30.09.2017 йилдаги 778-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.2017 йилдаги 778-сон
Дата вступления в силу
04.10.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги 3199-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2017 йилнинг 1 октябридан амалга киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 30 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
778-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 778-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПП-3199-сон қарорига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Олтин ва кумуш (кейинги ўринларда қимматбаҳо металлар деб аталади) қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмлар (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари деб аталади) ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) берадиган лицензияга эга юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар деб аталади) томонидан сотиб олинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қимматбаҳо металлар пластиналари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ ёки бошқа қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни (тилла ва кумуш) ўлчамли пластиналар ва гранулалар кўринишида давлат стандарти асосида ишлаб чиқаришни таъминлайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларига қимматбаҳо металларни сотиш механизми
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар тижорат банкларига ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган муддатларда ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда қимматбаҳо металларнинг керакли ҳажмларини кўрсатган ҳолда буюртманомалар тақдим этади. Бунда буюртманоманинг энг кам миқдори 100 граммдан кам бўлмаслиги зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банки заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи буюртманомани тақдим этишда «Лицензия» (www.license.uz) ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда унинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун амалдаги лицензиясини Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали орқали текширади ёки қабул қилинган буюртманомани ундаги маълумотларни қайд этган ҳолда алоҳида рўйхатга олиш дафтарига киритади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларнинг буюртманомада қайд этилган миқдорини сотиб олиш учун зарур маблағларни тижорат банкида ушбу Низомнинг 14-15 бандларига мувофиқ депозитга қўяди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Бош тижорат банклари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртманомаларидан келиб чиқиб, ҳар иш кунида соат 12:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) керакли миқдордаги қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун жамланган буюртманомаларни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Марказий банк бош тижорат банкидан жамланган буюртманомаларни олгандан кейин икки иш куни давомида ва сотиладиган қимматбаҳо металлар пластиналарининг ҳақиқий оғирлигидан келиб чиқиб, бош тижорат банкига тўлов ҳисоб-фактурасини тақдим этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Бош тижорат банки Марказий банк тўлов ҳисоб-фактурасини тақдим этган санадан икки иш куни давомида қимматбаҳо металлар учун тўловни тўлиқ амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бош тижорат банки тўловни амалга оширгандан сўнг Марказий банкка тўловни амалга оширган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар бўйича қимматбаҳо металлар миқдори, қимматбаҳо металлар пластиналарини қабул қилиш ваколати берилган эга моддий жавобгар шахс ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами) кўрсатилган ва тижорат банкининг қимматбаҳо бойликларни олиш учун ишончномаси илова қилинган хатни юборади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Марказий банк тўлови амалга оширилган тегишли миқдордаги қимматбаҳо металлар пластиналарини бош тижорат банкларига тақдим этади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Тижорат банклари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга уларнинг буюртманомалари асосида сотиб олинган қимматбаҳо металларни Марказий банкдан олинган кундан бошлаб беш кун давомида беради.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банклари қимматбаҳо металларни қонунчиликда белгиланган тартибда хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда транспортировка қилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Марказий банк ва бош тижорат банклари, шунингдек тижорат банклари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўртасида қимматбаҳо металларни сотиш бўйича операциялар алоҳида шартномалар асосида амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Қимматбаҳо металлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширилиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Марказий банк оғирлиги 100 грамм бўлган пластиналар шаклидаги қимматли металларни олдиндан тўлиқ тўлаш шарти билан миллий валютада сотади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қимматбаҳо металл баҳоси тижорат банки Марказий банкка буюртманомани тақдим этган кунда амал қилинган Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банк курси асосида унинг соф оғирлиги ва тижорат банкларида депозитга қўйилган маблағлар миқдори бўйича ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматбаҳо металл баҳоси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ҳисоб-китоблар асосида белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Тижорат банкининг талабига асосан депозитга қўйиладиган маблағ миқдори заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий банк тақдим этган ва қимматбаҳо металлар пластиналарининг аниқ оғирлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган тўлов ҳисоб-фактурасига асосан тўлдирилиши ҳамда қимматбахо металлнинг буюртма берилган миқдорини сотиб олишга етарли бўлиши керак. Депозитга қўйиладиган маблағ миқдорига ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ тижорат банкининг маржаси ва 17-бандига асосан Марказий банкка тўланадиган воситачилик ҳақи ҳам киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун депозитга қўйилган маблағ миқдори етарли бўлмаса, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси бекор қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Тижорат банклари қимматбаҳо металларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга сотади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда тижорат банклари қимматбаҳо металлар ҳисобини тегишли ҳисобварақларда юритади ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилардан сотиладиган қимматбаҳо металл қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда маржа олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тижорат банкларига «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖдан қимматбаҳо металларни (олтин ва кумуш) ўлчамли пластиналар кўринишида, шунингдек, 5 грамм оғирликдаги ва ундан оғир гранулаларни (қимматбаҳо металлар соф оғирлигига қайта ҳисоблаганда) Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонгги фиксинги асосида миллий валютада сотиб олиш ҳуқуқи берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Бундан ташқари, тижорат банклари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилардан сотилган қимматбаҳо металлар қийматининг 1 фоизи миқдорида воситачилик ҳақини ушлаб қолади ва кейинчалик ушбу воситачилик ҳақи Марказий банкка қимматбаҳо металлар пластиналарини ишлаб чиқариш (қайта ишлаш, транспортировка қилиш, сақлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖдан қимматбаҳо металлар мустақил сотиб олинган тақдирда, Марказий банкка қимматбаҳо металллар пластиналарини ишлаб чиқариш (қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун воситачилик ҳақи тўланмайди ва банк ихтиёрида қолади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ўз фаолиятини тўхтатганда, у ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган ва фойдаланилмай қолган қимматбаҳо металларни бошқа заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисига сотиш ҳуқуқига эга.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Давлат асллик даражасини белгилаш палатаси ва давлат солиқ хизмати органлари қонунчиликка мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиб олинган қимматбаҳо металлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилади (устав жамғармасида давлат улушига эга бўлмаган ёки камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно).
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган қимматбаҳо металлардан мақсадли фойдаланиш учун шахсан жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар учун қимматбаҳо металларни сотиш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

