29.09.2017 йилдаги ПҚ-3301-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қарори
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, замонавий сервис хизматлари кўрсатиш, минтақадаги мавжуд табиий, ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларидан тўла-тўкис ҳамда самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш йўли билан Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрининг иқтисодий салоҳиятини комплекс ривожлантириш ва мустаҳкамлашни, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ва сифати янада оширилишини таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳолиси бандлигини таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
замонавий рақобатбардош саноат маҳсулоти, шу жумладан қурилиш материаллари, тикувчилик ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик, шу жумладан туячилик тармоғини янада ривожлантириш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани тобора ривожлантириш, муқобил энергия манбаларини татбиқ этиш лойиҳаларини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
аҳолининг уй-жой-маиший шароитларини яхшилашга, унинг соғломлаштириш ва маданий ҳордиқ чиқаришини ташкиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш, таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2017 — 2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи 2-иловага мувофиқ тузилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика ишчи гуруҳи (А.Ж. Раматов):
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ амалга оширилишини доимий назорат қилиш ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
кўрсатилган ҳудудлардаги аҳоли бандлиги бўйича тегишли уй-жой ва маиший шароитларни яратиш билан бирга кечиктирилмайдиган чора-тадбирлар амалга оширилиши ташкиллаштирилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муаммоли масалаларни мунтазам ўрганиб бориш ва уларни тезкорлик билан ҳал этишда амалий чоралар кўрилишини;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
зарур ҳолларда Дастурга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини ўн кун муддатда тасдиқласин, уларни молиялаштирилиш манбалари, масъул ижрочилари ва амалга ошириш муддатларини аниқ кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудларини комплекс ривожлантириш ҳамда аҳолисининг турмуш шароитлари сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирларини амалга оширишни ишончли ва барқарор молиялаштиришни таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳокимлигида Махсус жамғарма (кейинги ўринларда — жамғарма) ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Махсус жамғармани шакллантириш манбалари этиб куйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар йили «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан ажратиладиган маблағлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия эҳсонлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Махсус жамғармани шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманидаги Деҳибаланд, Сентоб, Темирковук, Қизилча, Гум ва Чўя аҳоли пунктлари ҳамда Зарафшон шаҳри ҳудудида 2017 йилнинг 1 октябридан 2028 йилнинг 1 январига қадар бўлган даврда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида (савдо ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари бундан мустасно) фаолият юритувчи янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинади ва якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини ҳудуд учун белгиланган энг кам ставканинг тўртдан бир қисми миқдорида тўлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чорвачилик ва туячилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектлари ижтимоий солиқдан озод қилинади;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини ҳудуд учун белгиланган энг кам ставканинг тўртдан бир қисми миқдорида тўлайди;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ушбу ҳудудларда рўйхатга олинган ва фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар муассислари томонидан олинган дивидендлар даромад (фойда) солиғидан озод қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган «Баркамол авлод» марказларидаги мактабгача таълим ташкилотларида, мусиқа ва санъат мактабларида болаларни ўқитиш учун ҳар ойлик ота-оналар тўлови республика бўйича ўрнатилган ҳажмнинг 50 фоизи миқдорида белгилансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Тижорат банкларига Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган лойиҳалар манзилли рўйхатига киритилган лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштиришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари томонидан мазкур кредитларни ажратишда уларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан 4 фоизгача суммада ошадиган харажатларини қоплашга Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия (ёрдам пули) берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида жойлашган фойдаланилмай бўш ётган давлат объектларини ушбу объектлар негизида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига янги иш ўринлари яратиш шарти билан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ўн йил муддатгача ижарага берилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Қизилқумцемент» АЖ, «Навоийазот» АЖнинг Томди туманида 1,5 минг бош туя ва 10 минг бош кўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекслари ташкил этиш, шунингдек, ушбу ҳудудларда маҳаллий аҳоли орасидан 1000 нафар кишининг иш билан кафолатланган тарзда қамраб олиниши учун «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК томонидан тикув машиналари харид қилинишини таъминлаш йўли билан ушбу ҳудудларда тикувчилик ва трикотаж буюмлар ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобил алоқа компаниялари билан биргаликда, заруратга қараб, алоқа билан таъминланмаган алоҳида ҳудудларда базавий станциялар ўрнатилишини ҳамда олис қишлоқлар ва овулларда рақамли телевидение тармоқлари хизмати кўрсатилишини ташкиллаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда ушбу ҳудудларда разведка қилинган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва уларни қайта ишлашни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрласин ҳамда Республика ишчи гуруҳига киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хайитов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 29 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПҚ-3301-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сон қарорига
1-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 — 2019 йилларда Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида кафолатланган иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Сарф-харажатлар

(млрд сўм)

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ ЯРАТИШ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ, ШУ ЖУМЛАДАН ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ҲАМДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Саноат соҳасида 144 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 4,7 мингтадан кўпроқ янги иш ўринларини яратиш.

