22.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2090-15
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 22.08.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2090-15
Дата вступления в силу
28.08.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 05.01.2019
 LexUZ шарҳи
1. 3-боб қуйидаги мазмундаги 22-параграф билан тўлдирилсин:
Бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортида «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 — 11-бандлари асосида ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (кейинги ўринларда Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.
3. 58, 581, 582, 801, 802, 803-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. 86, 92 ва 1321-бандлардаги «Йўриқноманинг 57, 58, 581 ва 582-бандлари» деган сўзлар «Йўриқноманинг 509, 5010, 5011 ва 57-бандлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.