* Муддат қимматбаҳо металлар пластиналарини бош тижорат банкидан уларнинг ҳудудий филиалларига етказиб бериш учун сарфланадиган вақт эътиборга олинган ҳолда белгиланган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металлар пластиналарини сотиб олиш учун
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
буюртманома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга кейинчалик сотиш учун (банк номи *) томонидан қимматбаҳо металлар пластиналарини харид қилиш бўйича
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жамланган буюртманома
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

Т/р

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг номи

Лицензия рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати

Қимматбаҳо металл номи

Қимматбаҳо металл ҳажми

(граммда)

1.

2.

Жами (металл ҳажми)

Раҳбар

(Ф.И.О. имзо)

Бош бухгалтер

(Ф.И.О. имзо)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Жамланган буюртманома бош тижорат банки томонидан Марказий банкка юборилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қимматбаҳо металл қийматининг хисоб-китоби *
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. 1 грамм қимматбаҳо металлнинг баҳоси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
PG/UZS = ((P W / Y) * ECB) вергулдан сўнг икки касрли хонага қадар яхлитланади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда:

PG/UZS — бир грамм учун сўмдаги нарх;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
PW — Лондон қимматбаҳо металлар биржасидаги эрталабки фиксинг нархи (долл./тр.унц.);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Y — бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти (1 тройунцияси = 31,1035 грамм);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
E CB — 1 АҚШ доллари учун Марказий банкнинг сўмга нисбатан ўрнатилган курси.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Сотиб олинган қимматбаҳо металлнинг умумий қиймати қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
∑= (V* PG/UZS) вергулдан сўнг икки касрли хонага қадар яхлитланади
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
∑ — қимматбаҳо металл учун сўмда тўланадиган қиймат;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V — қимматбаҳо металлнинг граммдаги оғирлиги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
PG/UZS — бир грамм учун сўмдаги нарх.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Заргарлик буюмларини ишлаб чиқувчи буюртма берилган миқдордаги қимматбаҳо металл пластиналарини сотиб олишда тижорат банкига қимматбаҳо металл қийматининг 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда маржани ҳамда қимматбаҳо металл қийматининг 1 фоизи миқдорида воситачилик ҳақини тўлайди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/778/0053; 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон; 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)