681,4

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари, халқаро молия институтлари маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Навоий вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари

2.

Хизматлар ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида 154 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 932 тадан кўпроқ янги иш ўринларини яратиш.

47,9

3.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида 72 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 884 та янги иш ўринларини яратиш.

48,1

4.

Биринчи навбатда хорижий инвесторларни жалб қилиш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхона ташкил этиш.

Бизнес режага мувофиқ

Хорижий инвестициялар, ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари

2017 — 2019 йиллар

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ, Давлат геология қўмитаси, Навоий вилояти ҳокимлиги, тижорат банклари

5.

Корхоналарга тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун асбоб-ускуналарни тақдим этиш орқали уларда қўшимча иш ўринларини яратиш.

Шу жумладан:

Томди туманида — 50 та;

Учқудуқ туманида 250 та;

Конимех туманида 100 та;

Нурота туманида 100 та;

Зарафшон шаҳрида 500 та.

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК маблағлари

2018 йил
II чорак

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, «Ўзтўқимачиликсаноат» Уюшмаси, Навоий вилояти ҳокимлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Ушбу мақсадлар учун Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрида бинолар (ишлаб чиқариш майдонлари)ни ажратиш.

2017 йил
IV чорак

II. ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ, ШУ ЖУМЛАДАН ТУЯЧИЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, ЧОРВАЧИЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

6.

Томди туманида 1,5 минг бош туя ва 10 минг бош қўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплексларини ташкил этиш.

Бунда туя ва майда шохли ҳайвонларни четдан, жумладан қуйидагиларни ташкил этиш орқали олиб келиш:

500 бош туя ва 3000 бош қўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси;

4,0

«Қизилқумцемент» АЖ маблағлари

2017-2018 йиллар

«Қизилқумцемент» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги

500 бош туя ва 3000 бош қўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси;

4,0

«Навоийазот» АЖ маблағлари

«Навоийазот» АЖ, Навоий вилояти ҳокимлиги

500 бош туя ва 4000 бош қўй боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси.

4,5

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК маблағлари

2017-2018 йиллар

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК, Навоий вилояти ҳокимлиги

7.

Четдан олиб келинган 1000 бош туяларни агрофирмалар орқали сотиб олиш учун аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш.

10,0

АТ Халқ банки маблағлари

2017-2018 йиллар

АТ Халқ банки, Навоий вилояти ҳокимлиги

8.

Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг сув таъминотини 87 та янги сув қудуқларини қазиш орқали яхшилаш.

Ҳисоб-китобларга мувофиқ

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилмалар маблағлари

2018-2019 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

III. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ, МУҲАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ИНФРАТУЗИЛМАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

9.

51,6 км йўлни капитал таъмирлаш, 54,12 км йўлни жорий таъмирлаш.

27,5

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, Республика йўл жамғармаси маблағи

2017 — 2019 йиллар

Навоий вилояти ҳокимлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси. Республика йўл жамғармаси

10.

Айрим ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш. Ҳудудларнинг аҳоли пунктларини боғловчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш қилиш режасини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган режага мувофиқ автомобиль йўлларини таъмирлаш ва қуриш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Республика йўл жамғармаси, республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Республика йўл жамғармаси, Навоий вилояти ҳокимлиги

11.

Дагистов, Холмурод, Момиқчи аҳоли пунктларини, шунингдек фосфорит заводи ҳудудини мобиль алоқа тармоғи билан қамраб олишни таъминлаш:

12 км оптик толали алоқа линиясини қуриш;

паст кучланишли 34 та рақамли телеузаткичларни ўрнатиш.

3,2

Мобиль алоқа операторлари, «Ўзбектелеком» АК

2017 — 2019 йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

12.

Ҳудудларнинг электр узатиш линиялари тармоғини қуриш ва модернизация қилиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

«Ўзбекэнерго» АЖ ва маҳаллий бюджет маблағлари

2017-2018 йиллар

«Ўзбекэнерго» АЖ,
Навоий вилояти ҳокимлиги

13.

