Т/р | Ишларнинг номи | Ўлчов бирлиги | Асиллик даражаси тўлови миқдори, базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда |
Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш учун тўлов (асиллик даражасини белгилаш учун тўлов асиллик даражаси тўлов миқдорининг 80, тамғалаш учун 20 фоизни ташкил қилади) | |||
1.1. | Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари): | ||
олтин | дона | 2,76 | |
кумуш | дона | 0,59 | |
платина, палладий | дона | 2,67 | |
1.2. | Чет элда ишлаб чиқарилган ва юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари): | ||
олтин | дона | 6,43 | |
кумуш | дона | 1,83 | |
платина, палладий | дона | 6,43 | |
1.3. | Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси ва собиқ Иттифоқ рамзи туширилган асиллик даражаси тамға изларини қайта тамғалаш учун жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари): | ||
олтин | дона | 2,94 | |
кумуш | дона | 0,66 | |
платина, палладий | дона | 2,94 | |
1.4. | Қимматбаҳо металлдан ясалган соат корпуслари (шу жумладан ажралмайдиган браслети билан): | ||
олтин | дона | 11,95 | |
кумуш | дона | 2,94 | |
платина, палладий | дона | 13,60 | |
1.5. | Заргарлик ва бошқа буюмларнинг таркибида элементлар* сони 5 тадан ошса, асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш нархи икки баравар ошади. | ||
II. Музейлар томонидан тақдим этиладиган буюмлар таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлаш учун тўлов | |||
2.1. | 1 — 5 элемент мавжуд бўлган буюмларда: | ||
олтин, платина ва палладий | дона | 1,32 | |
кумуш | дона | 0,33 | |
2.2. | Буюмларнинг асиллик даражасини текшириш нархи буюм таркибида: | ||
6 тадан 15 тагача элемент* бўлганда — 2 баравар; | |||
16 тадан 50 тагача элемент* бўлганда — 3 баравар; | |||
51 тадан 100 тагача элемент* бўлганда — 4 баравар; | |||
100 тадан ортиқ элемент* бўлганда — 5 баравар кўпаяди. | |||
* Элемент — заргарлик ва бошқа маҳсулотларнинг таркибий қисми | |||
III. Техник экспертизадан ўтказиш учун тўлов | |||
3.1. | Қуйидагиларни: | ||
Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг ҳақиқийлигини, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари қалбакилигини, шунингдек, буюмларда ҳар хил тамға излари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш. | дона | 5,40 | |
3.2. | Асиллик даражасини аниқлаш: | ||
спектрометрда рентген-флуоресцентли усул билан; | дона | 18,20 | |
металл туридан қатъий назар, намуна тошида текшириш усули билан: | дона | 2,2 | |
3.3. | Қирраланган карат оғирлигидаги олмосларнинг (бриллиантлар) хусусиятларини аниқлаш (номланиши, оғирлиги, қиррасининг шакли, тозалик ва ранг гуруҳи): | ||
0,29 гача | 1 тош учун | 11,51 | |
0,30 дан 0,99 гача | 1 тош учун | 23,02 | |
1,00 дан 2,99 гача | 1 тош учун | 57,55 | |
3,00 дан 5,99 гача | 1 тош учун | 80,57 | |
6,00 ва юқори | 1 тош учун | 109,34 | |
3.4. | Қирраланган карат оғирлигидаги зумрад, ёқут, сапфир ва александритларнинг хусусиятларини аниқлаш, (номланиши, оғирлиги, қиррасининг шакли, тозалик ва ранг гуруҳи): | ||
0,29 гача | 1 тош учун | 5,75 | |
0,30 дан 0,99 гача | 1 тош учун | 17,26 | |
1,00 дан 2,99 гача | 1 тош учун | 34,53 | |
3,00 дан 5,99 гача | 1 тош учун | 63,30 | |
6,00 ва юқори | 1 тош учун | 86,32 | |
3.5. | Қирраланган ва қирраланмаган тошларнинг номланишини аниқлаш (қимматбаҳо тошлардан ташқари) | ҳар бир ном учун | 0,81 |
3.6. | Қирраланмаган қимматбаҳо ва бошқа тошларнинг номланиши ва оғирлигини аниқлаш | ҳар бир ном учун | 3,74 |
IV. Таҳлил ўтказилганлик учун тўлов | |||
4.1. | Заргарлик, ясама тиш қотишмалари ва бошқа қотишмаларда: | ||
купеляция усули билан олтинни аниқлаш (чеки билан) | 1 текширув | 58,82 | |
кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан) | 1 текширув | 32,99 | |
