1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар |
Бажариш муддатлари |
Молиялаштириш манбалари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини | ||||
|
1. |
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2017 йил сентябрь |
- |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
2. |
Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2017 йил сентябрь |
- |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жиззах политехника институти |
|
3. |
Хорижий тажриба ва замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2017 йил октябрь |
- |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
II. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари бўйича замонавий ўқув-методик | ||||
|
4. |
Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларининг ўқув режалари модуллари бўйича ўқув-методик материалларни, шу жумладан электрон форматда ишлаб чиқиш. |
2017 йил октябрдан бошлаб доимий |
Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти |
|
5. |
Жиззах политехника институти расмий веб-сайтида архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказининг веб-саҳифасини яратиш, ахборот-таълим муҳитини шакллантириш (шу жумладан, онлайн-электрон ўқув материаллари кутубхонасини ташкил этиш). |
2018 йил январь |
- |
Жиззах политехника институти |
|
6. |
Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини республиканинг даврий илмий ва хорижий журналлари билан мунтазам таъминлаш. |
2017 йил октябрдан бошлаб доимий |
Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Жиззах политехника институти |
|
7. |
Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун Самарқанд давлат-архитектура қурилиш институти ва Тошкент архитектура-қурилиш институтидан етакчи профессор-ўқитувчиларини, соҳанинг малакали амалиётчилари ҳамда хорижий мутахассисларини жалб этиш. |
ўқув курслари режасига мувофиқ |
Буюртмачилар маблағлари |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти |
|
III. Моддий-техника базани мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация ускуналари | ||||
|
8. |
Архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини Жиззах политехника институти ҳудудида жойлаштириш ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш учун эҳтиёж бўйича ўқув аудиторияларини ажратиш. |
2017 йил сентябрь |
- |
Жиззах политехника институти |
|
9. |
Архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш учун ажратилган ўқув аудиторияларини жорий ва мукаммал таъмирлашни белгиланган тартибда амалга ошириш. |
2017 йил сентябрь-октябрь |
Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари ишлаб топилган маблағлари |
Жиззах политехника институти |
|
10. |
Архитектура ва қурилиш факультети таркибидаги архитектор-лойиҳачилар ва қурувчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказини асосланган буюртманомалар бўйича мебель, инвентарь, ахборот-коммуникация ускуналари ҳамда ўқитишнинг техник воситалари билан белгиланган тартибда жиҳозлаш, интернет тизимига уланишини таъминлаш. |
2017 йил октябрь |
Буюртмачилар маблағлари ва Жиззах политехника институтининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Жиззах политехника институти |
4-ИЛОВА