11.08.2017 йилдаги 619-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.08.2017 йилдаги 619-сон
Дата вступления в силу
21.08.2017
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек ҳарбий хизматчиларни турар жой билан таъминлаш тизимига узоқ муддатли ипотека кредитлари беришнинг янги тизимини жорий этиш ва мудофаага ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири К.Р. Бердиев, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2017 йил 11 август,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
619-сон
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ҳарбий прокуратура (кейинги ўринларда тегишли идоралар деб аталади) тизимларида контракт бўйича камида 5 календарь йил хизмат қилган ва янгидан контракт тузган, турар жой билан таъминланмаган ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган, шунингдек қонунчиликка мувофиқ давлат ҳисобига турар жой билан таъминланиш ёки турар жой шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эга бўлган, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчиларга (кейинги ўринларда ҳарбий хизматчилар деб аталади) жорий этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 августдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларидан бири (янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ёки қарамоғида бўлган ота-онаси) белгиланган тартибда турар жойга муҳтож деб тан олинганда, улар мазкур Низом талабларига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда турар жой билан биринчи навбатда таъминланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда ушбу кафолат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ 1991 йил 1 январдан 2023 йил 1 майгача тегишли идораларнинг жанговар (ҳарбий) ҳаракатларда, ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаш ва йўқ қилишда, фавқулодда ҳолат (вазият) оқибатларини бартараф этишда, давлат чегараларини ҳимоя қилишда, террорчиликка қарши операцияларда, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим)ларининг оила аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчининг Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлиги ҳолати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 июлдаги ПҚ-4382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда аниқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 6 октябрдаги 531-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
турар жой — қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган Дастурларда назарда тутилган кўп квартирали уйлардаги квартиралар, шунингдек намунавий якка тартибдаги уйлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотека кредити — ҳарбий хизматчига қонунчиликка мувофиқ қайтариш, тўлов, таъминланганлик ва муддатлилик шартларида турар жой сотиб олиш (қуриш) учун бериладиган узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. 2025 йил 1 июндан бошлаб турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уларнинг оила таркибидан қатъи назар уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи (календарь ҳисобида ўн йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар учун — 35 фоизи) миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига киритилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда сотиб олинадиган турар жойнинг шартномадаги қиймати уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан кам бўлган тақдирда, дастлабки бадал шартномада кўрсатилган қийматнинг 25 фоизи (календарь ҳисобида ўн йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар учун — 35 фоизи) миқдорида ажратилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 214-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/214/0325-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Дастлабки бадал миқдори сотиб олинаётган (қурилаётган) уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизидан (календарь ҳисобида ўн йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар учун — 35 фоизидан) ортиқ бўлмаслиги керак.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 214-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/214/0325-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой учун дастлабки бадал миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши натижалари бўйича унинг қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой қиймати ипотека кредити бўйича дастлабки бадал тўланаётган санада белгиланган уй-жойнинг ҳисобланган қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
(4 ва 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредитлари бериш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ҳарбий хизматчиларни турар жой билан таъминлаш ёки уларнинг турар жой шароитларини яхшилаш масалаларини кўриб чиқиш учун:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли идораларнинг марказий аппаратлари ҳузурида марказий турар жой комиссияси (кейинги ўринларда марказий турар жой комиссияси деб аталади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли идораларнинг ҳарбий қисмларида турар жой комиссияси (кейинги ўринларда турар жой комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий турар жой комиссиялари ва турар жой комиссияларининг таркиблари уларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, улар фаолиятини амалга ошириш ва назорат қилиш тартиби тегишли идора раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Марказий турар жой комиссиялари ва турар жой комиссияларининг раислари ва аъзолари қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги, адолатлилиги, одиллиги, холислиги ва шаффофлиги учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Ипотека кредити ҳарбий хизматчиларга хизмат жойи ёки ҳарбий хизматга юборилган (чақириқ) жойи бўйича берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ипотека кредити олиш учун ҳарбий хизматчиларга тегишли идораларнинг марказий турар жой комиссиясининг қарори асосида ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Ҳарбий хизматчи турар жой сотиб олиш (қуриш) учун тегишли идорадан дастлабки бадални олиш учун турар жой комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