атом-эмиссия спекторометрида платина, палладийни аниқлаш | 1 текширув | 103,12 | |
4.2. | 4.2. Электролитлар, яхоб сув ва эритмаларда (суюқ олтинда): | ||
олтинни аниқлаш (сўнгги купеляция усули билан) | 1 текширув | 58,82 | |
кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан) | 1 текширув | 32,99 | |
атом-эмиссия спекторометрида платина, палладийни аниқлаш | 1 текширув | 103,12 | |
4.3. | Қопламалар, заргарлик крецлари, шлифлар ва шламларда: | ||
олтинни аниқлаш (сўнгги купеляция усули билан) | 1 текширув | 58,82 | |
кумушни аниқлаш (титрометрик усул билан) | 1 текширув | 32,99 | |
4.4. | Ёруғликни сезадиган турли кино-фото-рентген материаллар ва фиксаж эритмаларда: | ||
кумушни аниқлаш (титрлаш усули билан) | 1 текширув | 32,99 | |
4.5. | Рудалар, жинслар, концентрантларни эритиш усули билан асиллик даражасини текшириш: | ||
олтин ва кумушнинг асиллик даражасини текшириш | 1 текширув | 73,80 | |
олтин ва кумушнинг асиллик даражасини квартлаб текшириш | 1 текширув | 88,60 | |
платина гуруҳига кирувчи металларнинг асиллик даражасини жамлаш | 1 текширув | 57,53 | |
4.6. | Атом-эмиссия спектометрида 1 — 8 элемент бўйича миқдорий текшириш | 1 текширув | 103,12 |
4.7. | Намунадаги намликни аниқлаш | 1 текширув | 13,33 |
4.8. | Намуналарда қиздириш пайтидаги йўқотишларни аниқлаш | 1 текширув | 13,33 |
4.9. | Катализаторларда платинани спектрофотометрик аниқлаш | 1 текширув | 88,69 |
4.10. | Рентген-флуоресцент спектрометрда заргарлик саноати буюмлари, қотишмалари ва парчаларини миқдорий текшириш | 1 текширув | 18,20 |
4.11. | Рентген микроанализаторда бир нуқтада намунанинг (металл, қотишма, буюмнинг) кимёвий таркибини текшириш | 1 текширув | 84,09 |
4.12. | ICP-масс-спектрометрда намунадаги кимёвий элементлар таркибини миқдорий текшириш | 1 текширув | 258,80 |
V. Турли ишларни амалга ошириш | |||
5.1. | Пробир реактивларни тайёрлаш (уларни тайёрлашда ишлатиладиган қимматбаҳо металларни ҳисобга олмасдан): | ||
кислотали, тузли (олтин учун) | 1 миллилитр | 0,28 | |
хромпик (кумуш учун) | 1 миллилитр | 0,28 | |
Азот-кислотали кумуш (кумуш учун) | 1 миллилитр | 0,28 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.10.2017 йилдаги 819-сон
Дата вступления в силу
13.10.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш, таҳлиллар ўтказиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш учун асиллик даражаси тўлови миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилаб қўйилсинки, асиллик даражаси тўловидан келиб тушадиган маблағларнинг эллик фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси ихтиёрига ўтказилади ва улардан Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун мақсадли фойдаланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш (қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни текшириш ва тамғалаш, таҳлиллар ўтказиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш) учун асиллик даражаси тўловини тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
3. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари-резидентлари ва норезидентларидан асиллик даражаси тўлови ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Асиллик даражаси тўловини ҳисоблашда базавий ҳисоблаш миқдорининг фоизлари камайтирилиш тарафига бутун сон кўринишига келгунга қадар яхлитланган ҳолда сўмга ўгирилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
4. Асиллик даражаси тўловлари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банклари орқали Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
5. Ҳисобот даврида Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига тушган маблағлар уч банк куни давомида қуйидаги тартибда тақсимланиши керак:
50 фоизи — Асиллик даражасини белгилаш палатасининг моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида палата ихтиёрида қолдирилади.
6. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш ишлари тўрт сутка мобайнида амалга оширилади.
7. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш билан боғлиқ ишларни тезкор бажарганлик учун асиллик даражаси тўлови қуйидаги нисбатларда кўпаяди:
Асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш учун қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар катта миқдорда келиб тушган тақдирда, топширувчи билан келишилган ҳолда ушбу бандда кўрсатилгандан бошқа муддат белгиланиши мумкин.
8. Асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш ишларини бажариш учун номаълум металлдан ясалган буюмларни қабул қилишда асиллик даражаси тўлови хар бир буюм учун қуйидаги тартибда ундирилади:
9. Қимматбаҳо металларнинг таркибини аниқлаш жараёнида таҳлил учун олинган параллель намуналар тасдиқланган асиллик даражаси тўловига мувофиқ битта таҳлил сифатида инобатга олинади ва тўланади.
10. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимлари томонидан танлаб олинган материалларнинг назорат намуналарини текширганлик учун тўлов юридик шахслар томонидан шартнома асосида тўланади.
11. Ўлчовлар ўхшашлигига эришиш, турли лабораторияларда (ташқи назорат) бажарилган таҳлиллар натижаларидаги доимий тафовутларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида намуналарнинг кимёвий таҳлиллари натижаларининг аниқлик кўрсаткичларини бошқа ташкилот лабораториясида текшириш бўйича таҳлил ўтказилганлиги учун асиллик даражаси тўловлари тегишли ишлар учун назарда тутилган асиллик даражаси тўловининг икки баравари миқдорида тўланади.
12. Айнан битта намунанинг кимёвий таҳлил натижалари бўйича лабораториялар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш мақсадида кимёвий таҳлиллар натижаларининг аниқлик кўрсаткичларини мустақил лабораторияда текширишлар (арбитраж назорати) ўтказилганлиги учун асллик даражаси тўловлари тегишли ишлар учун назарда тутилган асиллик даражаси тўловининг уч баравари миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Асиллик даражасини белгилаш палатасининг таркибий тузилмалари учун ўтказиладиган таҳлил ва экспертизалар тўловсиз амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
14. Асиллик даражаси тўловининг тўлиқ ва тўғри ундирилганлиги учун жавобгарлик Асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражаси тўловини ундиришдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўғри ажратилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назорат қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
16. Асиллик даражаси тўлови назарда тутилмаган бошқа юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар учун тўлов шартнома асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Асиллик даражаси тўловини ундириш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмлар, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган материаллар ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан асиллик даражасини текшириш учун ихтисослаштирилган лабораторияларга юборилади. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардаги Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамға изларининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) техник экспертизадан ўтказишга юборилади. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан ўтказилган техник экспертиза учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда асиллик даражаси тўлови ундирилади. Зарур ҳолларда, Асиллик даражасини белгилаш палатаси қимматбаҳо металлардан ясалган тамға босилиши лозим бўлган заргарлик ва бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ўн кун муддатда асиллик даражаси тўлови ундирмасдан тамғалайди».
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Асиллик даражаси тўлови ва асиллик даражаси тўловини тўлаш тартиби тўғрисида» 2003 йил 27 майдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 42-модда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 22 январдаги 28-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 1-сон, 3-модда) иловадаги 5-банд.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 5 июндаги 156-қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 23-сон, 304-модда) 1-иловадаги 5-банднинг б) кичик банди.