Муқобил энергия манбаларини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан қуёш ва шамол энергияси асосида энергия тизимларини ривожлантириш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

«Ўзбекэнерго» АЖ маблағлари, ташаббускорларнинг ўз маблағлари, халқаро молия институтлари маблағлари

2017 — 2019 йиллар

«Ўзбекэнерго» АЖ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Навоий вилояти ҳокимлиги

14.

86,9 км сув қувурлари тармоғини қуриш.

17,2

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, «Тоза ичимлик суви» жамғармаси маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Навоий вилояти ҳокимлиги

15.

46 та умумтаълим мактаби ва 28 та мактабгача таълим муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда уларни реконструкция қилиш.

74,4

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги. Иқтисодиёт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

16.

Мактабларни қозоқ тилидаги ўқув материаллари ва китоблари билан таъминлаш ҳамда ўқитувчилар билан бутлаш.

0,1

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги,Иқтисодиёт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

17.

Томди агроиқтисодиёт коллежи негизида 100 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб-интернатни ташкил этиш.

0,1

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2018 йил
II чорак

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

18.

19 та соғлиқни сақлаш муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда уларни реконструкция қилиш.

31,0

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

IV. ҲУДУДНИНГ ҲАЙВОНОТ ВА ЎСИМЛИК ДУНЁСИ НОЁБ ТУРЛАРИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ ВА УЛАРНИНГ СОНИНИ КЎПАЙТИРИШ ОРҚАЛИ ЭКОТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

19.

Ҳудудларнинг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ноёб турларини сақлаб қолиш ва уларнинг сонини кўпайтиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари

2017-2018 йиллар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Навоий вилояти ҳокимлиги

20.

Туристларни жалб қилиш учун зарур инфратузилмани ташкил қилган ҳолда экотуризмни ривожлантириш, меҳмон уйлари (ўтовлар)ни ташкил қилиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари

2017-2018 йиллар

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ,

«Ипотека банк» АТИБ, «Асака» АТБ

21.

Ов фаолиятини ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани шакллантириш.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банклари кредитлари

2017 — 2019 йиллар

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Навоий вилояти ҳокимлиги

22.

Айрим ҳудудларнинг диққатга сазовор жойлари ва туристик салоҳиятини телевидениеда ёритиш.

2018 йил
I чорак

Миллий телерадиокомпания, Навоий вилояти ҳокимлиги

V. АЙРИМ ҲУДУДЛАРНИНГ БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИСИНИ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА БОШҚА МУТАХАССИСЛИКЛАРГА ЎҚИТИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

23.

Банд бўлмаган аҳолини ҳунармандчилик ва бошқа мутахассисликларга ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.

0,1

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

24.

Ҳар йили 500 нафар банд бўлмаган аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш.

0,6

Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари

2017 — 2019 йиллар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги ПФ-5383-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3301-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастур параметрларини бажаришни таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ижроия ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ТАРКИБИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа

1.

А.Ж. Раматов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси, республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

К.Б. Турсунов

Навоий вилояти ҳокими, республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

С.Х. Бекенов

иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, республика ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

4.

А.А. Хаитов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

5.

А.К. Шадманов

соғлиқни сақлаш вазири

6.

У.И. Иноятов

халқ таълими вазири

7.

А.Я. Ҳайдаров

молия вазирининг биринчи ўринбосари

8.

Д.А. Назармухамедов

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Т.А. Ишметов

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

10.

Б.Р. Парпиев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

11.

А.А. Абдувалиев

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси

12.

Б.Т. Қўчқоров

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси

13.

Р.А. Гулямов

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

14.

А.Х. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

15.

А.Х. Тўхтаев

қурилиш вазири

16.

К.С. Санақулов

«Навоий кон-металлургия комбинати» ДК бош директори

17.

У.М. Мустафоев

«Ўзбекэнерго» АЖ раиси

18.

А.С. Мустафаев

«Ўзтрансгаз» АЖ раиси

19.

М.Ю. Файзиев

«Ўзнефтмаҳсулот»АЖ раиси

20.

Д.С. Азимов

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари

21.

Б.К. Зарипов

«Ўзқурилишматериаллари» АЖ раиси

22.

М.Б. Жуманиязов

Вазирлар Маҳкамаси АТД мудири, республика ишчи гуруҳи котиби

23.

лавозим бўйича

тижорат банклари (АТ Халқ банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Ипотека банк» АТИБ, «Асака» АТБ) раҳбарлари

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ. Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 07/17/3301/0040; 20.03.2018 й., 06/20/5383/0980-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)