дастлабки бадални олиш учун ҳарбий қисм командири (бошлиғи) номига билдирги;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчининг турар жой билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланадиган турар жой аттестати;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчининг пул таъминоти ва доимий иш жойидан (мавжуд бўлганда) берилган охирги 12 ойда ушлаб қолинган миқдорларда у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома ёки яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган оила аъзоларининг ушбу даврдаги даромадлари (мавжуд бўлганда) тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
календарь бўйича ҳисоблаб чиқилган узоқ муддатли хизмат тўғрисидаги маълумотнома;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматни ўташга контракт тузилганлиги тўғрисида ҳарбий қисм командири (бошлиғи)нинг буйруғидан кўчирма;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри, хотини) номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли идоралар (марказий турар жой комиссияси ёки турар жой комиссияси ёхуд квартира-фойдаланиш органи) томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
никоҳ тузилганлиги (мавжуд бўлганда) тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2023 й., 09/23/71/0097-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Турар жой комиссияси ўн кун муддатда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текширади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Турар жой комиссияси томонидан ҳарбий хизматчи учун дастлабки бадални киритиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда икки кун муддатда тегишли идоранинг марказий турар жой комиссиясининг кўриб чиқиши учун юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки бадални киритиш рад этилганлиги ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, турар жой комиссияси қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатиб ёзма шаклда ҳарбий хизматчини хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчи турар жойга ёки турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб эътироф этилганда унда дастлабки бадални олиш учун тегишли ҳужжатларни такроран киритиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Тегишли идоранинг марказий турар жой комиссияси томонидан турар жой комиссиясининг қарори ва унга илова қилинган ҳужжатлар бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади. Баённоманинг ҳар икки нусхаси марказий турар жой комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва гербли муҳр босилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Икки ҳафта муддатда тегишли идоранинг марказий турар жой комиссияси баённомасининг бир нусхаси тегишли идоранинг раҳбари томонидан дастлабки бадални киритиш учун пул маблағлари ажратиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш учун тегишли идоранинг квартира-фойдаланиш органига юборилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки бадални киритиш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, марказий турар жой комиссияси қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун муддатда турар жой комиссиясини рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Дастлабки бадални ва ипотека кредитини ўтказиш ва қайтариш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Тегишли идора раҳбарининг дастлабки бадални киритиш тўғрисидаги буйруғи асосида квартира-фойдаланиш органи ҳарбий хизматчига тилхат билан дастлабки бадални киритиш тўғрисида кафолат хати беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тегишли идоралар томонидан дастлабки бадални киритиш пул маблағлари ҳарбий хизматчининг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига ўтказилиши йўли билан ҳарбий хизматчи хизмат кўрсатувчи тижорат банки билан кредит шартномаси тузганидан кейин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ипотека кредитини қайтариш ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзолари томонидан қуйидаги йўллар билан амалга оширилиши мумкин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пул таъминоти ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар ва бошқа даромадлар ҳисобига нақд бўлмаган шаклда пул ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нақд пул маблағлари тўлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
пластик карталардан ва ҳарбий хизматчининг тижорат банкларидаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақд бўлмаган шаклда пул маблағлари ўтказиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Ижтимоий кафолатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Улар учун тегишли идоралар томонидан уй-жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал киритилган ҳарбий хизматчилар қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида турар жой ҳарбий хизматчиларга фойдаланишга топширилган кундан бошлаб давлат ҳисобига турар жой билан таъминланмаганлар рўйхатидан чиқарилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2023 й., 09/23/71/0097-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Турар жой билан таъминлаш усулига боғлиқ равишда ҳарбий хизматчиларга қуйидаги ижтимоий кафолатлар берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ипотека кредити бўйича дастлабки бадал киритилган ҳарбий хизматчилар — ҳарбий хизматчиларнинг ушбу тоифасига ва уларнинг оила аъзоларига хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд белгиланган тартибда олди-сотди шартномалари имзоланган кунгача, лекин ҳарбий хизматчиларга қурувчи томонидан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида сотиб олинаётган (қурилаётган) турар жой фойдаланишга топширилган кундан кўп бўлмаган муддат учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2023 й., 09/23/71/0097-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олган ҳарбий хизматчилар, — ҳарбий хизматчиларнинг ушбу тоифасига ва уларнинг оила аъзоларига ер участкасини мустақил ўзлаштириш даврида хизмат турар жойидан (мавжуд бўлганда) фойдаланиш ҳуқуқи, ёхуд тўлиқ 24 ойгача бўлган муддатда турар жой ижарага олинганлиги (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси олиш ҳуқуқи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул компенсацияси олиш ҳуқуқи сақланиб қолиши муддати ҳарбий хизматчининг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига дастлабки бадал киритилган кундан бошлаб ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси электрон онлайн-аукцион орқали олинган кундан бошлаб ҳисобланади.