Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПҚ-3818-сонли «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга зарур ускуналар ва бутловчи буюмлар, унга хом ашё ва материалларни импорт бўйича олиб кириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда рақобатдош юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш ҳамда ички бозордаги нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида:
1. 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб:
импорт божхона божи ставкалари 1-иловага* мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб 3-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Кўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 сентябрь,
ПҚ-3303-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 07/17/3303/0042-сон)