-ташкилий фаолиятини акс эттирувчи ҳамда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг шахсий ҳиссасини тасдиқловчи илмий маърузасини ҳисобга олган ҳолда танлов комиссиялари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Фаннинг тегишли соҳаси бўйича энг кўп балл олган Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлар квотага мувофиқ овоз бериш рўйхатига киритиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Танлов комиссияси аъзолари таклиф этилган барча номзодлар учун кетма-кет овоз берадилар. Танлов тартиб-тамойили очиқ овоз беришни назарда тутади. Ваколатга эга кворум — танлов комиссияси рўйхатга кирган аъзолари таркибининг мажлисда иштирок этаётган камида 75 фоизи мавжуд бўлганда овоз беришда иштирок этган танлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпроқ овозини тўплаган номзодлар Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун сараланган деб ҳисобланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Агар тегишли фан соҳаси илмий ихтисосликлари бўйича Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг бирортаси ҳам танлов комиссияси томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра бундан буён ўтиш ва тасдиқланиш учун зарур миқдордаги овозни ололмаса, у ҳолда уларга ажратилган ўрин Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига навбатдаги танлов ўтказилгунгача бўш қолдирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Танлов комиссиялари Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун сараланганлар рўйхатини Фанлар академияси Президиумига тасдиқлаш учун тақдим этадилар. Айрим ҳолларда Фанлар академияси Президиуми, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун белгиланган квотадан четга чиқиб, республика илмий-технологик ва фан-таълим салоҳиятини ривожлантиришдаги алоҳида хизматларидан келиб чиққан ҳолда Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодлик учун сараланганлар рўйхатига киритиш учун қўшимча номзодларни тавсия қилиш ҳуқуқига эга.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни Фанлар академияси ҳақиқий аъзолигига тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Фанлар академияси Президиуми томонидан Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларнинг танлов комиссиялари томонидан ўтказилган саралашни инобатга олган ҳолда тавсия этилган рўйхати Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Фанлар академиясининг тасдиқланган ҳақиқий аъзолари (академиклари) рўйхати оммавий ахборот воситалари ва Фанлар академиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Фанлар академияси Президиуми мазкур Низомга мувофиқ Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га барча номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита жавобгардир.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низомга
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолари (академиклари)ни танлов асосида саралаш ва тасдиқлаш тартиби ҳақидаги Низомга
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзодларни танлов асосида саралаш мезонлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Танлов асосида саралаш мезонлари

Баллар

миқдори*

1.

Халқаро рейтинг**

30 баллгача

1.1.

рейтинг шкаласи 1 — 2

5 балл

рейтинг шкаласи 3 — 5

10 балл

рейтинг шкаласи 6 — 8

20 балл

рейтинг шкаласи 9 — 11

25 балл

рейтинг шкаласи 12 ва ундан юқори

30 балл

1.2.

Агар талабгорнинг рейтинги ноль бўлса, унинг илмий ишларни нашр этишдаги фаоллиги Web of Science халқаро маълумотлар базаси ёрдамида ҳисобланган импакт-факторлар йиғиндисига асосланган ҳолда қуйидагича баҳоланади:

импакт-факторлар йиғиндиси 5 гача

2 балл

импакт- факторлар йиғиндиси 5 — 10

3 балл

импакт- факторлар йиғиндиси 11 — 20

5 балл

импакт- факторлар йиғиндиси 21 ва ундан юқори

10 балл

2.

Web of Science халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли мақолалар билан ҳужжатли тарзда тасдиқланган энг салмоқли илмий натижалар

15 баллгача

2.1.

янги ҳодисанинг кашф этилиши

8 балл

2.2.

янги назариянинг яратилиши

4 балл

2.3.

бошқалар

3 балл

3.

Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш

15 баллгача

3.1.

икки нафар фан доктори

(тиббиёт йўналишлари учун — уч нафар фан доктори)

5 балл

3.2.