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул компенсацияси олиш ҳуқуқи сақланиб қолиши муддатларига риоя қилиш устидан назорат қилиш тегишли идоранинг квартира-фойдаланиш органлари томонидан амалга оширилади, уларга турар жойни марказлаштирилган тартибда ҳисобга олишни юритиш юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган ёки у хизмат вазифаларини бажаришда оғир тана шикастланиши оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотганда қайтарилмаган кредит суммаси ва у бўйича ҳисобланган фоизлар тегишли идора раҳбарининг қарори асосида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари (ота-онаси, эри, хотини, фарзандлари, шунингдек, уларнинг қарамоғидаги шахслар) ва хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик, олинган шикастланиш (жароҳатланиш, ярадорлик) оқибатидаги ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчилар тегишли идоралар томонидан турар жой билан биринчи навбатда таъминланади. Агар ушбу шахслар тегишли идоралар томонидан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/214/0325-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Биргаликдаги никоҳдаги ҳарбий хизматчилар (хотин, эр) томонидан турар жойни сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадални киритиш ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси бериш квартира-фойдаланиш органи томонидан берилган эр-хотиннинг ҳар иккиси турар жой билан, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси билан таъминланмаганлиги ва уларнинг ҳар иккиси учун дастлабки бадал киритилмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда улардан бири томонидан, хизмат жойи бўйича ёки ҳарбий хизматга юборилган (чақириқ) жойи бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Тегишли идора томонидан турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадал киритилган ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси берилган ҳарбий хизматчи давлат ҳисобига турар жой билан бепул таъминлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Хўжалик ҳисоби асосидаги бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун дастлабки бадаллар тегишли идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Давлат ҳисобига турар жой (дастлабки бадал, ер участкаси, турар жойни хусусийлаштириш ва шу кабилар) билан таъминланган ҳарбий хизматчи умумий шартларда қўшимча турар жой олиш учун белгиланган тартибда ипотека кредити олиш ҳуқуқини йўқотмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Дастлабки бадални тўлаш ва кейинчалик олинган кредитни қайтариш белгиланган тартибда ҳарбий хизматчининг ёки унинг оила аъзоларининг маблағлари ҳисобига тўлиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ушбу Низомга мувофиқ ипотека кредити олган ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар ҳамда календарь ҳисобида ўн йил ва ундан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар бундан мустасно) тегишли идоралар томонидан киритилган дастлабки бадал суммасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 9 апрелдаги 214-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/214/0325-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Тегишли идораларнинг молия органлари ҳарбий хизматчининг тижорат банкида очилган махсус депозит ҳисоб рақамига дастлабки бадални киритишда ҳужжатларнинг бутлиги ва турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши учун жавоб берадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Ҳарбий қисм командири (бошлиғи) ва турар жой комиссияси ипотека кредити бўйича дастлабки бадални бериш билан боғлиқ ҳужжатлар расмийлаштирилишининг ишончлилиги учун жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадални киритиш масаласини кўриб чиқишда зарур бўлган оиланинг таркиби тўғрисидаги ишончли маълумотлар ва бошқа шахсий маълумотлар тақдим этилиши учун ҳарбий хизматчиларга масъулият юкланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Турар жой комиссияларининг қарорлари ва улар аъзоларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича ариза ва шикоятлар марказий турар жой комиссияси ва суд томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш билан боғлиқ низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарорига
2-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ўзгартириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«2. Ҳарбий хизматчиларга пул компенсацияси тўлаш турар жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб ҳарбий хизматни ўташ жойига келгандан кейин амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пул компенсацияси тўлаш:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчига белгиланган тартибда турар жой майдони берилган кундан бошлаб (шу жумладан белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жой майдонининг олди-сотди далолатномалари асосида);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчи қисмнинг шахсий таркиби рўйхатидан чиқарилган кундан бошлаб;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган кундан бошлаб тўлиқ 12 ой ўтгандан кейин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчи томонидан якка тартибда турар жой қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб тўлиқ 24 ой ўтгандан кейин тўхтатилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳарбий хизматчига турар жой майдони берилган, турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган, ҳарбий хизматчи томонидан якка тартибда турар жой қуриш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими томонидан қарор қабул қилинган тақдирда ҳарбий қисмнинг уй-жой комиссияси ҳарбий қисмнинг молия органига пул компенсациясини тўлашни тўхтатиш учун асос ҳисобланган ҳужжатнинг нусхасини тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ота-оналари, эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жой майдонида бирга яшаётган ҳарбий хизматчиларга пул компенсацияси тўланмайди».
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 39-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини молиялаштиришнинг ресурс базасини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 майдаги 151-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 20-21-сон, 209-модда).
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига узоқ муддатли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкалари ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 31 июлдаги 163-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 38-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 853-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 21.02.2023 й., 09/23/71/0097-сон; 16.08.2023 й., 09/23/388/0617-сон; 10.04.2025 й., 09/25/214/0325-сон)