Фаолият турлари | Сиғими (йўловчи ўрни ва юк кўтариш қуввати, тонна) | Автомототранспорт воситасининг | |
1) йўловчиларни шаҳарда ташиш | автобуслар | 14 ўрингача | 1,0 |
14 ўриндан ортиқ | 2,5 | ||
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 8,0 | |
енгил автомобиллар | 4 ўрингача | 2,0 | |
4 ўриндан ортиқ | 3,5 | ||
2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш | автобуслар | 19 ўрингача | 2,0 |
19 ўриндан ортиқ | 4,0 | ||
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 8,0 | |
енгил автомобиллар | 4 ўрингача | 2,0 | |
4 ўриндан ортиқ | 3,5 | ||
3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш | автобуслар | 30 ўрингача | 6,0 |
30 ўриндан ортиқ | 16,5 | ||
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 19,5 | |
енгил автомобиллар | 1 та транспорт воситаси учун | 5,5 | |
4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш | автобуслар | 12 ўриндан ортиқ | 28,0 |
микроавтобуслар | 1 та транспорт воситаси учун | 22,0 | |
енгил автомобиллар | 1 та транспорт воситаси учун | 7,0 | |
5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш | 3,5 тоннагача | 1,0 | |
3,5 тоннадан | 2,5 | ||
10 тоннадан | 4,0 | ||
16 тоннадан ортиқ | 5,5 | ||
6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш | 3,5 тоннагача | 2,0 | |
3,5 тоннадан | 4,0 | ||
10 тоннадан | 5,5 | ||
16 тоннадан ортиқ | 7,0 | ||
7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш | 1 та транспорт воситаси учун | 7,0 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2017 йилдаги 739-сон
Дата вступления в силу
25.09.2017
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармонини ижро этиш ҳамда автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташишни лицензиялаш механизмини такомиллаштириш, автомобилларда ташувчилар фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари Ш.Ш. Шоваҳобов зиммасига юклансин.