уч нафардан беш нафаргача фан докторлари (тиббиёт йўналишлари учун — тўрт нафардан тўққиз нафаргача фан докторлари)

7 балл

3.3.

Олти нафар ва ундан ортиқ фан доктори

(тиббиёт йўналишлари учун — ўн нафар ва ундан ортиқ

фан докторлари)

10 балл

3.4.

Бир нафардан беш нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (тиббиёт йўналишлари учун — бир нафардан тўққиз нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари)

2 балл

3.5.

олти нафардан тўққиз нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (тиббиёт йўналишлари учун — ўн нафардан ўн тўққиз нафаргача фан номзодлари ёки фалсафа докторлари)

4 балл

3.6.

ўн нафар ва ундан ортиқ фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (тиббиёт йўналишлари учун — йигирма нафар ва ундан ортиқ фан номзодлари ёки фалсафа докторлари)

5 балл

4.

Патентлар, монографиялар ва дарсликлар

10 баллгача

4.1.

биттадан учтагача хорижий патентлар

2 балл

4.2.

тўрт ва ундан ортиқ хорижий патентлар

4 балл

4.3.

биттадан учтагача Ўзбекистон Республикаси патентлари ёки муаллифлик гувоҳномалари

1 балл

4.4.

тўрт ва ундан ортиқ Ўзбекистон Республикаси патентлари ёки муаллифлик гувоҳномалари

2 балл

4.5.

хорижда нашр этилган битта монография ёки монографиялардаги боблар

1 балл

4.6.

хорижда нашр этилган икки ва ундан ортиқ монография ёки монографиялардаги боблар

3 балл

4.7.

Ўзбекистонда нашр этилган монографиялар ва дарсликлар

1 балл

5.

Илмий-техник фаолият натижаларининг жорий этилиши

10 баллгача

5.1.

яратилган технология, маҳсулот ва буюмларнинг биттадан тўрттагача лицензияларини сотиш

3 балл

5.2.

яратилган технология, маҳсулот ва буюмларнинг бешта ва ундан ортиқ лицензияларини сотиш

5 балл

5.3.

битта ишланманинг амалиётга жорий этилиши

2 балл

5.4.

икки ва ундан ортиқ ишланмаларнинг амалиётга жорий этилиши

3 балл

5.5.

тан олинган халқаро маълумотлар банкларини яратиш ёки бойитиш

2 балл

6.

Давлат мукофотлари ва халқаро мукофотлар

10 баллгача

6.1.

фахрий унвонлар ёки халқаро мукофотлар

6 балл

6.2.

орденлар ва медаллар

4 балл

7.

Танлов комиссияси мажлисида илмий маърузанинг баҳоланиши***

10 баллгача

Жами баллар

100

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Барча бандлар бўйича тўпланадиган баллар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим. Қўйилган балларнинг ҳаққонийлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президиуми шакллантирадиган танлов комиссиялари ҳузуридаги эксперт гуруҳлари томонидан текширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
** Олимларга унвонлар бериш ва уларни академия аъзолигига сайлаш учун дунёда уларнинг илмий ишларига ҳаволаларнинг даражасини кўрсатувчи рейтинглар шкаласи (Хирш индекси)дан фойдаланилади. Рейтинг холис, олимларнинг ўзлари иштирок этмаган ҳолда, Scopus, Web of Science ва Google Scholar каби халқаро маълумотлар базалари томонидан белгиланади. Олимнинг Хирш индексини текшириш учун энг қулай халқаро маълумотлар базаси Scopus бўлиб, у рўйхатга олишни талаб этмайди. Ҳар қандай олим, шунингдек, танлов комиссиялари ҳузуридаги эксперт гуруҳлари талабгорнинг рейтингини www.scopus.com/freelookup/form/author.uri веб-сайтида бир зумда баҳолаши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
*** Мазкур банд баллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзолиги (академиклиги)га номзоднинг маърузаси натижаларига кўра танлов комиссиялари томонидан қўйилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 09/17/856/0154-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)